ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР УЧУН ЭНГ КАМ УЛГУРЖИ-СОТИШ ВА ЧАКАНА НАРХЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2163]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 81, 2011-39-сонли «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2301, 16.12.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 569-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Мазкур қарор 2011 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 6 декабрь,
103-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 6 декабрь,
2010-49-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 6 декабрдаги 103, 2010-49-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
| Сотилаётган товарнинг номи | Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи | Энг кам чакана нарх |
| Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
2000 |
2500 |
| Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
4300 |
5400 |
* Пиводан ташқари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 476-модда)