Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020 09.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1685-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 09.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1685-1
Кучга кириш санаси
19.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ЭЛЕКТРОН АРХИВ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1685-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 14 апрелдаги 11/3-сон қарори (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 243-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37/2-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Архив иши тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), «Ахборотлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 6-сон, 67-модда), «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), «Банк сири тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й., 19-сон, 174-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 51-сон, 373-модда), «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 14-сон, 112-модда) ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош марказида (кейинги ўринларда АБМ деб юритилади) электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Тижорат банкларида қуйидаги электрон маълумотлар архивга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов маълумотларининг базалари мавжуд бўлган Бош банкларда (филиалларда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) банк амалиёти куни электрон маълумотларининг тўлиқ базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муддати тугаган шифрлаш ва электрон рақамли имзо калитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) электрон почта орқали қабул қилинган ва узатилган барча ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тижорат банкларининг кредит ва бошқа банк операциялари борасидаги маълумотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг бошқарув тизимига оид маълумотлари ҳам электрон архивга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов маълумотларининг базалари мавжуд бўлмаган банк филиалларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муддати тугаган шифрлаш ва электрон рақамли имзо калитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) электрон почта орқали қабул қилинган ва узатилган барча ҳужжатлар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Низомнинг 9, 12, 14 ва 18-бандларидан «Электрон тўлов маълумотларининг базалари жойлашган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» Агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» Агентлиги Бош директори А. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 465-модда)