Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказиш, билимли, ижодкор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларнинг ижтимоий фаоллигини, маданий-маънавий қадриятларни юксалтиришдаги ибратли фаолиятини рағбатлантириш мақсадида хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, зукколига, донолиги, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (тақдирланганлар рўйхати илова қилинади).
2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8-Март хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантанада совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. «Ўзтелерадио» компанияси (А. Кўчимов) ҳамда ЎзА га (М. Ҳазратқулов) Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 3 март,
116-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 мартдаги
116-сон қарорига
ИЛОВА
116-сон қарорига
ИЛОВА
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ
| Шержанова Фазу Кеунимжаевна | — | Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги касб-ҳунар коллежининг 3-курс талабаси |
| Акбаралиева Зиёда Маннобжоновна | — | Андижон вилояти Асака шаҳридаги педагогика коллежининг 2-курс талабаси |
| Авезова Дилдора Баходуровна | — | Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 17- ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси |
| Мухтарова Гулруҳ Асатиллаевна | — | Жиззах давлат педагогика институти қошидаги иқтидорли болалар лицейининг 3-курс талабаси |
| Очилова Гулрух Нурхоновна | — | Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 22-ўрта мактабнинг 11 -синф ўқувчиси |
| Уринова Ҳулкар Шокировна | — | Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 8-ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси |
| Закирова Гулчеҳра Бахрамовна | — | Наманган педагогика билим юрти қошидаги «Ниҳол» тўгараги раҳбари |
| Ашурова Зулҳумор Шодиевна | — | Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 35-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси |
| Дониёрова Гулруҳ Бахтиёровна | — | Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги «Гулруҳ» зардўзлик корхонаси раҳбари |
| Шаймарданова Азиза Раимжановна | — | Термиз давлат университети қошидаги академик лицейнинг 1 -курс талабаси |
| Аблаева Екатерина Сергеевна | — | Тошкент давлат аграр университети магистратурасининг 1- курс талабаси |
| Мўминова Севинчхон Толибовна | — | «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Фарғона вилояти бўлимининг хонандаси |
| Абдуллаева Муножот Суҳбатовна | — | Хоразм вилояти Шовот туманидаги 21-ўрта мактабининг 9-синф ўқувчиси |
| Раҳмонбекова Малика Абдумаликовна | — | Тошкент давлат жаҳон тиллари университетининг 1-курс талабаси |