Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2019 13.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2095
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 13.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2095
Кучга кириш санаси
23.04.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2095]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 26 февралдаги 20 ва 2019-10-сонли «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2095-6, 02.03.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 22 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 22 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 мартдаги 22, 2010-13-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ва 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (бундан буён матнда ЯИТ деб юритилади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисмида юридик шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санасидан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Бунда, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, улар давлат рўйхатидан ўтган санасидан 6 ойлик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчилар эса — қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан 6 ойлик ёки давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йиллик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни тўлайдилар.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 10 январдаги 1, 2017-01-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-5, 17.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 3-сон, 45-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича, бироқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 65 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган тўловчилар ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади, бундан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 12, 2015-8-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-3, 19.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 88-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида ходимларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЯИТ ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш
(II-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлайдилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЯИТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яит =K/n * N, бу ерда:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МРяит — ЯИТнинг бир ой учун энг кам миқдори;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
K — бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони, бироқ корхонада ўрнатилган иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир. Бир ойда ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n — корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N — ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи. Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунидан ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 9 мартдаги 13 ва 2016-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-4, 31.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ой ҳисоблаб чиқарилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 12, 2015-8-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-3, 19.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 88-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда ягона солиқ тўлови ЯИТнинг энг кам миқдорининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммасидан ортган қисмига қўшимча ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ ҳақиқий суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТ ҳақиқатда ҳисобланган сумма миқдорида тўланиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Микрофирма ва кичик корхоналари учун белгиланган ЯИТ ставкасини ҳисобот йилида қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунлари бўйича белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ЯИТ тўловчилари (фермер хўжаликлари бундан мустасно) микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар учун белгиланган ставка (бундан буён матнда умумбелгиланган ставка деб юритилади) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасини қўшимча ҳисоблайди. Бунда ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумбелгиланган ставка бўйича ЯИТнинг қўшимча суммаси ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Агар ҳисобот йилида ЯИТнинг умумбелгиланган ставкасини қўллаган ЯИТ тўловчилари ҳисобот йили якунлари бўйича уларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келса, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТнинг ставкаси ҳисобот йилидан кейинги йилдан бошлаб қўлланилади ва тегишинча ҳисобот йил учун ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.
(71-72-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 9 мартдаги 13 ва 2016-11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2095-4, 31.03.2016 й.) асосан киритилган— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЯИТнинг энг кам миқдорини солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низом татбиқ этиладиган тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 23, 2013-8-сон қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига тасдиқланган шаклдаги Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини илова қилишади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун-ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳоллар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯИТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯИТни қўшимча ҳисоблайдилар. Бунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси тўловчи ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан ундирилади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган фойдадан чегирилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 120-модда; 2011 й., 7-8-сон, 78-модда; 2014 й., 30-сон, 375-модда; 2015 й., 7-сон, 88-модда; 2016 й., 13-сон, 126-модда; 2017 й., 3-сон, 45-модда)