1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом лицензия талаблари ва шартлари доирасида пиротехника буюмларидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда — юридик шахслар) томонидан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойни, вақтни ва шарт-шароитларни олдиндан келишиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом қоидалари ҳарбий, шунингдек, маиший мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг I класси) фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 декабрдаги 724-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 09/21/724/1118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида пиротехника буюмларидан фойдаланишда мазкур Низомда белгиланган олдиндан келишиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ бериладиган оммавий тадбирни ўтказишга доир рухсатнома бўйича оммавий тадбир дастури асосида амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 декабрдаги 724-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 09/21/724/1118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, уни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш (кейинги ўринларда — олдиндан келишиш) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) (кейинги ўринларда — пиротехника буюмлари) фойдаланиш жойи жойлашган ҳудуд бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олдиндан келишиш аризачига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юбориш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан келишиш юридик шахс томонидан аризада кўрсатилган муайян жойда (объектда), вақтда ва шарт-шароитларда пиротехника буюмларидан бир маротаба фойдаланиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик шахс олдиндан келишишни олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га пиротехника буюмларидан фойдаланиш санасидан камида йигирма иш куни олдин қуйидагиларни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг пиротехника буюмидан фойдаланишга жалб этилган ходимлари Тошкент давлат техника университетининг малака ошириш курсларида «Пиротехника буюмларини хавфсиз қўллаш» йўналиши бўйича махсус тайёргарликдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
отиш майдончаси жойлашган жой ва хавфли ҳудуд доираси кўрсатилган ҳолда объектга туташ ҳудуднинг харитаси, шунингдек, фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар рўйхати илова қилинган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аризачи томонидан олдиндан келишиш тўғрисидаги ариза ва мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олдиндан келишиш тўғрисидаги ариза ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олдиндан келишиш ёки олдиндан келишишни рад этиш ҳақидаги қарор аризачининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) ариза ва мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир иш куни ичида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига текширув ва баҳолаш тадбирларини амалга ошириш учун сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномага ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг нусхалари илова этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли органлар аризани (сўровномани) олган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачида пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддат доирасида ўз маблағлари ҳисобидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиб чиқиш, қоида тариқасида, ваколатли органлар томонидан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими сўровномани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га тегишли хулосани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимининг хулосаси олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида олдиндан келишиш тўғрисидаги дастлабки хулосани (кейинги ўринларда — дастлабки хулоса) тайёрлайди ҳамда ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачи бу ҳақда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан бир иш куни ичида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида олдиндан келишиш тўғрисида якуний хулоса тайёрлайди ҳамда ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижалари бўйича олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда бир иш куни ичида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га келгусида аризачини хабардор қилиш учун рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими беш иш куни ичида Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари юзасидан тайёрланган хулосани Ички ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олинган хулосани бир иш куни ичида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимининг тегишли хулосаси асосида бир иш куни ичида аризачига олдиндан келишишни беради (юборади) ёки олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олдиндан келишишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги ёхуд тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни аниқлаш учун ўтказилган ўрганишларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан келишишни беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ваколатли органлар олдиндан келишиш ҳамда хулоса учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аризачи олдиндан келишишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, ваколатли органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Олдиндан келишиш йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Дубликатни беришда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан унга «Дубликат» белгиси қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) юридик шахснинг аризаси, шунингдек, дубликат яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда олдиндан келишишнинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Берилган олдиндан келишишлар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга лицензия серияси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан келишиш берилган пиротехника буюмларидан фойдаланиш мақсади, жойи (объекти), санаси (бошланиш ва тугалланиш вақти), шарт-шароитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пиротехника буюмларидан фойдаланишга жалб қилинган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан келишиш берилган сана ва унинг рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан келишишнинг дубликатини бериш асоси ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Олдиндан келишиш тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга олдиндан келишишни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз манбадаги реестр туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш чоғида олдиндан келишиш юридик шахснинг пиротехника буюмидан фойдаланишга жалб этилган ходими ёнида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишишни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га икки нусхада ариза тақдим этади.
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш санасидан 20 иш куни олдин
2-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)
1. Аризани қабул қилади, унинг иккинчи нусхасини қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига жўнатади (тақдим этади).
2. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш ва баҳолаш тадбирларини амалга ошириш юзасидан туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига сўровнома юборади.
3. Заруратга кўра, жойига чиққан ҳолда пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ва хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилган чораларни ўрганади ва баҳолайди.
Ариза қабул қилинган кунда
1 иш куни ичида
Ариза қабул қилинган кундан 3 иш куни ичида
3-босқич
Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими
1. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш ва баҳолашни амалга оширади.
2. Ўрганиш ва баҳолашни натижалари юзасидан туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га хулосани юборади.
3 иш куни ичида
1 иш куни ичида
4-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)
1. Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими хулосасини инобатга олган ҳолда олдиндан келишиш тўғрисида дастлабки хулосани тайёрлайди.
2. Олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачини бу ҳақда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилади.
3. Дастлабки хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиш ва якуний хулоса тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.
1 иш куни ичида
1 иш куни ичида
1 иш куни ичида
5-босқич
Ички ишлар вазирлиги
1. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича олдиндан келишиш тўғрисида якуний хулоса тайёрлайди
2. Якуний хулосани кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
3. Олдиндан келишишни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда келгусида аризасини хабардор қилиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборади.
3 иш куни ичида
1 иш куни ичида
6-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
1. Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
3. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тайёрланган хулосани Ички ишлар вазирлигига юборади.
5 иш куни ичида
7-босқич
Ички ишлар вазирлиги
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган хулосани туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га юборади.
1 иш куни ичида
8-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)
Вазирлар Маҳкамаси хулосаси асосида аризачига олдиндан келишишни беради (юборади) ёки уни олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилади.
1 иш куни ичида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу орқали _______________________________________________________________________________
(махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами)
_________________________________________________________________________________________. 7. Бошқа маълумотлар (аризачининг хоҳишига кўра): _________________________________________________________________________________________
(пиротехника буюмларидан
_______________________________________________________________________________________ фойдаланишнинг хусусиятларидан келиб чиқиб кўрсатилади)
Илова: 1. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишларини бажаришга жалб этилаётган ходимлар махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхалари, _____вар.; 2. Отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси кўрсатилган ҳолда объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар илова қилинган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури, _____вар.; ______________________________________________________________________________________,__вар. Cана: 20___ йил «___»_______________ Юридик шахс раҳбари _______________ __________________________________________________________________________________________
(имзо)
(фамилияси, исми ва отасининг исми бош харфлари).
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)