Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2149]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 269-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-8, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2149-8/1194-сон)
1. Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1638, 2006 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 451-модда) Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 18 октябрдаги 25/10-сон қарори билан ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 октябрь,
223-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 22-моддасига мувофиқ нотариус стажёрининг (кейинги ўринларда стажёр деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Стажёр томонидан нотариус мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Стажировка етарли иш шароитига (компьютер воситалари, иш жойи ва шу кабилар) эга бўлган давлат нотариал идорасида (кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади) ўталади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 149-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-5, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 245-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 314-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-2, 14.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 566-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар стажёр бўлиши мумкин эмас:
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Нотариал идораларда стажёрлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Бунга иш ҳажми, келгусида қўшимча нотариусларга бўлган талаб ва ишдан бўшаб ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган нотариуслар сони асос қилиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идораларда стажёрлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар орасидан танлаб олинади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 244-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-4, 26.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 500-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Стажировка ўтаганлар тегишли адлия бошқармаси томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган ва нотариал фаолият бўйича етарли тажрибага эга бўлган нотариус тайинланади. Бунда бир нотариусга икки ва ундан ортиқ стажёрни бириктиришга йўл қўйилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Стажёр раҳбари стажёрнинг стажировка даврида нотариал фаолиятга доир масалаларни ўзлаштириб боришида масъул ҳисобланади.
8. Стажёрга раҳбар этиб яқин қариндошлар (ота-она ва болалар, эр-хотинлар) тайинланиши мумкин эмас.
9. Стажировка ўталишини ўрганиш, умумлаштириш ва назорат қилиш адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Стажировка ўталишини расмийлаштириш
10. Стажёрни ишга қабул қилиш адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Стажёрни ишга қабул қилишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
а) ариза;
б) белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
в) паспорт нусхаси;
г) таржимаи ҳол;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
(11-бандининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 январдаги 9-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2149-7, 06.01.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/2149-7/0521-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) меҳнат дафтарчаси;
(11-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 314-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-2, 14.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 566-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) аввалги иш жойидан тавсифнома.
(11-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 314-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-2, 14.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 566-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Стажёрликка қабул қилинадиган шахс нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими лавозимида ишлаган бўлса, унинг ушбу лавозимларда ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этмаганлигини аниқлаш мақсадида тегишли идоралардан маълумотлар олинади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 314-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-2, 14.10.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 566-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Фуқаро стажёрликка қабул қилинишидан олдин адлия бошқармасида суҳбатдан ўтади. Суҳбат адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан ўтказилади. Махсус комиссия адлия бошқармасининг масъул ходимлари, шу жумладан тажрибали нотариуслар орасидан 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Махсус комиссияга адлия бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.
Суҳбатда фуқаронинг юриспруденция соҳасидаги умумий билим даражаси ҳамда унинг стажёр бўлишга лаёқати мавжудлиги аниқланади. Суҳбат натижаси бўйича хулоса тузилади ва махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стажёрликка қабул қилишда фуқаронинг нотариат соҳасидаги иш стажи ва тажрибаси устувор аҳамиятга эга бўлади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 149-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-5, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 245-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 314-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-2, 14.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 566-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суҳбат натижасига кўра муносиб деб топилган фуқаронинг ҳужжатлари мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 149-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-5, 14.05.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 245-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Стажёрликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси билан келишувдан сўнг адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Ушбу буйруқ билан стажировка раҳбари ҳам тайинланади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 269-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-8, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2149-8/1194-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Меҳнат шартномаси (контракт) тарафлар келишуви бўйича меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Стажировкани ташкил этиш
15. Стажировка ўталаётган нотариал идора стажёрнинг асосий иш жойи ҳисобланади.
Стажёр илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлашга ҳамда шартномалар тузишда воситачилик хизмати кўрсатишга ҳақли эмас.
16. Стажировка ўташ муддати камида икки йилдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган стажёрлар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 9 июндаги 156-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-3, 09.06.2014 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 24-сон, 295-модда)
Узоқ муддат (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ ҳолда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Стажёр ишга қабул қилингандан кейин 6 ой ўтгандан сўнг у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида синовдан ўтказилади. Синов Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ташкил этиладиган синов комиссияси томонидан ўтказилади. Синов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари орасидан 5 кишидан иборат таркибда тузилади.
Синовда стажёрнинг сиёсий-ҳуқуқий, фуқаролик ва нотариат соҳасидаги умумий билим даражасига баҳо берилади.
Синов якуни бўйича тегишли адлия бошқармасига стажёр стажировкани давом эттиришга лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида хулоса юборилади. Агар синов комиссияси томонидан стажёр стажировкани давом эттиришга нолойиқ деб топилса, хулосада стажировка раҳбарига нисбатан тегишли чоралар кўриш ҳақида таклиф назарда тутилиши мумкин.
