27.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2185
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 27.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2185
Кучга кириш санаси
06.02.2011
Ҳужжат 06.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЗОРЛАР, САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИДА БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ҲАМДА КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЎЛИҚ УНДИРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2185]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 1-2-сон, 4-модда) ва 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон, 131-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сон «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 119-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2000 йил 18 сентябрда 102, 2000-119-сон билан тасдиқланган «Бозорларда савдо қилиш жойи берилганлиги ва кўрсатилган хизматлар учун бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги қатъий ҳисоботдаги патталарни тайёрлаш, ишлатиш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома (2000 йил 21 сентябрь, рўйхат рақами 971) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-52-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108, 2010-52-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 1-2-сон, 4-модда) ва 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон, 131-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сон «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 119-модда) қарорига мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари ҳамда уларнинг ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларининг тушумлари ва даромадлари қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик йиғимлардан даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара тўловларидан даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмурияти (ёки унинг савдо-харид корхоналари) томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозорлар даромадларининг манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган ставкалар ва таърифлар бўйича ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар йили белгиланадиган минимал миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бозорларда бир марталик йиғим тўловини ундириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бозорларда товарлар, буюмлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотувчи жисмоний шахслар бир марталик йиғимни тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик йиғим ҳар бир сотиш жойидан савдо қилинган ҳар бир кун учун ёки ҳар бир товар, буюм, чорва мол учун ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир марталик йиғим тўлови тўловчилар томонидан нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда автоматлаштирилган банк тизими орқали назорат-касса машиналари ёки тўлов терминалининг чекини бериш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисида берилган чекда бозор номи, чек берилган вақти ва санаси, тўлов номи (бир марталик йиғим тўлови), тўлов суммаси, жой рақами, сотиладиган товар номи, назорат-касса машинасининг ёки тўлов терминалининг рақами тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бир марталик йиғим тўланганлигини тасдиқловчи чек сотувчида кунлик савдонинг якунига қадар сақланади ва уни бошқа шахсга бериш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларининг маъмурияти (бундан кейинги ўринларда маъмурият деб юритилади) тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан ва уларнинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўловчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкни ижарага бериш фақат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган жисмоний шахсларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижара тўловлари ундирилиши маъмурият ва ижарачи ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган ижара шартномасига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара тўлови ижарачи томонидан ҳар ойнинг 25-санасига қадар бозор ёки савдо комплексининг ҳисоб рақамига тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида кўрсатилган хизматлар учун тўловлар хизматлар кўрсатиш бошлангунга қадар, нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда автоматлаштирилган банк тизими орқали назорат-касса машиналари ёки тўлов терминалининг чекини бериш орқали ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Сотувчиларнинг ва маъмуриятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сотувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмуриятдан бозорнинг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг фаолияти назорат органлари томонидан текширилган тақдирда маъмурият ходимларини таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмуриятга бозор, савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сотувчилар бозор, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида савдо фаолиятини амалга оширишда ўз ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги чекка, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар, буюмлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини фақат маъмурият томонидан белгиланган жойларда сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ўринларини тоза ва тартибли сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурият ва назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Савдо ўрнини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маъмурият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга бозор, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида савдо ўринлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорларида жисмоний шахсларга, улар томонидан бир марталик йиғим тўланган тақдирда ёзма шартномалар тузмасдан савдо ўринлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат органлари вакилларига улар бозорларда ўз функцияларини амалга ошираётганда ҳамроҳлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарачилар томонидан бозор, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида савдо фаолиятини амалга оширишга белгиланган талаблар такроран бузилиши ҳоллари ҳужжатли тарзда тасдиқланган тақдирда улар билан турғун объектларни ижарага бериш, савдо ўринлари тақдим этиш юзасидан тузилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маъмурият қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчиларни деҳқон бозорларида қатъий белгиланган савдо ўринларида жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик йиғимлар, ижара учун ва кўрсатиладиган хизматлар тўловларни ундиришнинг белгиланган тартибларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурият томонидан ундириладиган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларига кириладиган барча жойларга осиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 та ва ундан кўпроқ турғун савдо нуқталари ҳамда савдо ўринларига эга бўлган бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғим, ижара ҳақи тўловлари, кўрсатилган хизматлар учун тўловларни фақат автоматлаштирилган тарзда банк тизими орқали ундирилишини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида тўланиши юзасидан доимий назорат ўрнатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик йиғим, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган нақд пул тушумларини хизмат кўрсатувчи банкка ўз вақтида инкассация қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо жойлари мавжуд бўлганда, сотувчиларни улар билан тўлиқ таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига тўловларни ўз вақтида ажратишни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маъмурият ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси ҳудудий бўлимининг бириктирилган ходими билан биргаликда, савдо ўринларини ҳақиқатда тўлдирилиши, бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг тушуми ҳисобини олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бир марталик йиғим, ижара тўловини ундириш, шунингдек аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда автоматлаштирилган банк тизими ҳамда назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларининг ишлатилишининг ҳисобини тўлиқ юритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ходимлари аниқ бир бозор, савдо комплекси ва уларнинг филиалларига тегишли буйруқ билан бириктириладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимларининг бириктирилган ходими маъмурият ходими билан биргаликда ҳар куни қуйидагиларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатиш ва санаш орқали савдо ўринларининг ҳақиқатдаги тўлдирилганлиги юзасидан ҳисоб олиб боради. Ҳисобга олиш натижасига кўра, савдо ўринлари ҳақиқатда тўлдирилганлигини ҳамда тушум ва тўловлар бўйича маълумотнома тайёрлаб, ушбу Низомга иловага мувофиқ ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги маълумот тўлдиради. Маълумотнома ва ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги маълумот маъмурият томонидан имзоланганидан кейин, унга имзоланган маълумотнома ва ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги маълумотнинг нусхасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурият томонидан бир марталик йиғим, ижара тўлови ва бошқа тўловларни банк орқали ундиришнинг автоматлаштирилган тизими қўлланилишини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида савдо ўринларининг ҳақиқатдаги тўлдирилганлигини бозорлар даромадлари манбалари кесимида автоматлаштирилган банк тизими орқали ундирилган тушумларга мос келишини таҳлил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўтказилган ҳисобга олиш натижасига кўра тузилган маълумотномалар махсус китобга қайд этилади ва алоҳида иш жилдига тикилади, улардаги мавжуд бўлган маълумотлар таҳлил қилинади ва умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил маълумотларидан бозорлар ва савдо комплексларининг даромадлари (манбалар кесимида) тўғрисида электрон база яратиш ва юритишда, шунингдек бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида қисқа муддатли текширишларни ўтказишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маъмурият томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминламаслик, шунингдек ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш ҳолларидан ташқари, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган шахсларга савдо ўринлари берилганлиги ҳолатларида, маъмуриятнинг раҳбар ва бошқа масъул ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бир марталик йиғимлар ва ижара тўловларини тўламасдан фаолият юритаётган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_______________________________________________ да жойлашган

_________________________________________бозор/савдо комплексида

«_____» _____________ 20____ й.

ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги

М А Ъ Л У М О Т

№‎ Кўрсаткичлар Сони/ суммаси‎

1.‎

Жами савдо расталари (ўринлари) сони:
шундан, банд бўлганлари:‎
савдо расталари учун бир марталик йиғимдан тушум суммаси (минг сўм):‎

2.‎

Турғун савдо шохобчаларининг жами сони:‎
шундан, ижарага олинганлари:
ижара ҳақи тўловини тўлаганлар сони:‎
тўланган ижара ҳақи тўлови суммаси (минг сўм):

3.‎

Кўрсатилган хизматлардан тушган тушум жами:‎
шундан, арава ижарасидан:
тош-тарозу ижарасидан:‎
бошқалардан:‎

‎Давлат солиқ хизмати ходими _____________________________________________

(имзо, Ф.И.Ш.)

Бозор директори (савдо комплекси) _________________________________________

(имзо, Ф.И.Ш.)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 38-модда; 2017 й., 21-сон, 402-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)