Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2022 23.12.2010 йилдаги 307-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОГИРОНЛАРНИ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ВА КАСБИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурининг янги шакли 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор қабул қилингунгача расмийлаштирилган ва берилган эски намунадаги Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари ногиронларни навбатдаги қайта кўрикдан ўтказгунгача ёки уларда кўрсатилган реабилитация тадбирларини амалга ошириш (агар ногиронлик муддатсиз белгиланган бўлса) тугагунгача ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)ни ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)ни Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурининг янги шакли билан зарур миқдорда таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТМЭК ва ТМК фаолиятида Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва қўлланиш амалиёти кенг жорий этилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутилган тегишли реабилитация қилиш чора-тадбирларининг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсинлар ҳамда реабилитация қилиш натижаларини мунтазам равишда баҳоласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутилаётган чора-тадбирларнинг изчил, ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 18 мартдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 22-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 43-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
307-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 307-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда РЯТД деб аталади) — ногирон учун реабилитация қилишнинг мақбул чора-тадбирлари комплекси, улар ногирон организмининг, шунингдек меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятининг бузилган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган тиббий, касбий, ижтимоий ва бошқа реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий реабилитация қилиш — РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, бу тиклаш терапияси, реконструктив жарроҳлик, протезлаш ва ортезлашдан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий реабилитация қилиш — РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, ногиронни касбга йўналтириш, унга касб таълими бериш, касб-ҳунар-ишлаб чиқариш мослашувидан ва уни ишга жойлаштиришдан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий реабилитация қилиш — РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, улар ногироннинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ва бошқа қобилиятини тиклашга йўналтирилган ижтимоий-муҳит бўйича мўлжал олдириш ва ижтимоий-маиший мослашувдан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарувчи ташкилотлар — даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация қилиш марказлари, бандликка кўмаклашувчи марказлар ва РЯТДда тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация тадбирларининг бажарувчилари этиб белгиланган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ногироннинг РЯТД, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бажарувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. РЯТД ногирон учун тавсия тусига эга, ногирон тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилишнинг у ёки бу турини, шаклини, ҳажмини, шунингдек умуман дастурни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногирон умуман РЯТДни ёки унинг бирон-бир қисмини бажаришни рад этган тақдирда бажарувчи ташкилотлар РЯТДнинг бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бажарувчи ташкилотлар, шунингдек тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ва тиббий маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ТМК деб аталади) томонидан РЯТДни бажаришда реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда изчиллик, комплекслилик ва узлуксизлик, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб бориш ва назорат қилиш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. РЯТДни ишлаб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТМЭК (ТМК) мутахассислари текшириб кўрилаётган шахсга реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, прогноз қилинаётган натижаларини, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда текшириш далолатномасида суҳбатлашиш ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. РЯТД ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ва ундан катта ёшдаги шахслар учун — ТМЭК томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшгача бўлган болалар учун — ТМК томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. РЯТДни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация-эксперт диагностикасини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация потенциали ва реабилитация прогнозини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронга маиший, ижтимоий ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган қобилиятни тиклаш ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. РЯТДни ишлаб чиқиш ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ТМЭК (ТМК) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Реабилитация-эксперт диагностикасининг мураккаб турларини қўллаш талаб қилинадиган ҳолларда ногирон РЯТДни тўлдириш ва унга тузатишлар киритиш учун ТМЭК (ТМК) томонидан Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, Ўзбекистон Республикаси минтақавий реабилитация марказларига (кейинги ўринларда РМ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги даволаш-профилактика ва диагностика муассасаларига белгиланган тартибда юборилиши мумкин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқилган РЯТД ТМЭК (ТМК) раиси ва ногирон (ёки унинг қонуний вакили) томонидан имзоланади, ТМЭК ёки (ТМК) муҳри билан тасдиқланади ва ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) берилади, бу тўғрида махсус рўйхатдан ўтказиш журналларида тегишли ёзув қайд этилади. Шу билан бирга ногиронга ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ уни тиббий (касбий, ижтимоий) реабилитация қилиш учун зарур бўладиган тадбирлар, техник воситалар ва хизматларни аниқлаш мақсадида у қайси бажарувчи ташкилотга мурожаат қилиши зарурлиги тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ногирон (ёки унинг қонуний вакили) ишлаб чиқилган РЯТДни рад этган тақдирда ТМЭК (ТМК) томонидан тегишли далолатнома тузилади, унга ногирон (ёки унинг қонуний вакили)нинг ёзма рад этиш хати илова қилинади ва унинг ТМЭК (ТМК) кўрик далолатномасига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногирон (ёки унинг қонуний вакили) РЯТД мазмунига рози бўлмаган тақдирда у ТМЭКнинг юқори муассасаларига, соғлиқни сақлаш бошқарув органларига ёки белгиланган тартибда судга ёзма ариза беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бажарувчи ташкилотлар ногирон мурожаат қилган кундан эътиборан 10 кун муддатда ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ ногиронни тиббий (касбий, ижтимоий) реабилитация қилиш учун зарур бўлган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни аниқлаши ва РЯТДда қайд этиши реабилитация қилишнинг масъул бажарувчилари, шакллари ва муддатларини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарувчи ташкилотлар, зарурат бўлганда, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ногироннинг РЯТДга ТМЭК (ТМК) томонидан ишлаб чиқилган ва ногироннинг РЯТДда акс эттирилган тиббий (касбий, ижтимоий) реабилитация қилиш бўйича тавсияларга қўшимча ёки тузатиш киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ногирон РЯТДни йўқотиб қўйган тақдирда тегишли ТМЭК (ТМК) томонидан янги РЯТД тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. РЯТДни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бажарувчи ташкилотлар РЯТДнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда расмийлаштириб бориши ҳамда мазкур маълумотларни бажарувчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. РЯТДнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва баҳолаш ногиронни доимий равишда кузатиб борган ва навбатдаги кўрикдан ўтказган ҳолда ТМЭК (ТМК) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. РЯТДни бажариш муддати тугагач бажарувчи ташкилотлар томонидан ТМЭК (ТМК) билан биргаликда ногиронни тиббий (касбий, ижтимоий) реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш натижалари аниқланади ва РЯТДда қайд этилади. РЯТДни бажариш натижаларининг якуний баҳоси ТМЭК (ТМК) мажлиси коллегиал равишда муҳокама қилингандан кейин чиқарилади, раис томонидан тасдиқланади ва ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. РЯТДда белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминламаган бажарувчи ташкилотлар раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ногиронни РЯТДни ишлаб чиқиш, унинг мониторингини олиб бориш ва уни бажариш натижаларини баҳолаш юзасидан жавобгарлик ТМЭК (ТМК)га юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ногиронни РЯТДни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 307-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НОГИРОННИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИ
‎(намунавий шакл) ‎

