Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 07.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2178
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 07.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2178
Кучга кириш санаси
17.01.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2178]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда), 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 01/15-10/22, 144-сонли қарори (рўйхат рақами 2178-2, 15.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1024-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Р. ҒУЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 7 декабрдаги 16 ва 106-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) ва 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Биржа савдосига қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмларини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорининг 1 ва 2-иловаларига киритилган, ҳамда 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) қарори билан аниқланган стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш тасдиқланган графикларга мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 01/15-10/22, 144-сонли қарори (рўйхат рақами 2178-2, 15.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1024-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Биржа тасдиқланган графикка мувофиқ биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан такроран қўйиладиган стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материаллар ҳажмлари ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш устидан назоратни амалга ошириш учун Қўмита биржага ҳар ойда савдога қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмларини назарда тутувчи тасдиқланган графикларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш бўйича тасдиқланган графикларни бажарилиши мониторинги Қўмита томонидан Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2125, 2010 йил 26 июль) белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш устидан мониторингни амалга ошириш мақсадида, биржа Қўмитага ҳар куни нави, класси, маркаси, тури бўйича сотишга ҳақиқатда қўйилган маҳсулотларнинг ҳажмлари, шунингдек тузилган битимлар тўғрисида электрон шаклдаги маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Биржа савдоларига такроран қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Биржа савдоларида сотилмаган стратегик ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳажмлари биржа савдоларига биринчи марта қўйилган вақтдан эътиборан бир ой мобайнида биржа савдоларига такроран қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада назарда тутилган муддатда харидор томонидан талаб қилиб олинмаган стратегик ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳажмлари бир ой мобайнида биржа савдоларига такроран қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор томонидан маҳсулотга ҳақ тўламаслик, сотувчи томонидан ҳақ тўланган маҳсулот ҳажмини етказиб бермаслик сабабли биржанинг арбитраж комиссияси томонидан бекор қилинган битимлар бўйича стратегик ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳажмлари бир ой мобайнида биржа савдоларига такроран қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такроран қўйиладиган ҳажмида сотувчи томонидан графикка мувофиқ савдога қўйилмаган ҳажмлари ўрнини тўлдириш ҳисобга олинади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни такроран савдога қўйиш ҳар бир биржа савдоси сессиясида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ биржа савдосига такроран қўйилган маҳсулот сотилмаса, сотувчи уни ўтган ҳафтадаги савдолар натижасида юзага келган биржа котировкаларини ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга ёки янгидан биржа савдоларига қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сотувчининг биржа савдоларига қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар бўйича мажбуриятларини жами ҳажмига тасдиқланган графикларга мувофиқ савдога қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмлари ва биржа савдосига такроран қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмига киради ва у қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V = Vгр + Vнв +Vнр + Vно + Vнп + Vнд, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V — савдога қўйиладиган маҳсулотлар жами ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Vгр — биржа савдосига қўйиш бўйича тасдиқланган графикка мувофиқ савдога қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Vнв — графикка мувофиқ аввал савдога қўйилмаган маҳсулотлар ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Vнр — биржа савдоларида сотилмаган маҳсулотлар ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Vно — харидор томонидан ҳақ тўланмаганлиги сабабли биржанинг арбитраж комиссияси томонидан бекор қилинган битимлар бўйича маҳсулотлар ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Vнп — харидор томонидан ҳақи тўланган маҳсулотни сотувчи томонидан етказиб берилмагани сабабли биржанинг арбитраж комиссияси томонидан бекор қилинган битимлар бўйича маҳсулотлар ҳажмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Vнд — шартномада назарда тутилган муддатда харидор томонидан талаб қилиб олинмаган маҳсулотлар ҳажмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳисобот ойида биржа савдоларига қўйилган маҳсулотнинг умумий ҳажми ҳисобот ойининг ҳар кунида ҳақиқатда савдога қўйилган маҳсулотлар кўрсатгичларини арифметик қўшиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Биржа савдоларига қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг ҳақиқий ҳажмлари тегишли даврга график бўйича назарда тутилган ҳажмлар ва биржа савдосига такроран қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар ва хом ашё ва материаллар ҳажмлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳафта ичида (душанба — жума) ҳақиқатдан савдога қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар ва хом ашё ва материалларнинг ҳажмини аниқлаш учун, биржа ҳисоб-китоб ҳафтасидан кейинги сешанбада биржа савдосига қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар ва хом ашё ва материаллар тўғрисида маълумотларни Қўмитага тақдим этади. Тақдим этилган маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳафта ичида биржа савдосига маҳсулотлар қўйиш бўйича сотувчи мажбуриятларининг жами ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳафта давомида ҳақиқатда биржа савдосига қўйилган маҳсулотларнинг умумий ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдоларига такроран қўйилган маҳсулотларни чиқариб ташлаган ҳолда, ҳафта давомида биржа савдосига ҳақиқатда қўйилган маҳсулотларнинг умумий ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқатда сотилган маҳсулотларнинг жами ҳажмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маълумотлар графикларга мувофиқ стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйишни амалга ошираётган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Низом «Ўзбекистон республика товар хом ашё биржаси» ОАЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ОАЖ Бошқаруви раиси Т. ТЎХТАБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 14-модда; 2014 й., 4-сон, 54-модда; 2017 й., 37-сон, 1024-модда)