24.09.2010 йилдаги 213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ВА СЕНАТИНИНГ «ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЗАНГИОТА ВА ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ ҲАМДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЗАНГИОТА, ҚИБРАЙ ТУМАНЛАРИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ҲАМЗА ТУМАНИ ҲУДУДЛАРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2010 йил 12 августдаги 137-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2010 йил 29 августдаги 96-II-сонли қарорлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика комиссияси (Б.А.Хўжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманлари бирлаштирилиши, шунингдек Зангиота тумани ҳудудининг бир қисми Тошкент вилоятининг Қибрай туманига ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманига берилиши билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплекси ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда — Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тегишли равишда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани бюджетининг ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманлари бирлаштирилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманлари, Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани маъмурий ҳудудлари кенгайишини ҳисобга олган ҳолда статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги аппарати тузилмаси бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 18 нафардан иборат этиб 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманлари ички ишлар органлари ходимларининг мавжуд сони, улар Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманларида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда, шунингдек Зангиота ва Тошкент туманлари суд ижрочилари бўлимларининг бўшаб қоладиган ходимлари сони Тошкент вилоятининг бошқа туманлари (шаҳарлари) суд ижрочилари бўлимларига бериш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 апрелдаги 114-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 165-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманларининг прокуратура ҳудудий органлари, шу жумладан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Тошкент вилоятининг Зангиота тумани бўйича тегишли бўлинмаларга бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги чегара тумани ҳузуридаги доимий ишлайдиган штаб доирасида, Зангиота тумани ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлашни ва унинг дахлсизлигини таъминлаш устидан назорат қилишнинг ягона тизимини ташкил этишни такомиллаштиришга, Қозоғистон Республикаси билан чегара бўйлаб давлат божхона хизмати ва ички ишлар органлари бўлинмаларининг самарали фаолият кўрсатишига доир зарур тадбирларни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманларини ҳамда Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 сентябрдаги 213-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 342-модда; 2011 й., 16-сон, 165-модда)