Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2010 08.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1638
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳаъйатнинг қарори, 08.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1638
Кучга кириш санаси
18.11.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИДА СТАЖИРОВКА ЎТАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Қарор номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 8 ноябрда 1638-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 18 октябрдаги 25/10-сон қарори билан ўз кучини йўқотган. Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149, 20.10.2010 й.) қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идоралари фаолиятини янада такомиллаштириш, стажировка ўташнинг ягона услубини жорий этиш, стажёр фаолиятини ташкил этиш ва малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳайъати қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча давлат нотариал идораларида стажировка ўталишини тўғри ташкил этилиши ҳамда мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилишини назорат қилишни;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойида мазкур Низомни амалиётга татбиқ этиш юзасидан барча давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ва стажёрлар иштирокида семинар машғулотларини ўтказишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (И.И. Юсубжонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ушбу Низом қоидаларини қўллаш бўйича семинар ўтказишни ташкиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, давлат нотариуслари томонидан мазкур Низом талабларини бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боришни таъминласин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С.У. Саттаров) ушбу ҳайъат қарори билан тасдиқланган низомни давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У.Т. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2000 йил 28 апрель 33-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат раиси, вазир Б. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-сон

Адлия вазирлигининг 2006 йил 8 ноябрь 29-сон Ҳайъат қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат нотариал идорасида олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажировка ўташга тайинланиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат нотариал идораларида стажёрлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Бунга иш ҳажми, келгусида қўшимча нотариусларга бўлган талаб ва ишдан бўшаб ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган нотариуслар сони асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат нотариал идораларида стажёрлар захирасини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда матнда адлия бошқармаси деб юритилади) тузади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Стажировка ўтаганлар тегишли адлия бошқармаси томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган ва нотариал фаолият бўйича етарли тажрибага эга бўлган нотариус тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Стажёр раҳбари стажёрнинг стажировка даврида нотариал фаолиятга доир масалаларни ўзлаштириб боришида масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Стажёрга раҳбар этиб яқин қариндошлар (ота-она ва болалар, эр-хотинлар) тайинланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Стажировкага раҳбарлик қилаётган давлат нотариал идораси нотариусининг ойлик маошига адлия бошқармаси томонидан қўшимча тўловлар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Стажировка ўталишини адлия бошқармаси ўз ваколати доирасида ўрганади, умумлаштиради ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Стажёрни стажировка ўташини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат нотариал идорасида стажёрни ишга қабул қилиш адлия бошқармаси томонидан меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёнига (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Меҳнат шартномаси тарафлар келишуви бўйича меҳнат тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Стажёрни ишга қабул қилиш вақтида қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) паспорт нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) меҳнат дафтарчаси (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) охирги иш жойидан меҳнат фаолияти ҳақида тавсифнома (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат нотариал идораларида стажёрни ишга қабул қилиш адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилиши ва стажёрга маълум қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Стажировка ўташ муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Стажировка ўташ муддати, ишдан ажралган ҳолда камида бир йил бўлиши лозим. Стажировкани ўриндошлик асосида ўталишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган шахслар учун стажировка муддати тегишинча адлия бошқармасининг буйруғи билан камайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда стажировка муддати олти ойдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Нотариус ёрдамчиси, шунингдек Адлия вазирлигида ёки адлия бошқармасида бевосита нотариатга раҳбарлик қилиш вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ лавозимларда (раҳбарлар, мутахассислар) ишлаган шахсларнинг узлуксиз иш стажи бир йилдан кам бўлмаган тақдирда улар стажировка ўтаган ҳисобланиб, имтиҳон топширишларига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Стажёрнинг ёхуд стажировкага раҳбар нотариуснинг узоқ муддат касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга (бола туғиш, тарбиялаш, таътилда бўлиши, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш кабилар) кўра стажировканинг маълум муддати ўта олмай қолган тақдирда, тегишли адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғига кўра ана шу даврга узайтирилиши ёки бошқа нотариус ҳузурида стажировка ўташ учун бириктирилиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Стажёр фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат нотариал идораларида стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Стажёр меҳнат шароити, иш стажи, иш вақти, меҳнат таътили, ижтимоий суғурта ва бошқа меҳнат қонунчилигига оид масалаларда нотариуслар учун белгиланган барча ҳуқуқлардан фойдаланади. Стажёрларга нисбатан ички меҳнат интизоми қоидалари татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Адлия бошқармаси бошлиғи ёки ўринбосари томонидан стажировка даврида ўзлаштирилиши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташ режаси тасдиқланади. Ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини давлат нотариал идораларида амалга оширадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1638-1 18.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Стажёрнинг нотариал фаолиятни мукаммал ўрганишини таъминлаш мақсадида адлия бошқармаси томонидан, иши намунали бўлган ва айрим мураккаб нотариал ҳаракатларни расмийлаштирадиган бошқа давлат нотариал идораларида бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида стажировка ўташи ташкил қилинади. Бошқа давлат нотариал идорасида стажировка ўталганлиги тўғрисида нотариус томонидан тегишли маълумотнома тузилиб стажёрнинг раҳбарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идорада иш юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив ишларини юритишни ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Стажировка даврида стажёр қуйидагиларни ўзлаштириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг нотариатга тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал амалиёт ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаси ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларда мавжуд бўлган ахлоқий нормаларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Стажёр хизмат вазифасини бажариш вақтида нотариал идорада амалга оширилган нотариал ҳаракатлардан унга маълум бўлган ахборотларни ошкор қилмаслиги лозим. Бу ҳақда стажёрдан тегишли тилхат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Стажировка якуни бўйича хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Стажёр стажировка якуни бўйича стажировка режасининг ижроси ҳамда ўзлаштирилиши ва касбий малакасини ошириш борасида амалга оширган бошқа ишлари ҳақида ёзма ҳисобот тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Стажёр раҳбари ушбу ёзма ҳисобот асосида стажёрга тавсифнома тайёрлайди ва стажировка якуни бўйича хулоса тузади. Ушбу ҳужжатларга нотариуснинг имзоси ҳамда муҳри қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Стажёр раҳбарининг хулосасида қуйидагилар баён этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўталган давр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка режаси бажарилганлиги ҳақидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг стажировка ўташ даврида олган амалий кўникмалари ва касбий билим даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг унга юклатилган вазифаларни бажаришдаги маҳорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг кейинчалик мустақил равишда нотариус бўлиб ишлашга умумий тайёргарлик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг стажировка ўталган даврига умумий ҳисоботи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хулоса уч нусхада тузилиб адлия бошқармасига ва стажировка ўтаган шахсга берилади. Учинчи нусхаси стажировка ўталган нотариал идорада сақлаш учун қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Стажировка натижалари бўйича стажёр адлия бошқармаси қошидаги нотариат бўйича малака комиссиясига ҳисобот беради ва комиссия қарорига асосан малака имтиҳонига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Стажировка ўташ натижаси тўғрисидаги хулоса ва тавсифнома стажёрнинг малака имтиҳонини топшириш ҳақидаги аризасига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Адлия бошқармаси ҳар йил стажёрлар тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларни умумлаштириб боради ва бу ҳақдаги маълумотни кейинги йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 451-модда; 2010 й., 24-25-сон, 204-модда)