20__ йил «___» _____________даги _________ -сон кўрик далолатномасига
(112/у-сон амбулатория картасига) _________ -сон РЯТД. ‎
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ёки тиббий маслаҳат комиссияси
хизмати муассасаси (номи) _____________________________ № _______________________
Фамилияси, исми, отасининг исми _________________________________________________
Жинси: эркак, аёл. Туғилган санаси ________________________________________________
Доимий (вақтинчалик) яшаш манзили ______________________________________________
_________________________________ телефони ____________________________________

Ногиронлик гуруҳи (ёзилади)

Ногиронлик сабаби (ёзилади)‎

______________________________________‎

______________________________________‎

Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги:‎ ______________________________________‎
ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга қобилияти ‎(1, 2, 3-даража)‎
‎______________________________________‎
‎ҳаракатланиш қобилияти (1, 2, 3-даража) ‎ТМЭК ёки ТМК ташхиси: _________________
‎мўлжал олиш қобилияти 1, 2, 3-даража) ‎______________________________________
‎муомала қилиш қобилияти (1, 2, 3-даража) ‎асосий касаллик ________________________
ўз хулқ-атворини назорат қилиш қобилияти (1, 2, 3-даража) ______________________________________
‎______________________________________
‎______________________________________
‎қўшимча касалликлар ____________________
ўқишга қобилияти (1, 2, 3-даража)‎ ______________________________________‎
меҳнат фаолиятига қобилияти (1, 2, 3-даража)‎ ______________________________________‎
(керагининг остига чизилсин)‎ ___________ асоратлари _________________‎
‎______________________________________

‎Ногиронлик белгиланган муддат 20___ йил «___» ________________гача.
Такроран кўрикдан ўтказиш 20___ йил «___» ________________.‎
Тиббиёт муассасасининг номи ____________________________________________________
№ __________‎
Тиббий реабилитация қилиш:‎
Тиклаш терапияси _____________________________________________________________ ‎
Реконструктив жарроҳлик ________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________

(тури)‎

Тавсия қилинган протез-ортопедик буюмлар ________________________________________ ‎

(тури)‎

_____________________________________________________________________________

Тавсия қилинган техник реабилитация воситалари ____________________________________ ‎

