ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2200]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 24 январдаги 2017-4, 7-сонли «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2200-7, 03.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 февраль,
2011-5-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 февраль,
6-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. 2011 йилнинг 1 январидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олинган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби жорий этилади.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 527-модда) белгиланган тартибда аниқланади.
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларига Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 120-модда) билан белгиланган ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилмайди.
2. Ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларига риоя қилинмаган тақдирда мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар тасдиқланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомда белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (кейинги ўринларда тўловлар деб юритилади) қўшимча ҳисоблашлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
чакана савдо ташкилотлари — ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий овқатланиш ташкилотлари — ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилиш ташкилотлари — ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қуйидаги турдаги қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахслар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдонларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;
бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;
ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (фундамент қуриш, шу жумладан қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахтасупаларни, шу жумладан ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);
бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;
бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;
аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш;
ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти бўлган даромадлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолият юритувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бундан мустасно;
тўловларнинг умумий ставкаси — ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаларини ва жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган 1 фоизга камайтирмаган ҳолдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкасини ўз ичига олувчи умумий ставка.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 7 декабрдаги 2011-38, 77-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-1, 12.01.2012 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 2-сон, 24-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш
4. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун база бўлиб бутун ташкилот бўйича умумий Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёри билан ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ўртасидаги фарқ ҳисобланади ва қуйидаги формула асосида аниқланади:
ҚБ = МҲТФэнг кам – МҲТФҳақиқат, бу ерда:
ҚБ — тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;
МҲТФэнг кам — Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисобот чораги учун аниқланган солиқ тўловчининг Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
МҲТФҳақиқат — ҳисобот чораги учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрига тенг ёки ундан ортиқ бўлса тўловлар қўшимча ҳисобланмайди.
6. Ходимлар сонининг энг кам меъёрига риоя қилинмаганда солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёридан ортиқ бўлган ҳолда ҳам қўшимча тўловлар ҳисобланмайди.
Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган савдо зали майдони 60 квадрат метр бўлган мини-маркетда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 4 кишини ташкил қилади.
Бутун ташкилот бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрини ҳисоблаш учун ходимларнинг умумий сони, директор (экспедитор вазифасини ҳам ўзи бажарувчи) ва бухгалтерни қўшиб ҳисоблаганда 6 кишини ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чакана савдо ташкилотлари учун ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўртача разряди 2 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 2-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти 2,725 га тенг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мазкур мини-маркет бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin= КХС х Тк х ИҲЭКМ) чорак учун ҳисобланганда 4 713 950 сўмни ташкил қилади ((6 х 2,725 х 96 105) + (6 х 2,725 х 96 105) + (6 х 2,725 х 96 105)).
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Амалда ташкилотда 5 киши ишлайди. Бунда ушбу ходимларнинг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобот чораги учун 5 364 000 сўмни ташкил қилган.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотдаги ходимларнинг ҳақиқатдаги сони ходимлар сонининг белгиланган меъёридан кам бўлишига қарамасдан тўловлар қўшимча ҳисобланмайди, чунки ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетган.
7. Агар ҳисобот чораги якунлари бўйича ташкилотнинг асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлмаса, у ҳолда ташкилот ҳисобот чораги учун ягона ижтимоий тўловни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агар чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш ташкилотлари асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан келиб чиқиб, асосий ходимлар, маъмурий, техник, ёрдамчи ходимлар, шунингдек асосий бўлмаган фаолият тури билан банд бўлган ходимлар сонини қўшиш йўли билан Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 9-иловаларида белгиланган ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади.
Мисол учун, асосий фаолият тури чакана савдо бўлган ташкилот сартарошлик хизматларини кўрсатади. Бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрини ҳисоблашда чакана савдо бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри — 5 киши, маъмурий ходимлар — 2 киши ва сартарошхонада фаолият юритувчи ходимлар — 3 киши қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шундай қилиб, мазкур ташкилот бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан (10 кишидан) келиб чиқилиб, чакана савдо ташкилотлари учун белгиланган ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти (2,725) қўлланилган ҳолда аниқланади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
9. Агар чакана савдо ташкилотлари бир нечта турғун савдо шохобчаларига, умумий овқатланиш ташкилотлари эса бир нечта умумий овқатланишни ташкил қилиш жойларига эга бўлса, ходимлар сонининг энг кам меъёри чакана савдо ташкилотлари учун ҳар бир турғун савдо шохобчаси бўйича, умумий овқатланиш ташкилотлари учун умумий овқатланишни ташкил қилиш жойлари бўйича алоҳида аниқланади.
10. Агар қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида бир нечта объектда қурилиш ишларини амалга оширса, тўловлар қўшимча ҳисобланадиган базани ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобот даврида амалга оширилган қурилиш ишларининг умумий ҳажми олинади. Бунда фақат ўз кучи билан амалга оширилган ишлар ҳажми ҳисобга олинади (қурилиш субпудрат шартномасига кўра шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ субпудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишлар ҳажми чегирилган ҳолдаги умумий ишлар ҳажми).
