Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2019 05.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2206
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 05.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2206
Кучга кириш санаси
15.03.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ВА ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ УЧУН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА ТАЛАБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2206]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 октябрдаги 451-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2206-1, 07.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 8 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 8 февралдаги 7-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ҳамда 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасалари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишининг шарт эканлигини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари меҳнатидан фойдаланиш жараёнида меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назорат махсус ваколат берилган давлат органлари, меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олишда банд бўлган таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларига иш турлари бўйича белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бериш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун жалб қилинганда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1954, 2009 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 242-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга бўлган ишларга жалб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-бандига мувофиқ ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Санитария ва гигиена шароитларини яратишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Яшаш (дам олиш) хоналаридаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Яшаш (дам олиш) хоналарида самарали ҳаво алмашинуви тизими ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабларига мувофиқ ташкил қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дала ишларига жалб қилинган ўқувчи ва талабалар ҳафта давомида 2 марта ҳаммом қабул қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Яшаш (дам олиш) хоналари табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёритиш воситаларида кўзни қамаштиришдан сақловчи чоралар кўрилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ёритиш воситалари учун 220 В дан юқори бўлмаган кучланишли ток қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кўчма ёритиш воситаларини ишлатишда изоляцияси резина шлангли эгилувчан ўтказгичдан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ёритиш воситаларини таъмирлаш ва унинг ички элементларини кўздан кечириш, яроқсиз ҳолга келган электр чироқлари ва ҳимоя шишаларини алмаштириш ишлари электр тизими тармоғи ўчирилган ҳолда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ёритиш воситаларини назорат қилиш ва таъмирлаш ишлари мазкур ишларни бажаришга масъул бўлган ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Электр ёритиш тармоқлари полдан 2,5 м дан паст бўлмаган баландликда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда ҳалокат (авария) ёритгичлари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳалокат (авария) ёритгичлари бошқа ёритгичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ҳамда вақти-вақти билан чангдан тозаланиб, созлиги назорат қилиниб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ўқувчи ва талабаларнинг саломатлигини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўқувчи ва талабалар дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси биргаликда қишлоқ хўжалик ишлари бошланишидан олдин мазкур жараёнга жалб қилиниши лозим бўлган ўқувчи ва талабаларнинг рўйхатини тузиб, тиббий кўрикдан ўтишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик таълим муассасаси раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Сув таъминоти ва оқова сув тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» қоидалари талабларига мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўқувчи ва талабаларнинг ичимлик сувидан фойдаланишлари учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, махсус идишлар қайнатилган сув билан таъминланган ҳолатда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўқувчи ва талабалар ишлайдиган ҳудудда бир киши ҳисобига 2 — 5 л қайнатилган кунлик ичимлик суви билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°C дан 20°C гача бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ўқувчи ва талабаларнинг даладаги кўлмак, зовур, ариқлардан сув ичишлари қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун жалб қилинган ўқувчи ва талабалар жойлашган ҳудуддаги ҳожатхоналар совуқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун жалб қилинган ўқувчи ва талабалар жойлашган ҳудудда марказлаштирилган канализация тизими бўлмаган ҳолатларда ҳудудий давлат санитария назорати органлари рухсати билан