Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
МАГИСТРАТУРА ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1765-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 418-сонли «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2405, 18.12.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2007 йил 29 декабрдаги 269-сон буйруғи (рўйхат рақами 1765, 2008 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 сентябрь,
363-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 22 сентябрдаги 363-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Магистратура тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 3-банд «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» деган сўзлардан кейин «ҳамда Давлат тест маркази» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 6-банддаги «Олий аттестация комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Магистратурага қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади».
4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Магистратурага хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади».
5. 32-банддаги «камида иккита давлат имтиҳони (ижтимоий-иқтисодий ва мутахассислик фанлари бўйича)» деган сўзлар «магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларида белгиланган якуний давлат аттестация синовларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимча Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Навоий кон-металлургия комбинати билан келишилган.
Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
2010 йил 16 сентябрь
Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
2010 йил 16 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРОМОВ
2010 йил 16 сентябрь
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
2010 йил 16 сентябрь
Маданият ва спорт ишлари вазири А. ЖАББОРОВ
2010 йил 16 сентябрь
Ташқи ишлар вазири В. НОРОВ
2010 йил 16 сентябрь
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МУҲИТДИНОВ
2010 йил 16 сентябрь
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси раиси О. РАМАТОВ
2010 йил 20 сентябрь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2010 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Т. ҚЎЗИЕВ
2010 йил 20 сентябрь
Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2010 йил 21 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 347-модда)