Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига қўшимчалар киритилсин:
1. «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон Фармонида:
1-банднинг охиридаги «тақиқлансин» сўзидан кейин вергул қўйилиб, «Қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.» деган сўзлар қўшилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-банднинг биринчи хатбоши охиридаги «ҳисоблансин» сўзидан кейин вергул қўйилиб, «қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.» деган сўзлар қўшилсин.
2. «Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши охиридаги «жўнатсинлар» сўзидан кейин вергул қўйилиб, «қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;» деган сўзлар қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 4 июль,
ПФ-3274-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 92-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 15.09.2021 й., 06/21/6313/0871-сон)