махсус ўралардан фойдаланиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ташкилотларда ўқувчи ва талабаларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти қонун ҳужжатлари талаблари асосида ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Иш вақтининг муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўқувчи ва талабаларни иш вақтидан ташқари ҳамда тунги ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Биноларда ўқувчи ва талабалар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги турли ҳалокат ва бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Ҳалокат бартараф этилгунга қадар, хавфли бинолардан ўқувчи ва талабалар хавфсиз жойларга кўчирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Яшаш (дам олиш) бинолари юзаси бир киши учун 3 м2 дан, ўтиш йўлкаларининг кенглиги 1,0 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бино поли ёғоч ва шунга ўхшаш материалдан бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Бинонинг эшик ва ойналари яхши ёпиладиган, ойналар эса туйнукчали (форточкали) бўлиши керак. Катта ўлчамли биноларда шамоллатиш тизимининг тўлиқ ва мунтазам ишлаши таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Бинода ўқувчи ва талабаларнинг келиб жойлашишларидан (камида 10 кун) олдин дезинфекция, дезинсексия, дератизация ишлари ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Бино деворлари ва бошқа жойларида электр ўтказгич (сим)лар юзага чиқиб қолмаслиги, улар изоляциясининг ёрилган жойлари бўлмаслиги, розетка ва ўчиргичлар яхши ҳимояланган ва соз ҳолатда бўлиши керак. Хоналарда электр хавфсизлиги бўйича масъул шахс тайинланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Биноларда очиқ спиралли ва қўлбола электр қурилмаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Бинолар фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, эвакуация схемаси билан таъминланган бўлиши, бинода яшовчиларга ҳалокат (авария) ёки ёнғин содир бўлган пайтда ҳаракатланиш схемаси тушунтирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Овқатланиш жойлари бино ичи ёки бостирмада ташкил қилиниши, стол ва стуллар билан тўлиқ таъминланган бўлиши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун махсус хоналар ажратилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Овқатланиш жойи яхши ёритилган бўлиши, тоза ичимлик суви ва идиш-товоқларни ювиш учун иссиқ сув ҳамда ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Бинода биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситалари бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Бинолар, бостирмалар, ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар жойлашган ҳудуддан оқова сув ва ер усти сувларининг оқиб кетишини таъминловчи махсус тармоқлар мавжуд бўлиши ва ишлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Бино атрофида 30 — 50 м масофада ҳожатхона жойлаштирилиши ва унда ҳар ўн кишига битта ўтириш жойи ёки унитаз ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ювиниш (душ) хонасида ювиниш крани ўртача ҳар 8 кишига битта ҳисобида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Дам олиш, овқатланиш, ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар доимий равишда 0,5 фоизли хлорли оҳак эритмаси ёки хлорамин билан ювилиб ва тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Эвакуация чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойлашиши ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги» талабларига асосан иш жойларидан уларгача бўлган масофа ўқувчи ва талабаларнинг сонига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда ёнғин хавфсизлиги бўйича таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тайинланган жавобгар шахс бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ёнғин хавфсизлигига масъул ходим мажбуриятлари ёнғин хавфсизлиги бўйича тавсия қилинган йўриқномада белгиланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ёнғинга қарши ёнғин ўчириш воситалари, сони ва жойлаштирилиши маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда ташкил қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ўқувчи ва талабалар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини сўзсиз бажариши ва улар томонидан ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги юзасидан назорат ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Транспорт воситасида кетаётган вақтда чекишга, олов ёқишга, белгиланмаган жойда туришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ўқувчи ва талабаларни ташишга мўлжалланган транспорт воситасида енгил ёнувчи, портловчи, заҳарли ва зарарловчи моддалар олиб юрилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Барча қўлланиладиган электр қурилмалари (машина, аппарат, ўлчов асбоблари, сим ва кабел кабилар) хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Электр қурилмаларининг барча турлари, қуввати, ток кучи, кучланиши уларни ишлаб чиқарган корхона паспортига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Электр қурилмаларининг ташқи қопламалари, шунингдек, электр