(тури)‎

_____________________________________________________________________________‎

Санаторий-курортда даволаш ____________________________________________________
_____________________________________________________________________________‎

(соҳаси, тури)‎

Касбий реабилитация қилиш:‎
Касбий (меҳнатга) йўналтириш (ёзилади): ___________________________________________ _____________________________________________________________________________‎
Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, даражаси (остига чизилади) (ёзилади): ______________________ _____________________________________________________________________________‎
Ишга жойлашишга кўмаклашиш (остига чизилади) (ёзилади): ____________________________ _____________________________________________________________________________‎
Касб-ишлаб чиқариш бўйича мослаштириш (ёзилади): _________________________________ _____________________________________________________________________________‎
Ўқиш ёки меҳнат учун махсус мосламалар (реабилитация қилишнинг техник воситалари) (ёзилади): _____________________________________________________________________‎

‎Ижтимоий реабилитация қилиш:‎
Ногиронни ва унинг оила аъзоларига реабилитация қилиш бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш (ёзилади): _______________________________________________________________ _____________________________________________________________________________‎
Ногирон ва унинг оила аъзоларини мослашишга ўргатиш (ёзилади)‎
Ўқитиш (ёзилади): ______________________________________________________________‎‎
Психологик реабилитация қилиш (ёзилади): __________________________________________‎
Ижтимоий-маданий реабилитация қилиш (ёзилади): ___________________________________‎
Жисмоний тарбия ва спорт воситалари билан реабилитация қилиш (ёзилади): _______________
‎_____________________________________________________________________________‎
Ногирон ва унинг оила аъзоларига юридик маслаҳатлар бериш (ёзилади): __________________
‎‎____________________________________________________________________‎_________
ТМЭК (ТМК) раиси: ____________________________________________________________‎
М.Ў. комиссия аъзолари: ________________________________________________________‎
20___ йил «___» ______________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тиббий реабилитация қилиш
‎ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар‎ Бажарувчи‎ Реабилитация қилиш шакли‎ Бажариш муддатлари‎
Тиклаш терапияси (ёзилади):‎
Реконструктив жарроҳлик (ёзилади):‎
Протез-ортопедик ёрдам (ёзилади):‎
Санаторий-курортда даволаш (соҳаси кўрсатилади):‎
Тиббий реабилитациянинг техник воситалари (ёзилади):‎

‎Тиббий реабилитация дастурига розиман
‎‎___________________________________ (______________________________)
‎‎(ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси)‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎____________________________________ ‎‎(_____________________________)

‎‎(ТМК раисининг имзоси)

(Ф.И.О.)‎‎

М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ногиронни тиббий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида
‎МАЪЛУМОТЛАР ‎

1. Даволаш-профилактика муассасасининг, ногиронларни реабилитация қилиш марказининг номи ________________________________________________________________________‎‎
2. РЯТД доирасида ногиронга кўрсатилган тиббий реабилитация қилиш бўйича тадбирлар ва хизматлар ____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
3. РЯТД доирасида ногиронга берилган тиббий реабилитация қилиш техник воситалари _______
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
4. Ногиронни тиббий реабилитация қилиш бўйича бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда бажарилмаганлигининг сабаби ________________________________________
‎‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
5. Ногиронни тиббий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги _________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
Даволовчи врач _________________________

(____________________________________‎)

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎‎

М.Ў.‎

‎‎ТМК раиси ____________________________

(____________________________________‎)

(имзо)

(Ф.И.О.)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Касбий реабилитация қилиш
‎ДАСТУРИ

(ишлайдиган ногиронлар учун — иш берувчи томонидан, ишламайдиган ногиронлар учун — иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳудудий маркази томонидан тўлдирилади)

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар‎ Бажарувчи‎ Реабилитация қилиш шакли‎ Бажариш муддатлари‎
Касбий (меҳнатга) йўналтириш (остига чизилсин): ‎
— касбий фаолият тўғрисида ахборот бериш;‎
— касбий фаолият масалалари юзасидан маслаҳат бериш;‎
— касбий фаолият билан шуғулланишга қобилият юзасидан танлаб олиш;‎
— бўш (қулай) касб учун танлаш. ‎
Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, даражаси (остига чизилсин):‎
— умумий ўрта; ‎
— ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;‎
— олий;‎
— олий ўқув муассасасидан кейинги ўқиш;‎
— кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.‎
Ишга жойлашишга кўмаклашиш (остига чизилсин):‎
— ногиронларни оқилона ишга жойлаштириш учун умумий ёки ихтисослашган турдаги корхонада (муассасада) иш ўрнини қидириш ва танлаш;‎
— ногирон учун махсус иш ўрни яратиш;‎
— ногиронни махсус дастурлар бўйича ишга жойлаштиришни ташкил қилиш;‎
— тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш.‎
Касб-ишлаб чиқариш бўйича мослаштириш. ‎
Ўқиш ёки меҳнат учун махсус мосламалар (реабилитация қилишнинг техник воситалари) (ёзилади):‎

‎Касбий реабилитация дастурига розиман

__________________________________________

‎‎(_____________________)

(ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси)‎

(Ф.И.О.)

