Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017 10.11.2010 йилдаги ПҚ-1432-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
Ҳужжат 10.11.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, Қадрлаш тайёрлаш миллий дастурини ва мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш натижасида республикада халқаро стандартларга мос келадиган узлуксиз мажбурий умумий ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг 12 йиллик тизими вужудга келтирилди. 1536 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, амалда барча умумтаълим мактаблари, таълим муассасалари қошидаги 1817 та спорт заллари намунавий лойиҳалар асосида барпо этилди, мукаммал реконструкция қилинди ҳамда замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, мебель ва ўқув асбоб-анжомлари билан жиҳозланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларининг барпо этилган моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва муттасил янгилаб боришни таъминлаш, уларни тизимли асосда энг замонавий компьютер техникаси, ўқув-лаборатория ускуналари, мебель ва асбоб-анжомлар билан қайта жиҳозлашни, шунингдек илғор таълим технологиялари ва ахборот-коммуникация тизимларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага келиб тушаётган маблағларни кейинчалик улардан таълим муассасалари — умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) мақсадида фойдаланиш учун жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация таълим технологияларининг бошқа элементлари билан, шунингдек ўқув мебели ва асбоб-анжомлари билан тизимли қайта жиҳозлаш ҳамда тўлиқ жиҳозлашни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг барча актив ва пассивлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармага топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмаларни тўлашдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари (қарзлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия қилувчилар — юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонини 4 нафарга кўпайтирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати таркибида бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат Жамғарма Ижроия дирекциясининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий молия бошқармаларининг тузилмасида молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида 2 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улардан фойдаланишни таҳлил ва мониторинг қилиш шуъбаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг белгиланган ходимлар сони доирасида 3 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат шуъбаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг операцион бошқармаси тузилмасида 2 нафар ходимдан иборат ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармаларининг операцион бўлимларида молия органлари учун белгиланган ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида 1 нафар ходимдан иборат шуъба;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тузилмаларида бошқарув ходимлари сони марказий аппаратларда 3 нафардан иборат бўлган таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларида мазкур тузилмаларнинг белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида 2 нафардан иборат тегишли шуъбалар ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тузилмасига туман (шаҳар) молия бўлимларидаги тегишли лавозимларни қисқартириш ҳисобига таълим муассасалари биноларининг техник ҳолати, инфратузилмаси ва жиҳозланиши масалалари бўйича 1 нафардан мутахассис (муҳандис) лавозимини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан, айниқса, таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаш бўйича аниқ мақсадни кўзлаб ва оқилона фойдаланиш устидан тизимли асосда доимий мониторинг олиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иштирокида ҳудудлар бўйича таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга оид таклифларни шакллантирадилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини тасдиқлаш учун белгиланган муддатдан уч ой олдин мана шу таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига келиб тушадиган маблағлар доирасида Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантирадилар ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг лойиҳаси киритиладиган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастури ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мустақил бўлим сифатида киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ҳафта муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни ҳамда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги Дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тартибини тайёрласин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати зиммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, бошқа оммавий ахборот воситалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни, таълим муассасаларининг барпо этилган моддий-техника базаси негизида замонавий таълим технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланишнинг ижобий тажрибасини кенг ёритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни, таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги Дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тартибини, шунингдек, таълим стандартларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, мебель ва анжомлар билан жиҳозлашнинг янгиланган нормативларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 10 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1432-сон