ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МОНОПОЛИСТ БИРЛАШМАЛАРИ (КОРХОНАЛАР) ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА ЧЕКЛАНГАН ШАРТНОМАВИЙ НАРХЛАР ЁКИ РЕНТАБЕЛЛИКНИНГ ЧЕКЛАНГАН ДАРАЖАЛАРИНИ ҲАМДА ТАРИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1415-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 октябрь 2010 йилдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2004 йил 23 августдаги 104, 40 ва 7-сон «Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1415, 2004 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон 432-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 ноябрь,
101-сон
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 ноябрь,
105-сон
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 ноябрь,
16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 459-модда)