Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БАНК ТИЗИМЛАРИДА АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1552-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/8-сон қарори (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 13 ноябрь,
37/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/3 сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Архив иши тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), «Ахборотлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 6-сон, 67-модда), «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), «Банк сири тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й., 19-сон, 174-модда), «Электрон рақамли имзо тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда) ва «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 112-модда) қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.».
2. 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автоматлаштирилган банк тизимида маълумотлар киритиш ва ўзгартириш ваколатига эга бўлган ҳар бир масъул ходимнинг ишчи станциялари мазкур тизимга уланишга рухсат берувчи аппарат — дастурий қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.».
3. Қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
«71.Тизимга уланишга рухсат берувчи аппарат – дастурий қурилмаларни бошқа шахсларга бериш ва қаровсиз қолдириш тақиқланади.».
4. 11-банд қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электрон тўлов тизими орқали жўнатилаётган ёки қабул қилинаётган барча электрон тўлов ҳужжатлари сўнгги базага эга антивирус дастури текширувидан ўтказилиши шарт.».
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУҲИТДИНОВ
2010 йил 15 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 463-модда)