30.12.2005 йилдаги 287-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАЖМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустақил телерадио каналларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарори билан тасдиқланган 2006 йилги Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон МТРКга 14,759 млрд сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон МТРК ташкилотлари ва марказий аппаратининг 2006 йилги консолидациялашган даромадлари ва харажатлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон МТРК ташкилотлари ва марказий аппаратини бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ уларни алоҳида-алоҳида маблағ билан таъминлашни назарда тутувчи схемаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) белгиланган тартибда тасдиқласин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг барча ташкилотлари бўйича штат жадваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«O`zbekiston» телерадиоканали», «Sport» телерадиоканали,» «Toshkent» телерадиоканали», «Respublika Teleradiomarkazi», «O`zbektelefilm», давлат унитар корхоналари, «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харажатлар сметаси, шу жумладан жамланма харажатлар сметаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон МТРК билан биргаликда «Respublika Teleradiomarkazi» ДУК ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг алоқа корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун тарифлар даражаси, динамикаси ва тузилмасини доимий таҳлил қилишни таъминласин, бунда тарифларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан мунтазам назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «O`zbekiston» телерадиоканали», «Sport» телерадиоканали,» «Toshkent» телерадиоканали» давлат унитар корхоналари ва «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қўйиладиган вақт меъёрлари доирасида, шу жумладан, «Yoshlar» телерадиоканали» ЁАЖнинг тўлиқ ўзини ўзи молиялаштиришга босқичма-босқич ўтишини ҳисобга олган ҳолда, пулли хизматлар кўрсатиш, бошқа ташкилотлар учун шартномалар бўйича ишларни бажариш, шунингдек, реклама фаолияти ҳисобига бюджетдан ташқари даромадларни кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан қатъий мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек уларни ҳар томонлама тежаш асосида телерадиоканалларнинг молиявий барқарорлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телерадиоканалларнинг молия-иқтисод ва бухгалтерия хизматларини малакали кадрлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287-сон