ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ШуЪБА ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА ҚИЛИНГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1424-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 15 июлдаги 17/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3317, 10.08.2021 й.) асосан 2021 йил 11 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 315-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1424, 2004 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 484-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан шуъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 октябрь,
34/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 421-модда)