11. Ҳисобот чораги учун қўшимча ҳисобланган тўловлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҚҲ = ҚБ х УС / 100, бу ерда:
ҚҲ — қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси;
ҚБ — мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ аниқланган тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;
УС — тўловларнинг умумий ставкаси.
12. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари ҳар йили 1 февралга қадар (2011 йилда — 1 апрелгача), янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тегишинча мазкур Низомнинг 1а ва 1б-иловаларига мувофиқ шаклда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотни (кейинги ўринларда ахборот деб юритилади) тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Календарь йил давомида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаш ва тўлашга ўтилганда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12 (1)-сон) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шаклда илова қилинадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) бўйича қабул қилинади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)
Календарь йили давомида аввал тақдим этилган ахборотнинг ўзгариши кутилганда, чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари аниқлаштирилган кўрсаткичлар қўлланилиши кутилаётган муддатлар кўрсатилган ҳолда аниқлаштирилган ахборотни тақдим этадилар. Бунда ходимлар сони энг кам меъёрлари аниқлаштирилган ахборот киритилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қўлланилади.
Кўрсаткичларни (столлар сони, савдо зали майдони, ташкилотнинг иш режими, умумий овқатланиш турини) камайтириб кўрсатиш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари жорий йилнинг бошидан бошлаб (ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса — Ахборотни ёки Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш санасидан бошлаб) камайтириб кўрсатиш аниқланган санагача Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини, қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча ҳисоблайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Мазкур Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шакл бўйича ортиб борувчи якунсиз Маълумотнома-ҳисоб-китобни Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига илова қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)
14. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини тўлаш Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
15. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси ягона ҳисоб рақамга ўтказилиб, ушбу маблағлар бюджет ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида мазкур Низомнинг 5-иловасида белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда чегирилади, мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани ҳисоб-китоб қилишга ва қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини аниқлашга доир шартли мисоллар мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган.
III. Якуний қоидалар
18. Давлат солиқ хизмати органлари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш устидан назоратни амалга оширадилар.
19. Мазкур Низомда назарда тутилган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаб чиқариш тартиби бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланишини ҳисобга олган ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан келиб чиқиб тўловларни қўшимча ҳисоблашни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
1а-ИЛОВА
Изоҳ: йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган чакана савдо ташкилотлари савдо зали майдонини 200 квадрат метр деб кўрсатадилар.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 7 декабрдаги 2011-38, 77-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-1, 12.01.2012 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 2-сон, 24-модда)
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1б-ИЛОВА
1б-ИЛОВА
| Ҳужжат тури | |
/ |
| | | | | | | | | | | | | | | | | |||
Ҳужжат тури: 1 — ахборот, 2 — аниқлаштирилган ахборот (каср орқали аниқлаштириш рақами) | ||||||||||||||||||||||
|
| ||||||||||||||||||||||
|
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги | ||||||||||||||||||||||
|
АХБОРОТ | ||||||||||||||||||||||
| ________________________________________________________га тақдим этилади | ||||||||||||||||||||||
|
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) | ||||||||||||||||||||||
|
| ||||||||||||||||||||||
| 1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________ | ||||||||||||||||||||||
| 2. Манзил ______________________________________________________________ | ||||||||||||||||||||||
| 3. СТИР | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 4. Телефон: код | | | | | |
рақам |
| | | | | | | | | |||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| Тақдим этилган аниқлаштиришлар | | | | | | | | | | санадан қўлланилади | ||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
|
Кўрсаткич номи |
Сатр |
Кўрсаткич қиймати | ||||||||||||||||||||
|
Умумий овқатланиш ташкилотлари бўйича | ||||||||||||||||||||||
| Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури |
010 |
«_________________________» | ||||||||||||||||||||
| 4 та ўринга мўлжалланган хизмат кўрсатадиган столларнинг эълон қилинган сони, дона |
020 |
| ||||||||||||||||||||
| Ҳафталик иш режими (Ҳафтасига жами соатларда ) |
030 |
| ||||||||||||||||||||
| Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури |
040 |
«_________________________» | ||||||||||||||||||||
| … |
050 |
|||||||||||||||||||||
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эслатма:
1. Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, «020» — сатр кўрсаткичи барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, «020» сатрда 15 (6*10/4) кўрсатилади.
2. 50 дан ортиқ хизмат кўрсатиладиган столи бўлган банкет залларига эга ресторан ва кафелар 50 та хизмат кўрсатиладиган столни кўрсатадилар.
(1б-илованинг эслатмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 7 декабрдаги 2011-38, 77-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-1, 12.01.2012 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини бюджет ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида тақсимлаш
НОРМАТИВЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Умумий тушумларга |
|
1. |
Давлат бюджети |
19,2 |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси |
80,8 |
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани ҳисоб-китоб қилишга ва қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини аниқлашга доир
шартли мисоллар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-мисол. Шаҳарда жойлашган мини-маркет бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
(1-мисолнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
савдо залининг майдони — 120 кв. м;
иш вақти режими — ҳафтасига 84 соат;
маъмурий ходимлар сони — 1.
