Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА («ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 10 ВА 11-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2010 ЙИЛ 19 МАЙДАГИ ЎРҚ-246-СОНЛИ ҚОНУНИ)
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 146-модда)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 26 ноябрь,
270-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 78-позицияси чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 4-сон, 13-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 146-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 146-модда)
в) 3-иловада:
6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш»;
12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлими».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 146-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 447-модда; 2012 й., 13-сон, 146-модда)