03.12.2010 йилдаги 285-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТОМОША» БОЛАЛАР МУСИҚИЙ ТЕАТР-СТУДИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, мамлакатимизда иқтидорли ёш актёрлар фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сен ёлғиз эмассан» жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси (кейинги ўринларда театр-студияси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 09/19/789/3782-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тошкент вилояти ҳокимлиги балансидаги «Турон» ахборот-кутубхона маркази жойлаштирилган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги бинонинг бир қисмини театр-студияси балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган «Турон» ахборот-кутубхона маркази жойлаштирилган бинонинг бир қисмини театр-студияси балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 09/19/789/3782-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани, Қурувчилар кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган «Уй қурилиш» маданият саройи биносининг Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона марказига тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилганлиги инобатга олинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 09/19/789/3782-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 мартдаги 99-ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 3 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
285-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 454-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 09/19/789/3782-сон)