Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартиришлар киритилсин:
1. «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:
2-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деб ўзгартирилсин;
илованинг 3-бандидаги «(ишлар, хизматлар)» сўзлари олиб ташлансин, «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» сўзлари эса «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» деб ўзгартирилсин;
илованинг 4-бандидаги ва 13-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» деб ўзгартирилсин.
2. «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси «Ўзшартномасавдо»ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси «Ўзулгуржибиржасавдо»ни таъсис этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ–772-сон Фармонида:
4-бандидаги «Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» деб ўзгартирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
4. «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 27 июндаги ПФ–1193-сон Фармонида:
2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг марказлаштирилган экспорт рўйхатига киритилган» сўзлари «экспорт прогнозига киритилган» деб ўзгартирилсин;
8-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
6. «Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 февралдаги ПФ–1924-сон Фармонида:
5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 февралдаги ПФ–1930-сон Фармони 1 ва 3-бандларидаги, 5-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги», «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида», «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги», «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида», «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деб ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 15 январь,
ПФ-3194-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)