Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА «МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ишларини кучайтириш, таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабаларини камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек талаба ёшларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика маънавият тарғибот маркази ҳамда Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» талабалар шаҳарчасининг «Маънавият ва маърифат» марказини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) айлантириш йўли билан уни қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2018 й., 09/18/736/1886-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2018 й., 09/18/736/1886-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказининг 2-иловага* мувофиқ таркибдаги Жамоатчилик кенгаши ташкил этилсин.
* 2-илова берилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Республика Маънавият тарғибот маркази ёрдамида бир ой муддатда Марказнинг уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳар, Талабалар кўчаси, 70-уйда жойлашган бинонинг Тошкент давлат техника университети балансидан, шунингдек Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» талабалар шаҳарчасининг қайта ташкил этилаётган «Маънавият ва маърифат» маркази мол-мулки Марказ балансига бепул берилишини белгиланган тартибда таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Марказни зарур ихтисосликка эга бўлган малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Белгилансинки, Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ва ҳадялари, хўжалик фаолиятидан ва пулли хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Ижтимоий соҳа» учун назарда тутилган маблағлар доирасида Марказни сақлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Маориф» соҳасига ажратиладиган харажатлар параметрларида назарда тутсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2018 й., 09/18/736/1886-сон)
1 та енгил хизмат автомобилини сақлашга лимит белгиласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 январь,
11-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2018 й., 09/18/736/1886-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 9-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2018 й., 09/18/736/1886-сон)