Мини-маркетда иш вақти режими (ҳафтасига 84 соат) ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетганини ҳисобга олиб, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади = 84/72 = 1,17.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шундай қилиб, мазкур мини-маркет бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 6 х 1,17 = 7 ходимни ташкил этади.
(1-мисолнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун мини-маркет бўйича барча ходимларнинг умумий сони, 1 та директорни (экспедитор ва бухгалтер вазифаларини ҳам ўзи бажарувчи) ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 7 + 1 =8 ходимни ташкил қилади.
(1-мисолнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мини-маркет учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 2 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 2-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 2,725 га тенг.
(1-мисолнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
(1-мисолнинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.
(1-мисол Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мини-маркет бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 8 х 2,725 х 96 105 = ойига 2 095 089 сўмни ташкил қилади. Чорак учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри суммаси 6 285 267 сўмни ташкил қилади.
(1-мисолнинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чорак учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 5 625 105 сўмни ташкил қилади.
(1-мисолнинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҚБ = 6 285 267 — 5 625 105 = 660 162 сўм.
(1-мисолнинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҚҲ = 660 162 х 39% = 257 463 сўм.
(1-мисолнинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кафе (бар мавжуд эмас) бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
(2-мисолнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
хизмат кўрсатиладиган столлар сони — 15;
иш вақти режими — ҳафтасига 84 соат;
маъмурий ходимлар сони — 1;
техник ходимлар сони — 1.
Хизмат кўрсатиладиган столлар сони 15 та бўлган кафе бўйича асосий ходимлар сонининг қуйидаги энг кам меъёрлари белгиланган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
| 1 столга (4 ўринга мўлжалланган стандарт стол) хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган хизмат кўрсатувчи ходимлар (официантларни ўз ичига олган ҳолда) сони |
Ошпазлар | Тарқатишда хизмат қиладиган ходимлар |
Ошхона ходимлари |
| 0,25 | 2 | — | 1 |
(2-мисолнинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Мазкур кафенинг иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетмаганини ҳисобга олиб, ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шундай қилиб, мазкур кафе бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 0,25 х 15 + 2 + 1 = 7 ходимни ташкил қилади.
(2-мисолнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун кафе бўйича барча ходимларнинг умумий сони, жумладан 9 та асосий ходим, 1 та директор ва 1 та фаррошни ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 7 + 1 + 1 = 9 ходимни ташкил қилади.
(2-мисолнинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кафе учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 3 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 4-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 2,998 га тенг.
(2-мисолнинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
(2-мисолнинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.
(2-мисол Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мазкур кафе бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 9 х 2,998 х 96 105 = ойига 2 593 105 сўмни ташкил қилади. Чорак учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри суммаси 7 779 315 сўмни ташкил қилади.
(2-мисолнинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чорак учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 6 795 010 сўмни ташкил қилади.
(2-мисолнинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҚБ = 7 779 315 — 6 795 010 = 984 305 сум.
(2-мисолнинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҚҲ = 984 305 х 39% = 383 879 сўм.
(2-мисолнинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
3-мисол. Бир қаватли уч хонали тураржой биносини қўшимча иморатлар билан бирга намунавий қуриш:
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ мазкур тураржойнинг қурилиши учун қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи 4 799,6 киши/соатни ташкил қилади;
қурилишнинг меъёрий муддати — 3 ой;
олти кунлик иш ҳафтасида бир ходимга ҳисобланган ўртача ойлик иш вақти фонди — 163,1 соатни ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган формулага мувофиқ (ХСнорм = СИК/ БМ / ИВФ) қурувчи ишчиларнинг ойлик ўртача сонининг энг кам меъёри (ХСнорм) = 4 799,6 / 3 / 163,1 =10 ходимни ташкил қилади.
(3-мисолнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Қурилиш ишларининг ўртача разряди тариф коэффициенти ягона тариф сеткаси бўйича ишларининг 4-разряди тариф коэффициентига тўғри келади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 4-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти 3,297 га тенг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
(3-мисолнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.
(3-мисол Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХСнорм (БПХСнорм) х Тк х Кт х ИҲЭКМ) қурувчи ишчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin) = 10 х 3,297 х 1,15 х 96 105 = 3 643 869 сўмни ташкил қилади.
(3-мисолнинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шундай қилиб, қурилиш ишларини амалга ошириш меъёрий муддатини ҳисобга олган ҳолда (3 ой) мазкур турар жойни қуришда қурувчи ишчиларнинг Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри чорак учун = 3 643 869 х 3 = 10 931 607 сўмни ташкил қилади.
(3-мисолнинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чорак учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 9 975 809 сўмни ташкил қилади.
(3-мисолнинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҚБ = 10 931 607 — 9 975 809= 955 798 сўм.
(3-мисолнинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҚҲ = 955 798 × 39% = 372 761 сўм.
(3-мисолнинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 3 апрелдаги 2014-13, 28-сонли қарори (рўйхат рақами 2200-4, 23.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 198-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 79-модда; 2012 й., 2-сон, 24-модда, 7-сон, 71-модда; 2013 й., 30-сон, 396-модда; 2014 й., 17-сон, 198-модда; 2015 й., 10-сон, 124-модда; 2016 й., 15-сон, 149-модда)