Синов комиссияси таклифига кўра стажировкани давом эттиришга лойиқ деб топилган стажёрлар кейинчалик яна бир марта синовга чақирилиши мумкин.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 149-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-5, 14.05.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 245-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Адлия бошқармасида ҳар бир стажёрнинг шахсий иши юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Стажёрнинг ёхуд стажировкага раҳбар нотариуснинг узоқ муддат касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш кабилар) кўра стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, тегишли адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа нотариус ҳузурида стажировка ўташ учун бириктирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Нотариал идораларда стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Иш вақти, меҳнат таътили, ижтимоий суғурта ва бошқа меҳнат қонунчилигига оид масалаларда нотариуслар учун белгиланган қоидалар стажёрларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Адлия бошқармаси раҳбари томонидан стажёрнинг ўзлаштириши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташнинг ҳар ярим йиллик режаси (кейинги ўринларда режа деб юритилади) тасдиқланади ва ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини амалга оширади. Режада фуқаролик ва нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг тўлиқ ўрганилиши, шунингдек нотариал тасдиқланадиган ёки шаҳодатланадиган ҳужжатлар лойиҳалари билан ишлаш масалалари ҳамда стажёрнинг касбий билим ва кўникмаларга эга бўлишига йўналтирилган тадбирлар назарда тутилиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Стажёрнинг нотариал фаолиятни мукаммал ўрганишини таъминлаш мақсадида адлия бошқармаси томонидан иши намунали бўлган ва айрим мураккаб нотариал ҳаракатларни расмийлаштирадиган бошқа нотариал идорада бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида стажировка ўташ ташкил қилинади. Бошқа нотариал идорада стажировка ўталганлиги тўғрисида нотариус томонидан тегишли маълумотнома тузилиб, стажёрнинг раҳбарига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Стажёр ўз фаолиятини нотариус раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стажёрни нотариал фаолият билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Стажёр нотариал фаолият билан мустақил шуғулланишга ҳақли эмас.
24. Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:
нотариал идорада иш юритиш;
нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;
архив ишларини юритишни ўрганиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Стажёрнинг стажировка ўташ даврида амалга оширган ишлари ҳамда режаларнинг бажарилиши юзасидан адлия бошқармаси томонидан ҳар ойда бир марта мониторинг олиб борилади. Мониторинг натижалари юзасидан маълумотнома тузилади ва тегишли тавсиялар берилади.
Ўтказилган мониторинглар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълумот тақдим этиб борилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Стажировка даврида стажёр нотариал фаолиятнинг барча йўналишларидаги соҳаларда касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим. Бунда стажировка раҳбари:
стажёрга режада белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан, хусусан ўрганиш учун зарур бўлган қонун ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
режада назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилади;
стажёрнинг сиёсий-ҳуқуқий, фуқаролик ва нотариат соҳасидаги умумий билим даражасини, шунингдек нотариал амалиёт билан ишлаш кўникмаларини шакллантиради;
стажёрга зарур маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради;
стажёрнинг иш вақтидан мақсадли фойдаланилишини таъминлайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Стажировка даврида стажёр нотариал ҳаракатларнинг асосий турлари бўйича ҳар олти ой якунида, мазкур Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган стажёр эса ҳар чорак якунида реферат тайёрлайди. Тайёрланган реферат стажировка раҳбари томонидан тасдиқланади ва мазкур Низомнинг 281-бандида белгиланган синов вақтида махсус комиссия олдида ҳимоя қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 9 июндаги 156-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-3, 09.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 24-сон, 295-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Стажировка даврида стажёр қуйидагиларни ўзлаштириши лозим:
нотариатга тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
нотариал амалиёт ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қоидаларини;
меҳнат жамоаси ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларда мавжуд бўлган ахлоқий нормаларни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
281. Стажёрнинг нотариатга тааллуқли назарий билимларни ўзлаштириш даражаси ва амалий тайёргарлигини назорат қилиш мақсадида махсус комиссия томонидан:
стажировка ўташ муддатининг биринчи йили якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари;
стажировка ўташ муддатининг иккинчи йили биринчи ярим йиллиги якуни бўйича нотариал тасдиқланадиган ёки шаҳодатланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш бўйича синовдан ўтказилади.
Мазкур Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган стажёрлар ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар бўйича стажировка ўташ муддатининг биринчи чораги якунида, учинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар бўйича стажировка ўташ муддатининг учинчи чораги якунида синовдан ўтказилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 149-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-5, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 245-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
282. Синов натижалари юзасидан стажёрга тегишли тавсиялар берилади. Стажёр махсус комиссия томонидан етарли тайёргарликка эга эмас деб топилган тақдирда, стажёрга ва унинг стажировка раҳбарига тегишли чора кўриш, зарур ҳолда бошқа стажировка раҳбари тайинлаш ҳақида адлия бошқармаси раҳбарига таклиф киритилади.