__________________________________________

(_____________________)

(АИТИҲҚМ раҳбарининг имзоси) ‎‎

(Ф.И.О.)

‎‎М.Ў.

(2-илованинг Касбий реабилитация қилиш ‎дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ногиронни касбий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида
‎МАЪЛУМОТЛАР
‎(иш берувчи томонидан тўлдирилади)

1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи __________________________________________ _____________________________________________________________________________
2. Ишга жойлаштирилган, ишга қабул қилинган санаси: 20____ йил «____» ____________дан, қандай касб (мутахассислик) бўйича_______________________________________________
‎______________________________________________________________________________________________________________ иш ўрни (остига чизилсин): умумий, махсус, уйда;
реабилитациянинг техник воситалари берилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), нималар __________
‎____________________________________________________________________________
3. Иш жойида ўқитилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), қандай касб (мутахассислик) бўйича ______
‎________________________________________________‎_______________
4. Ногиронни касб бўйича реабилитация қилишда бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлигининг сабаби ________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎‎5. Ногиронни касбий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши натижалари ва самарадорлиги ________________________________________

‎Корхона (ташкилот) раҳбари


‎______________________


‎(______________________)

‎(имзо)

‎(Ф.И.О.)

‎М.Ў.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ногиронни касбий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида
‎МАЪЛУМОТЛАР
‎(иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳудудий маркази томонидан тўлдирилади)

1. АИТИҲҚМнинг номи _________________________________________________________ _____________________________________________________________________________
2. Ишсиз деб эътироф этилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), агар «ҳа» бўлса қандай муддатгача: 20___ йил «___» _______________дан 20__ йил «__» _______________гача
3. Касбга йўналтириш ўтказилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин); ўқитиш, ишга жойлаштириш учун танланган касб (мутахассислик), (остига чизилсин) _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________
4. АИТИҲҚМ ишга жойлаштирган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), агар «ҳа» бўлса ишга жойлаштирилган санаси: 20___йил «__» ____________________________________________
иш жойи______________________________________________________________________
касб (лавозим) номи_____________________________________________________________
ишга ўзи жойлашган____________________________________________________________
5. АИТИҲҚМ томонидан курс бўйича ўқитилмоқда (ўқитилган): _________________________
_____________________________________________________________________________
Санаси: 20__ йил «___» ___________дан 20__ йил «___» __________гача касб (мутахассислик)
‎бўйича _______________________________________________________________________
6. Янги мутахассислик бўйича ишга жойлаштирилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин)
Ишга жойлашган санаси: 20___ йил «___» __________________________________________
7. Касбий реабилитация дастури доирасида бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар ҳамда уларнинг бажарилмаганлиги сабаби _______________________________________________ _____________________________________________________________________________
8. Касбий реабилитация қилиш дастурини бажариш натижалари ва самарадорлиги ___________
‎_____________________________________________________________________________
‎АИТИҲҚМ мутахассиси

________________________

(_______________________)

‎(имзо)

‎(Ф.И.О.)

‎АИТИҲҚМ раҳбари

‎________________________

‎(_______________________)

‎(имзо)

‎(Ф.И.О.)

(2-илованинг Ногиронни касбий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎Ижтимоий реабилитация қилиш
‎ДАСТУРИ
‎(реабилитация маркази ёки тегишли муассаса томонидан тўлдирилади)

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар ‎ Бажарувчи‎ Реабилитация шакли‎ Бажариш муддатлари ва ҳажми‎
‎Ногиронни ва унинг оиласини реабилитация қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ва уларга маслаҳат бериш
Ногиронни ва унинг оиласини мослашишга ўқитиш ‎
Ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга, ҳаракатланишга, мўлжал олишга, муомала қилишга ўз хулқ-атворини назорат қилишга ўқитиш (остига чизилсин)‎
Психологик реабилитация (остига чизилсин): психологик диагностика, психологик коррекция, психотерапия, психоанализ, психопрофилактика ‎
Психологик реабилитация (остига чизилсин): психологик диагностика, психологик коррекция, психотерапия, психоанализ, психопрофилактика, оилага психологик ёрдам кўрсатиш ‎
Ижтимоий-маданий реабилитация (ёзилади):‎
Жисмоний тарбия ва спорт воситалари билан реабилитация қилиш (ёзилади):‎
Ногиронга ва унинг оиласига юридик маслаҳатлар бериш ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎Ижтимоий реабилитация дастурига розиман

