ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЭКСПЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2022-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 январь,
10-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 14 январдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» деган сўз «Саноатгеоконтехназорат» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 5-бандда:
«б» кичик банддаги «ваколатли орган» деган сўзлар «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«з» кичик банддаги «ҳужжатларнинг нусхалари» деган сўзлар «ҳужжатлар ёки уларнинг буюртмачи томонидан тасдиқланган нусхалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«и» кичик банддаги «ва фаолияти бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 14, 18, 23, 33 ва 82-бандларидаги «Саноатконтехназорат» деган сўз «Саноатгеоконтехназорат» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 41-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
5. 2-иловада:
29-банддаги «Саноатконтехназорат» деган сўз «Саноатгеоконтехназорат» деган сўз билан алмаштирилсин;
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Эксперт ташкилоти аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларацияга эга бўлиши ҳамда аккредитация мезонларига доимий мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ўзининг иш фаолияти жараёнида юзага келадиган ўзгаришларни ўз вақтида мазкур декларацияга киритиши лозим»;
32-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
36-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бу рўйхат «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланган шаклларда ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 5-санасига қадар) ҳисоб юритиш учун «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига тақдим этилиши зарур».
6. 5-иловадаги «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ва «Саноатконтехназорат» деган сўзлар тегишлича «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ» ва «Саноатгеоконтехназорат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2010 йил 20 декабрь
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2010 йил 20 декабрь
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2010 йил 20 декабрь
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси в.б. И. ТУРАМУРАТОВ
2010 йил 20 декабрь
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
2010 йил 20 декабрь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
2010 йил 20 декабрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2010 йил 20 декабрь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2010 йил 20 декабрь
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
| |
|
|
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ» | ||
|
| ||
|
|
| 20__ йил «__» ________да аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрида ЭТ - _____-сон билан рўйхатга олинган. Амал қилиш муддати 20 __ йил «___» _______ гача |
|
АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИ | ||
| Ушбу аккредитация аттестати ______________________________________________ _______________________________________________________________________ | ||
|
(эксперт ташкилоти номи ва юридик манзили) | ||
| _______________________________________________________________________ | ||
| саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди. | ||
| Аккредитация соҳаси ушбу аккредитация аттестатининг ажралмас қисми бўлган иловада кўрсатилган. | ||
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи__________________________ |
_______________________ | |
|
М.Ў. |
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 30-модда)