(282-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Стажёр хизмат вазифасини бажариш вақтида, шу жумладан у билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганидан кейин ҳам нотариал идорада амалга оширилган нотариал ҳаракатлардан унга маълум бўлган ахборотларни ошкор қилмаслиги лозим. Бу ҳақда стажёрдан тегишли тилхат олинади.
30. Стажёрга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Стажёрнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
31. Стажёр стажировкани ўташ даврида:
адлия бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нотариал ҳаракатларни амалга оширилишида иштирок этишга;
нотариал идорада мавжуд бўлган ҳуқуқий маълумотлар базаларидан, махсус адабиётлардан фойдаланишга;
қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стажировка раҳбари билан биргаликда нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Стажёр стажировкани ўташ даврида:
стажировка раҳбари ва бошқа нотариуснинг топшириқларини виждонан, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши;
амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича ўзларига маълум бўлган ахборотларни сир сақлаши;
нотариал идоранинг меҳнат интизомига риоя этиши шарт.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ стажёр бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Стажировка якунларини чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Стажёр стажировка ўташ муддати тугагандан кейин режаларни бажариш якунлари бўйича ёзма ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажировка раҳбари томонидан тасдиқланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
34. Стажёр раҳбари ушбу ёзма ҳисобот асосида стажёрга тавсифнома тайёрлайди ва стажировка якуни бўйича хулоса тузади. Ушбу ҳужжатларга нотариуснинг имзоси ҳамда муҳри қўйилади.
35. Стажёр раҳбарининг хулосасида қуйидагилар баён этилиши лозим:
стажировка ўталган давр;
Олдинги таҳрирга қаранг.
режалар бажарилганлиги ҳақидаги маълумот;
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
стажёрнинг стажировка ўташ даврида олган амалий кўникмалари ва касбий билим даражаси;
стажёрнинг унга юклатилган вазифаларни бажаришдаги маҳорати;
стажёрнинг кейинчалик мустақил равишда нотариус бўлиб ишлашга умумий тайёргарлик даражаси;
стажёрнинг стажировка ўталган даврига умумий ҳисоботи.
36. Хулоса уч нусхада тузилиб адлия бошқармасига ва стажёрга берилади. Учинчи нусхаси стажировка ўталган нотариал идорада сақлаш учун қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Стажировка натижалари бўйича стажёр адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига ҳисобот беради ва малака имтиҳонига қўйилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 244-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-4, 26.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 500-модда)
38. Стажировка ўташ натижаси тўғрисидаги тавсифнома ва хулоса стажёрнинг малака имтиҳонини топшириш ҳақидаги аризасига қўшиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
381. Стажёр стажировка муддати тугагандан сўнг бир ойлик муддат ичида малака имтиҳонини топшириш учун тегишли ҳужжатларни адлия бошқармасига топшириши шарт, узрли сабабларга (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ) кўра ушбу муддат ичида топшира олмаган ҳоллар бундан мустасно. Бунда, стажёрнинг тегишли ҳужжатларни ўз вақтида топшириши учун стажировка раҳбари масъулдир.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якуний қоидалар
39. Стажёр билан меҳнат шартномаси (контракт) қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
стажёр адлия бошқармасига стажёрлар қаторидан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этганда;
стажёрни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирганда;
стажёр томонидан нотариуснинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда нотариал идоранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда;
стажёр ўз вазифаларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда;
стажёр қасддан жиноят содир этганликда айбдор деб топилганлиги тўғрисидаги суднинг ҳукми қонуний кучга кирганда;
стажёр стажёрликка қабул қилинаётганда ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
адлия бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ташкил этилган синов комиссиясининг стажёрни стажировкани давом эттиришга нолойиқлиги ҳақида хулоса келиб тушганда;
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 149-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-5, 14.05.2015 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 245-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
стажёр Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
стажировка ўташнинг муддати тугаганда.
Меҳнат шартномаси (контракт) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Нотариал идоралар белгиланган тартибда тегишли адлия бошқармаларига стажировка билан боғлиқ статистик маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Адлия бошқармаси ҳар йил стажёрлар тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларни умумлаштириб боради ва бу ҳақдаги маълумотни кейинги йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда; 2011 й., 40-сон, 437-модда; 2013 й., 42-сон, 566-модда; 2014 й., 24-сон, 295-модда, 40-сон, 500-модда; 2015 й., 19-сон, 245-модда, 52-сон, 652-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/2149-7/0521-сон, 11.05.2018 й., 10/18/2149-8/1194-сон, 27.12.2018 й., 10/18/2149-9/2377-сон; 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)