Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«АКАДЕМИК В. ВОҲИДОВ НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХИРУРГИЯ МАРКАЗИНИНГ КАРДИОХИРУРГИЯ БЎЛИМИНИ ЖИҲОЗЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг кардиожарроҳлик бўлинмасини Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш Фондини (EDCF) имтиёзли кредитлари асосида замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлари мақсадида:
1. 2009 йил 11 майда Корея Экспорт-импорт банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг кардиожарроҳлик бўлинмасини жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига кредит бериш тўғрисидаги шартнома 40 йил муддатга, шу жумладан ўн йиллик имтиёзли даврни, йиллик 0,05 фоиз ставкада 10,0 миллион АҚШ доллари эквивалентида корейс вонидаги имтиёзли кредит шартномаси имзоланганлиги:
Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси 6,62 миллион АҚШ доллари эквивалентини ташкил этганлиги, шундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилиш шаклида — 2,15 миллион АҚШ доллари эквиваленти эканлиги;
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2010-2011 йиллар деб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
жалб қилинган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва ушбу лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобланади;
(EDCF) кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобланади;
кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент (EDCF) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳисобланади.
Кредитнинг асосий қарзини тўлаш, комиссиялар, фоизларни тўлаш ва кредит бўйича бошқа харажатлар билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
3. Қуйидагилар:
«Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг кардиожарроҳлик бўлинмасини жиҳозлаш» лойиҳасини асосий техник иқтисодий асослари (ТИА) 1-иловага* мувофиқ;
*1-илова берилмайди.
таркибий қисмлар, манбалар ва йиллар бўйича лойиҳани молиялаштириш дастури 2-иловага* мувофиқ;
*2-илова берилмайди.
кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш учун тақдим этилган Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси (EDCF) кредити бўйича прогноз тўлов ва фоизларни тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*3-илова берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Корея Экспорт-импорт банки билан берилган кредитдан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш ва тўлаш бўйича банклараро шартнома тузсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Экспорт-импорт банки ўртасидаги Кредит битими бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида тузилган импорт контрактларининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
(EDCF) кредит маблағларини самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг кардиожарроҳлик бўлинмасига ускуналарни ўз вақтида сотиб олиш чораларни кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда EDSF кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш бўйича уч томонлама агентлик битимини имзоласин;
ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида импорт қилинадиган товарларни белгиланган тартибда энг қисқа муддатларда рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштиришни таъминласин;
(EDCF) кредит маблағлари ҳисобига соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш учун назарда тутилган тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказига товарларни сотиб олиш ва етказиш харажатларни амалга оширсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2010-2011 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурларини шакллантиришда «Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг кардиожарроҳлик бўлинмасини жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳиссасини, шу жумладан тегишли кутилмаган харажатларни молиялаштириш учун маблағ ажратсин.
9. «Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг кардиожарроҳлик бўлинмасини жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида:
(EDSF) кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича республикага олиб кирилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар;
Корея Экспорт-импорт банкига тўланадиган Ўзбекистон Республикасида тўлов манбаи сифатида фоизли даромад ҳисобланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровига биноан мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан, белгиланган тартибда кириш визалари берилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровига кўра, ушбу давлат тўловларисиз Ўзбекистон Республикасига келадиган чет эллик мутахассисларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, кўп марталик визалар бериш ва узайтириш, шунингдек, вақтинчалик рўйхатга олиш ва яшаш жойи бўйича вақтинча прописка муддатини узайтиришни таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Аристова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш
2010 йил 24 март,
ПҚ-1309-сон