Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016 21.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1317-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 21.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1317-1
Кучга кириш санаси
31.01.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ» БОЖХОНА РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1317-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда) билан тасдиқланган «Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом»га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1317, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 102-модда) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-30-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 22 декабрдаги 01-02/12-30-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Бож олинмайдиган савдо дўкони икки турга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди доирасидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқадиган товарларни эркин алмаштириладиган валютада сотиш, шу жумладан жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотиш учун мўлжалланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ва уларга тенглаштирилган ушбу ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий ходимларига, шунингдек улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни шахсий фойдаланиш учун эркин алмаштириладиган валютага сотишга мўлжалланган».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари йўловчиларнинг халқаро йўналишлари учун очилган аэропортларда, портларда, жисмоний шахслар чегарани кесиб ўтишлари учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктларида таъсис этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касса чеки рақами;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинган вақт ва сана;

сотиладиган товарнинг номи, нархи ва миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи томонидан олинган хорижий валюта суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касса аппарати рақами;

бож олинмайдиган савдо дўконининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг — бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилганидан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касса чеки рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси — юридик шахснинг номи, унинг юридик манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинган вақт ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касса аппарати рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг — бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«151. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртманома тузилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни сотиб олиш мақсади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар эркин муомаладаги валютада нақд пулга ёки банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий валютадаги банк ўтказмалари бўйича сотилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) давлат асиллик тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 18-банд «орқали» деган сўздан кейин «(Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«23. Божхона органи бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарларнинг ҳақиқатда олиб ўтилиши устидан назоратни амалга оширади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахсларнинг бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олган товарларни алмаштириш ва айирбошлаш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар янги товар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилмаётган бўлса, бундай товар импорт божи ва солиқларга тортилади, уларни ундириш эса божхона органлари зиммасига юклатилади, Ўзбекистон товарлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни божсиз олиб киришнинг нормаси ҳамда акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормаси жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахсларга, шунингдек хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан акциз тўланадиган товарларни мазкур Низомнинг 3 ва 4-иловаларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда харид қилишга рухсат берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 27-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «2» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2-илованинг грифидаги «2-илова» деган сўзлар «5-илова» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ 2, 3 ва 4-иловалар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиб олишга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЮРТМАНОМА

‎___________________________________________________________________

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)

‎___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________
_____________________________________ ваколатини бераман

‎(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами)

Қуйидаги товарларни ‎‎________________________________________
‎‎‎

‎‎(товарларни сотиб олишнинг мақсади)

‎‎сотиб олиш учун:
Т/р‎ Товарнинг номи‎ Миқдори‎ Биттасининг қиймати‎ Умумий қиймати‎
1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

‎‎‎______________________

‎________________________________________‎‎

(буюртманома тузилган сана)

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколат- хонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси)».‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Хорижий жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАЛАРИ*

Товар гуруҳининг рақами‎ Товарнинг номи ‎ ТИФ ТН бўйича товар коди‎ Акциз тўланадиган товарларни харид қилиш нормаси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎
18‎ таркибида какао бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари‎ 1806 20,
‎1806 90 ‎
5 кг‎
22 солод (ширинмия) пивоси‎ 2203 00‎ 3 л‎
вино‎ 2204 10,
‎2204 21,
‎2204 29,
‎2205 ‎
3 л‎
спирт концентрацияси 80% ҳажмдан кам бўлган денатурланмаган этил спирти; спиртли дамламалар, ликёрлар ва бошқа спиртли ичимликлар‎ 2208‎ 3 л‎
24 сигаралар, сигариллалар‎ 2402 10 000 0‎ 10 пачка‎
тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталар‎ 2402 20,
‎2402 90 000 0 ‎
50 пачка‎
33‎ парфюмерия, косметика ёки пардоз воситалари‎ 3303 00,
‎3304,
‎3307 20 ‎
ҳар бир номдаги товардан 1 дона, лекин 3 донадан кўп бўлмаган миқдорда‎
71 қимматбаҳо металлардан ёки қимматбаҳо металлар қопланган металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва уларнинг қисмлари‎ 7113‎ умумий вазни 20 граммдан ортиқ бўлмаган 2 дона буюм ‎
заргарлар ясаган тилла ёки кумуш буюмлар ва уларнинг қисмлари‎ 7114‎ умумий вазни 20 граммдан ортиқ бўлмаган 2 дона буюм ‎
табиий ёки етиштирилган марвариддан ясалган буюмлар‎ 7116‎ умумий вазни 20 граммдан ортиқ бўлмаган 2 дона буюм‎
жўн тақинчоқлар‎ 7117‎ 0,5 кг дан ортиқ бўлмаган миқдорда‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасининг бир ходимига ва у билан бирга яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайдиган, унинг оиласининг вояга етган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган ҳар бир аъзосига 1 (бир) ойлик муддатга белгиланади. Акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормаларидан фойдаланилмаганда ёки тўлиқ фойдаланилмаганда унинг қолдиғи қўшилмайди ва кейинги даврларга кўчирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар гуруҳининг рақами‎ Товарнинг номи ‎ ТИФ ТН бўйича товар коди‎ Акциз тўланадиган товарларни харид қилиш нормаси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎
18‎ таркибида какао бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари‎ 1806 20,
‎1806 90 ‎
5 кг‎
22 солод (ширинмия) пивоси‎ 2203 00‎ 3 л‎
вино‎ 2204 10,
‎2204 21,
‎2204 29,
‎2205 ‎
3 л‎
спирт концентрацияси 80% ҳажмдан кам бўлган денатурланмаган этил спирти; спиртли дамламалар, ликёрлар ва бошқа спиртли ичимликлар‎ 2208‎ 3 л‎
24 сигаралар, сигариллалар‎ 2402 10 000 0‎ 10 пачка‎
тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталар‎ 2402 20,
‎2402 90 000 0 ‎
50 пачка‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган бир хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасига 1 (бир) ойлик муддатга белгиланади. Акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормаларидан фойдаланилмаганда ёки тўлиқ фойдаланилмаганда унинг қолдиғи қўшилмайди ва кейинги даврларга кўчирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, тадбирлар ўтказиш даврида хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасининг ёзма мурожаатига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган зонада фаолият кўрсатаётган божхона органи товарларни харид қилиш миқдорини мурожаатномада кўрсатилган миқдоргача кўпайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 27 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 31-модда)