Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА («ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 10 ВА 11-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2010 ЙИЛ 19 МАЙДАГИ ЎРҚ-246-СОНЛИ ҚОНУНИ)
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 26 ноябрь,
270-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 78-позицияси чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 4-сон, 13-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда (1-илова):
4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ бўлган юридик шахслар лицензия талабгорлари бўлиши мумкин»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар фақат муайян ихтисослик турлари бўйича берилади, уларнинг ягона рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
7-банддаги «Юридик ва жисмоний шахсларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«бош врач учун — олий тиббий маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига, тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига, шунингдек бошқа мутахассис врачлар учун — олий тиббий маълумотга ва тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига эга бўлиши;
тўртинчи хатбошига «мутахассис врачларнинг» сўзларидан кейин «ва ўрта тиббиёт ходимларининг» сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги «ва/ёки ихтисосликка» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Тиббий фаолиятни амалга оширишда маънавий эскирган ускуналардан фойдаланилишига йўл қўйилмайди. Замонавий ва маънавий эскирган тиббий ускуналар рўйхати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва тиббий фаолиятни амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «ёки жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин;
«б» кичик банддаги «юридик шахслар учун; жисмоний шахслар учун — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
«в» кичик банддаги «аризада кўрсатилган тиббий фаолият тури ва/ёки ихтисосликлар бўйича» сўзлари «аризада кўрсатилган тури бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«е) бош врач учун — меҳнат дафтарчаси ва тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси, олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек мутахассис врачлар учун — олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари»;
«ж» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
12-бандга «Ҳужжатлар» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«амалга оширилишига лицензия берилаётган тиббий фаолият турининг номи»;
саккизинчи хатбошидаги «ва/ёки муайян тиббий ихтисослик бўйича фаолият» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн биринчи хатбошидаги «ва/ёки ихтисосликни» сўзлари чиқариб ташлансин;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«26. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки почта манзили ва тиббий фаолиятни амалга ошириш жойи ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт»;
34-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш»;
иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми»;
«д» кичик банддаги «ва/ёки ихтисос» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) 3-иловада:
6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш»;
12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлими».
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турлари
РЎЙХАТИ
1. Умумий врачлик амалиёти
2. Тез тиббий ёрдам
3. Акушерлик ва гинекология (маслаҳат-диагностика ёрдами, консерватив даволаш, кичик оператив гинекология)
4. Болалар ва ўсмирлар гинекологияси (операциясиз)
5. Эндокринология (операциясиз)
6. Болалар эндокринологияси (операциясиз)
7. Ички касалликлар (терапия)
8. Аллергология ва иммунология
9. Гастроэнтерология
10. Гериатрия
11. Диетология
12. Клиник фармакология
13. Курортология
14. Физиотерапия
15. Даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти
16. Нефрология
17. Пульмонология
18. Ревматология
19. Функционал диагностика
20. Оториноларингология (ЛОР органларнинг мураккаб туғма нуқсонларини бартараф этишга оид операциялардан ташқари)
21. Сурдология-оториноларингология
22. Кардиология (интервенцион кардиологиядан ташқари)
23. Офтальмология
24. Болалар офтальмологияси (операциясиз)
25. Дерматовенерология (фақат дерматология бўйича хизматлар)
26. Тиббий косметология
27. Неврология
28. Наркология
29. Психотерапия
30. Умумий хирургия (юқори технологияли ва ихтисослаштирилган операциялардан ташқари)
31. Кардиохирургия (маслаҳат-диагностика ёрдами)
32. Колопроктология (маслаҳат-диагностика ёрдами, консерватив даволаш, кичик оператив колопроктология)
33. Пластик хирургия
34. Томир хирургияси (маслаҳат-диагностика ёрдами)
35. Жағ-юз хирургияси (маслаҳат-диагностика ёрдами)
36. Экстракорпорал детоксикация
37. Диагностик ва даволаш-операцияли эндоскопия
38. Нейрохирургия (маслаҳат-диагностика ёрдами)
39. Гематология (маслаҳат-диагностика ёрдами)
40. Урология (маслаҳат-диагностика ёрдами, консерватив даволаш, кичик оператив урология)
41. Болалар урологияси (операциясиз)
42. Сексопатология
43. Тиббий радиология
44. Рентгенология
45. Ультратовуш диагностикаси
46. Реабилитология
47. Анестезиология ва реаниматология (фақат рухсат берилган операциялар бўйича
48. Травматология ва ортопедия (операциясиз)
49. Болалар травматологияси ва ортопедияси (операциясиз)
50. Оилавий тиббиёт
51. Тиббий генетика
52. Умумий педиатрия
53. Педиатрия
54. Болалар кардиологияси ва ревматологияси
55. Болалар гастроэнетологияси
56. Болалар нефрологияси
57. Болалар пульмонологияси
58. Болалар хирургияси (маслаҳат-диагностика ёрдами)
59. Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси (фақат рухсат берилган операциялар бўйича)
60. Болалар неврологияси
61. Неонатология
62. Клиник лаборатория диагностикаси
63. Умумий стоматология
64. Терапевтик стоматология
65. Хирургик стоматология
66. Ортопедик стоматология
67. Ортодонтия
68. Парадонтология
69. Болалар стоматологияси
70. Дезинфектология
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 447-модда; 2012 й., 13-сон, 146-модда)