қурилмалари ўрнатилган металл конструкциялар ерга уланган бўлиши шарт. Ерга уланмасдан электр қурилмаларидан фойдаланиш қатъиян ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ерга уланганлик ҳолатини текшириш бир йилда бир марта ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Электр қурилмаларини тозалаш, чангини артиш ва таъмирлаш фақат электр қурилмасининг электр тармоғидан узилган ҳолатда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ўқувчи ва талабаларни дала ишларига олиб бориш ҳамда олиб келишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ҳар бир транспорт воситасига жойлаштириладиган ўқувчи ва талабалар сони транспорт воситасининг техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда раҳбарият томонидан белгиланиши ҳамда ҳар бир транспорт воситасидаги ўқувчи ва талабалар рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Ҳар бир транспорт воситасидаги ўқувчи ва талабаларга алоҳида раҳбар тайинланади. Раҳбар уларни назорат қилиб бориши лозим. Бунда ўқувчи ва талабаларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларидан, уларнинг юкларини олиб боришда эса, юк ташишга мўлжалланган транспорт воситасидан фойдаланиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Транспорт воситасида ўқувчи ва талабаларнинг транспорт воситаси ойнаси ҳамда бошқа жойларидан қўл, бош ва бошқа аъзоларини чиқаришлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ўқувчи ва талабаларни олиб кетаётган транспорт воситасида иш қуроллари транспорт воситасининг алоҳида мослаштирилган қисмида жойлаштирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ўқувчи ва талабалар транспорт воситасидан тушганларида, йўлни кесиб ўтишлари раҳбар бошчилигида, транспорт воситасининг орқа томонидан ташкил қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ўқувчи ва талабаларни вақтинча яшаб туриш жойларидан далага олиб чиқиш ҳамда олиб келишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ўқувчи ва талабаларни далага олиб чиқиш ва олиб келишдан олдин раҳбар йўқлама қилиши ва уларга бажариладиган иш турлари бўйича тўлиқ тушунтириш, йўл-йўриқлар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Ўқувчи ва талабалар орасида касал ёки вақтинча иш қобилиятини йўқотганлар тиббиёт ходими назоратидан ўтади ва уларнинг соғликлари тўла тиклангунча дам олиш жойларида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Далага чиқадиган ўқувчи ва талабалар ишнинг турига ҳамда иқлим шароитига мос уст-бош кийган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Иш олиб бориладиган дала яшаш жойидан 3 км масофадан узоқда жойлашган бўлса, махсус транспорт воситаси ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Иш жойларига олиб бориш ва қайтариб келиш фақат куннинг ёруғ пайтида амалга оширилиб, ўқувчи ва талабалар пиёда ҳаракатланганларида йўлдаги транспорт воситасининг қатновига халақит бермаслик мақсадида саф бўлиб юришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Саф бўлиб ҳаракатланишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш мақсадида сафнинг бошида ҳамда охирида қизил байроқчали бошқарувчилар қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Иш жойига етиб келгандан сўнг ўқувчи ва талабалар рўйхат бўйича иш жойларига тақсимланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§.Дала ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ўқувчи ва талабалар дала ишларини бажаришдан олдин белгилаган тартибда мавсумий кийим-бош, соз иш қуроллари билан таъминланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Дала ишларига жалб қилинган ўқувчи ва талабалар ҳудуднинг раҳбари рухсати билан унинг кўрсатмасига асосан иш бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ўқувчи ва талабалар дала ишларини бажараётган вақтида бир-бирларидан камида 2 м масофада жойлашишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ўқувчи ва талабалар куннинг ёруғ вақтида ишлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§.Ғўза қатор орасига ишлов беришда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ўқувчи ва талабалар ишни бошлашдан олдин иш қуроли созлигини кўздан кечириши, текшириб кўриши, иш қуроли носозлиги аниқланган ҳолатда дарҳол раҳбарга хабар бериши ва уни алмаштириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Ўқувчи ва талабалар ишлаётган ҳудудларда ҳаракатланаётган механизмлардан камида 10 м узоқликда ишлашлари лозим. Бунда механизм ҳаракатланаётган йўналишда ўқувчи ва талабаларнинг ишлашига ёки яқинига боришга умуман йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ўқувчи ва талабалар ишлаётган ҳудудда зовур ва каналлар бўлса, уларнинг яқинига бориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ўқувчи ва талабаларнинг улар ишлаётган ҳудудлардаги электр қурилмаларига яқинлашиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Далада чанг, тўзон, қаттиқ шамол, ёғингарчилик рўй берганда ишни тўхтатиш ва пана жойга ўтиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Ғўза кўчатларини сийраклаштиришда (ягана) хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ғўза кўчатларини сийраклаштиришда (ягана) ишлатиладиган иш қуролининг созлигини текшириб кўриши ҳамда ушбу иш қуролидан тўғри фойдаланишни билиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ўқувчи ва талабалар ғўза кўчатларини сийраклаштириш (ягана) ишларини қўл ёрдамида бажарганда махсус қўлқоплардан фойдаланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ўқувчи ва талабалар махсус кийимсиз ғўза кўчатларини сийраклаштириш (ягана) ишларига рухсат қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Ғўзани чилпиш (чеканка) қилишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ўқувчи ва талабалар чеканка қилиш ишларини бажараётганда ғўзанинг тегишли жойларини қўл бармоқлари ёрдамида узишлари лозим, тирноқ билан бажаришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ўқувчи ва талабалар чеканка ишларини бажараётганда эгат ичидаги чуқур, нотекис ва кесак йиғилиб қолган жойларга эътибор берган ҳолда эҳтиётлик билан ҳаракатланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Пахта теримида қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ғўза баргини тўкиши учун кимёвий ишлов берилган майдонга ўқувчи ва талабалар камида 10 кун муддат ўтгандан кейингина ишлашига рухсат этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ўқувчи ва талабалар пахта теримига жалб қилинишидан олдин махсус кийим-бошлар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Ўқувчи ва талабаларнинг ғўза ичида, пахта ғарами устида ва даланинг бошқа мослаштирилмаган ҳудудларида дам олиш (ухлаш)ларига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Пахта даласида очиқ оловдан фойдаланиш, сигарета чекиш ҳамда бошқа ёнғинга сабаб бўлувчи воситалардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Ўқувчи ва талабаларнинг пахта терилаётган майдонда ҳаракатланаётган механизмларнинг олдига яқинлашиши, унинг йўналишига чиқиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Ўқувчи ва талабаларнинг пахта ортилган тиркамаларга чиқиши ёки ҳаракатланаётган тиркамаларга осилишлари қатъиян ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-§. Боғдорчилик, узумчилик ҳамда ўрмончилик ишларини олиб боришда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Ўқувчи ва талабалар боғ, узумзор ва ўрмонларда ишга жалб қилинишидан олдин махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Ўқувчи ва талабалар боғ, узумзор ва ўрмонларда тайинланган раҳбар бошчилигида ишлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Ўқувчи ва талабалар боғ, узумзор ва ўрмонларда иш бошлашдан олдин соз иш қуроллари билан таъминланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Иш қуролларини улоқтириш ва кетмон, хаскаш, арра, ўроқни қирқиш қисми ёки тишлари билан тепага қаратиб қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Чопиш ишларини бажаришга мослаштирилган асбоб-ускуналар (кетмон, теша ва ҳ.к.) билан ишлаганда қаттиқ, ёпиқ оёқ кийимларда ишлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Кетмон ва теша билан ишлаганда ўқувчи ва талабаларнинг ўзаро оралиқ масофаси 2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Бу жараёнларда ўтмас қуроллар билан ишлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Боғ, узумзор ва ўрмонларда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва бошқа воситалардан белгиланган мақсадларда фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Боғ, узумзор ва ўрмонларда ўқувчи ва талабаларнинг якка ҳолда ишлашларига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Боғ, узумзор ва ўрмонларда инсон соғлиғига зарар етказувчи турли ҳашаротлардан сақланиш мақсадида эҳтиёткорлик талаб этилади ва дарахтлар остида ётиб дам олиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Боғ, узумзор ва ўрмонларда нарвонлардан фойдаланилганда энг юқори зинасига чиқиб иш бажариш тақиқланади. Бунда бир нафар ўқувчи ёки талаба нарвонни ушлаб туриши, иккинчисининг нарвонга чиқиб ишни бажаришига рухсат этилади. Нарвонлардаги зиналар оралиғи 0,3 м дан, нарвоннинг тиклиги 750 дан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Боғ ва узумзорларда меваларни ювмасдан истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Боғ, узумзор ва ўрмонларда дарахтларни силкитиш механизмлари билан иш бажараётганда, ўқувчи ва талабалар бир-биридан 5 — 7 м масофа узоқликда туришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Кучли ёғингарчиликда, шох музлаганда, шамол тезлиги секундига 6,5 м бўлганда ёки кучли туман тушганда дарахтдаги меваларни териш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Боғ, узумзор ва ўрмонларда йиқилиш ёки синиб тушиш эҳтимоли бўлган дарахтлардан мева териш ва улар атрофидаги ишларни бажаришда, шунингдек, қоронғи тушган пайтларда ўқувчи ва талабалардан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Боғ, узумзор ва ўрмонларда куннинг қоронғи тушган вақтларида ўқувчи ва талабаларнинг ишлашларига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Иш ўрнини амалиёт раҳбари ёки иш бошқарувчининг