26.11.2010 йилдаги 210-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори , 26.11.2010 йилдаги 210-II-сон
Кучга кириш санаси
26.11.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2011 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тақдим этилиб, муҳокама қилиш мобайнида қонунчилик палатаси депутатларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳисобга олинган ҳолда маромига етказилган Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қарор қилади :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларига, иқтисодиётнинг ва жамият ижтимоий ҳаётининг мувозанатли ривожланишига, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга эришиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали инвестиция сиёсатини олиб бориш ҳамда стратегик жиҳатдан аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш орқали иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни ва унинг диверсификация қилинишини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши ва унинг самарадорлиги оширилишини таъминласин, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишига барҳам бериш устидан қатъий назорат қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи, стипендиялар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар миқдорларини инфляция суръатларига нисбатан илдам ошириб бориш орқали аҳоли фаровонлигини изчил яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини бундан буён ҳам давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастурини амалга оширишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш дастурини бажариш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети тақчиллигини республика бюджетининг зарурий айланма касса маблағлари ҳажмидан ортиқ бўлган бўш қолдиқлари ҳамда бошқа ноинфляциявий манбалар ҳисобига молиялаштирилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Давлат бюджети даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласин, минтақаларнинг солиқ солинадиган базасини кенгайтириш ва молиявий салоҳиятини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 11-сон, 440-модда)