______________________________ ‎

(__________________________)‎

(ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси)

(Ф.И.О.)‎

______________________________ ‎ ‎

(__________________________)‎

(реабилитация маркази (тегишли муассаса) раҳбарининг имзоси) ‎

(Ф.И.О.)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ногиронни ижтимоий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида
‎МАЪЛУМОТЛАР
‎(реабилитация маркази ёки тегишли муассаса томонидан тўлдирилади) ‎

1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи _________________________‎
2. РЯТД доирасида ногиронга кўрсатилган ижтимоий реабилитация тадбирлари ва хизматлари ____________________________________________________________________________ ‎
3. Ижтимоий реабилитация бўйича бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлиги сабаби _______________________________________________‎
4. Ногиронни ижтимоий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги ________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация бўйича мутахассис‎


‎____________‎


‎(________________________)‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎ ‎

Реабилитация маркази (тегишли муассаса) ‎раҳбари


‎____________‎


‎(_______________________)

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурининг бажарилиши тўғрисида
‎ХУЛОСА
‎(РЯТДни бажариш муддати тугагандан кейин тўлдирилади)

Тиббий реабилитация натижаларининг баҳоси:

Компенсация қилишга эришилди: қисман, тўлиқ компенсация; бузилган функцияларни тиклаш (тўлиқ, қисман, ижобий натижалар йўқ) (керагининг остига чизилсин).

ТМК раиси‎

_______________

_________________

20__ йил «___» _____

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎‎

ТМЭК раиси‎

_______________ ‎

_______________ ‎

20__ йил «___» _____‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎

Касбий реабилитация натижаларининг баҳоси:‎

Янги касбга эга бўлиш (ўқитиш, қайта ўқитиш), малака ошириш, иш ўрнига эга бўлиш (тўлиқ, нотўлиқ бандлик), меҳнат бозорида рақобатбардошлиликни ошириш, ижобий натижалар йўқ (керагининг остига чизилсин).

Корхона раҳбари (АИТИҲҚМ)‎


‎_____________‎


‎___________‎


‎20__ йил «___» _____‎

‎(имзо)

‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎‎

ТМЭК раиси‎

_____________‎

________________‎

‎20__ йил «___» ____‎ ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎‎

‎‎РЯТДни амалга ошириш тўғрисидаги алоҳида баҳолар:

‎_____________________________________________________________________________

‎РЯТД тўлиқ, қисман бажарилган, бажарилмаган (керагининг остига чизилсин).
‎___________________________________________________________________
‎‎___________________________________________________________________

«Тасдиқлайман»‎

‎ТМЭК (ТМК) раиси‎

_____________________________‎

20__ йил «___» _____‎

(имзо, Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎

‎Ижтимоий реабилитация натижаларининг баҳоси:
‎Ўзига-ўзи хизмат кўрсатишни таъминлаш (тўлиқ, қисман), мустақил равишда яшаш, оилага ва жамиятга интеграциялаш, ижобий натижалар йўқ (керагининг остига чизилсин).
Реабилитация маркази раҳбари ‎


‎_____________‎‎


‎_________________‎ ‎

.
‎20__ йил «___» _____‎‎

‎(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎‎

М.Ў.‎ ‎

ТМЭК раиси‎

_____________‎

_________________‎

20__ йил «___» _____‎

‎(имзо)

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭСЛАТМА
(«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногирон учун энг мақбул реабилитация қилиш чора-тадбирлари комплекси бўлиб, у организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий реабилитация қилиш чора-тадбирларини ҳамда реабилитация қилишнинг бошқа чора-тадбирларини рўёбга чиқаришнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ташкилотлар бажариши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ногирон учун тавсия тусига эга бўлиб, ногирон реабилитация қилиш чора-тадбирларининг у ёки бу турини, шаклини ва ҳажмини, шунингдек дастурнинг амалга оширилишини бутунлай рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногирон реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини бутунлай рад этган ёки бу дастурнинг айрим қисмлари рўёбга чиқарилишини рад этган тақдирда, тегишли ташкилотлар мазкур дастурнинг ёки дастур айрим қисмларининг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 490-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 997-модда)