рухсатисиз тарк этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Кўчат экишда ўқувчи ва талабаларнинг ўзаро жойлашиш оралиғи камида 3 м бўлиши керак. Уни бажаришда пойабзал сифатида кирза этик ёки ботинка кийиб олиниши лозим. Кўчат ўтқазишда камида 2 киши бирга ишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Дарахтларга чиқишда унинг танаси, шохлари яхшилаб кузатилади. Дарахтлар устида илон ва бошқа зарар етказиши мумкин бўлган жониворларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг уларга чиқиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Дарахт мевасини теришда махсус илгичлар, тортгичлар, ушлагичлар ҳамда ҳимоя камаридан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Тиконли ўсимликлар билан ишлашда узун кирза этик, брезент шим ва костюмлар, қулоқли бош кийим ҳамда брезент ёки чарм қўлқоплардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Ўсимликларни чопиқ қилиш ишларини бажаришда ўқувчи ва талабалар оралиғи 3 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Ўрмон ўсимликларини чопиқ қилишда ўқувчи ва талабалар қуёш нури йўналишига орқа томони билан турган ҳолда ишлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Баландлиги ишловчи бўйидан баланд бўлган ўсимликларга ишлов беришда ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Ўқувчи ва талабаларнинг дарахтларни кесиш учун қўлланиладиган электр ва ёқилғи билан ишлайдиган асбоб-ускуналардан фойдаланишлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-§. Сабзавот маҳсулотларини етиштиришда ва ҳосилни йиғиб олишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Ўқувчи ва талабалар сабзавот экилган далада ишга жалб қилинишларидан олдин махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Ўқувчи ва талабалар бу ишларни тайинланган раҳбар бошчилигида олиб боришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Сабзавот экилган далада иш бошлашдан олдин ўқувчи ва талабалар соз иш қуроллари билан таъминланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Ишга яроқсиз, дарз кетган кетмон, теша ва шу каби бошқа жиҳозларда ишлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Сабзавот экинлари экилган даладаги иш участкасига бориладиган йўлда катта ариқ, тўсиқлар бўлса, улардан ўтиш учун кўприк қурилиши ёки махсус жойлардан ўтиш ташкил қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Чопиқ қилинаётганда сабзавот экилган даладаги баланд-паст, нотекис жойларга дуч келинганда аввал у жойнинг мустаҳкамлигини текшириб кўриб, кейин ҳаракатни давом эттириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Далада ишлаш давомида бирор ўқувчи ёки талабанинг соғлиғи ёмонлашгани, жароҳатлангани аниқланган ҳолатда унинг ёнидаги ўқувчи ёки талаба дарҳол гуруҳ раҳбарига хабар бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Ўқувчи ва талабалар ишлаётган ҳудудларда ҳаракатланаётган механизмлардан камида 10 м узоқликда ишлашлари лозим. Бунда механизм ҳаракатланаётган йўналишда ўқувчи ва талабаларнинг ишлашига ёки унинг яқинига боришларига йўл қўйилмаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Ҳосилни мўлжалланган ёки белгиланган махсус қути (яшик)лар ёрдамида даладан олиб чиқиш, бунда юк кўтариш меъёрларига қатъий риоя қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-§. Пилла теришда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Ўқувчи ва талабалар таълим муассасаси раҳбариятининг рухсати билан пилла теримига жалб қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Таълим муассасасидан белгиланган иш жойи (объект)гача гуруҳ раҳбари назорати остида борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Даста ташиш билан шуғулланувчилар иш кийими (халат) ва қўлларига материалдан тикилган қўлқоп кийишлари керак. Нафас йўлларига (бурни ва оғзига) ҳўлланган дока ниқоб тақиб ҳимояланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Дастадан пиллани айирувчилар очиқ ҳавода, ҳаво ҳаракати бор жойда ишни бажаришлари лозим. Қўл панжаларини оддий матоли беш панжали қўлқоп кийиб ёки панжа учларига материал боғлаб ишлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Дастадан пиллани ажратувчи учун иш майдони диаметри камида 2 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Қурт ўлигини очиқ қўл билан ушлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Қўлда ёки танада тирналиш, қон оқиши содир бўлса, дарҳол йод эритмаси ёки спирт билан ишлов бериш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Иш тугагандан сўнг қўлни совун билан яхшилаб илиқ сувда тозалаб ювиш, бурунни бир неча марта ва оғизни бир неча марта чайиш лозим. Терининг очиқ жойларини (юз, қулоқ, бўйин) ювилади ва қуруқ сочиқ билан артиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Ўқувчи ва талабалар пиллани бирламчи қайта ишлаш ишларига жалб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун жалб қилинганларида мазкур Қоидаларга амал қилишда жавобгарлик ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ш. ЖАВЛОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 106-модда)