1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.08.00.00 Давлат таъминлаш органларининг ўзаро ва чет давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан бўлган муносабатлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.01 Жиноятчиларни тутиб бериш. Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларни бошқа давлатда жазо ўташ учун топшириш;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.03.00 Халқаро жиноятчиликка қарши курашнинг бошқа масалалари;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУДЛАР, ПРОКУРОРЛАР, ТЕРГОВЧИЛАР ВА СУРИШТИРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 30 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи бўлим билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎН ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ ЖИНОИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-боб. Судлар, прокурорлар, терговчилар ва суриштирув органларининг хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг тартиби тўғрисидаги асосий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
592-модда. Процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш тўғрисида сўров юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш зарур бўлганда суд, прокурор, терговчи, суриштирув органи мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан бажарилиши тўғрисида сўров киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаролик принципи сўров киритилаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг айрим процессуал ҳаракатларни бажаришда хорижий давлатнинг ваколатли органига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ёзма мажбурияти билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий юрисдикция судлари томонидан амалга ошириладиган жиноят ишларини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан алоқа боғлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
593-модда. Процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш тўғрисидаги сўровнинг мазмуни ва шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўров юбораётган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўров юборилаётган органнинг номи ва жойлашган ери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноят ишининг номланиши ва сўровнинг хусусияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, машғулоти тури, яшаш жойи ёки турган жойи ҳақидаги маълумотлар, унинг процессуал мақоми, юридик шахс учун эса унинг номи, юридик манзили ва жойлашган ери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар баёни, шунингдек сўралаётган ҳужжатлар, ашёвий ва бошқа далиллар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар, унинг тавсифи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қилмиш жиноят деб эътироф этилишига асос бўладиган тегишли моддаси матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) агар жиноят натижасида зарар етказилган бўлса, унинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровда уни ижро этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров уни юбораётган мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар сўровни юбораётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда улар юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
594-модда. Хорижий давлат ҳудудида олинган далилларнинг юридик кучи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этиш давомида унинг ваколатли органлари томонидан олинган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида шахсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровга илова қилиниб, Ўзбекистон Республикасига юборилган, белгиланган тартибда тасдиқланган ва топширилган далиллар ушбу Кодекс талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган далиллар сингари юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
595-модда. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, прокурор, терговчи, суриштирув органи хорижий давлатнинг тегишли ваколатли органидан келиб тушган, ўзларига белгиланган тартибда топширилган процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида ижро этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров келиб тушган орган уни ижро этишга ваколатли бўлмаса, у сўровни ваколатли органга юборади ва бу ҳақда сўров ташаббускорини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита судга, прокурорга, тергов органига, суриштирув органига процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида келиб тушган сўров ушбу Кодекс 592-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли органлар билан келишилган ҳолдагина ижро этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этишда ушбу Кодекс нормалари қўлланилади. Хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси бўйича, агар бу Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, хорижий давлат процессуал қонун ҳужжатларининг нормалари қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда ёки ўзаролик принципи асосида, процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этишда хорижий давлат ваколатли органининг вакиллари ушбу Кодекс 592-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли органлар рухсати билан ҳозир бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этиш мумкин бўлмаса, у ҳолда олинган ҳужжатлар сўровни ижро этишга тўсқинлик қилган сабаблар кўрсатилиб, сўровни олган орган орқали, зарур бўлганда эса дипломатик йўллар орқали хорижий давлатнинг сўровни юборган ваколатли органига қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўров Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки унинг ижроси Ўзбекистон Республикаси суверенитетига ёхуд хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса, у ижро этилмасдан қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
596-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган гувоҳни, жабрланувчини, экспертни, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида процессуал ҳаракатларни бажариш учун жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс томонидан чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни чақириш тўғрисидаги сўров ушбу Кодекснинг 592-моддасида белгиланган тартибда юборилади. Шахсларни чақиришда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш таҳдиди бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирув бўйича келган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтгунига қадар содир этилган қилмишлар учун ёки чиқарилган ҳукмлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёхуд шахсий эркинликнинг бошқача чекланишларига дучор этилиши мумкин эмас. Агар чақирув бўйича келган шахс унинг ҳозир бўлиши чақиртирган мансабдор шахсга бошқа керак бўлмай қолган пайтдан эътиборан ўн беш суткалик узлуксиз муддат ўтгунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиш имкониятига эга бўла туриб, шу ҳудудда қолишда давом этса ёки жўнаб кетганидан кейин Ўзбекистон Республикасига қайтиб келса, мазкур иммунитетнинг амал қилиши тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланаётган шахс, башарти бу шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни чақириш тўғрисидаги сўровда назарда тутилган процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча ўтказилган бўлса, ушбу моддада белгиланган тартибда чақирилади. Бундай шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўладиган бутун даврида қамоқда сақланаверади. Уни қамоқда сақлашга хорижий давлат ваколатли органининг тегишли қарори асос бўлади. Мазкур шахс сўровга берилган жавобда кўрсатилган муддатларда тегишли хорижий давлат ҳудудига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ёки ўзаролик принципи асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
597-модда. Жиноят иши материалларини хорижий давлатнинг ваколатли органига юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган, кейинчалик унинг ҳудудидан чиқиб кетган ҳамда процессуал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг иштирокида бажаришнинг имкони бўлмаган тақдирда, тергов қилинаётган жиноят ишининг барча материаллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига топширилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур материалларни хорижий давлатнинг ваколатли органига тергов қилиш учун юбориш тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши материалларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза, шунингдек далиллар илова қилинади. Ишдаги ҳар бир ҳужжат мазкур жиноят ишини юритаётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган ва юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
598-модда. Жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ваколатли органининг хорижий давлат ҳудудида жиноят содир этган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган Ўзбекистон Республикасининг фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилади. Бундай ҳолларда жиноят ишини юритиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда олиб борилади. Жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилган орган қарорнинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарор ҳақида хорижий давлатнинг сўровни юборган ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур органнинг илтимосига кўра жиноят иши бўйича узил-кесил қарорнинг кўчирма нусхаси ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-боб. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
599-модда. Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида сўров юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда ҳамда тартибда ёки ўзаролик принципи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органига хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш тўғрисида сўров юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида ўзаролик принципи асосида сўров юбориш, агар сўров юборилишига сабаб бўлган қилмиш ҳар иккала давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмиш бўлса ва шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб берилган тақдирда — уни содир этганлик учун бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо ёки оғирроқ жазо назарда тутилганда ёхуд шахс ҳукмни ижро этиш учун ушлаб берилган тақдирда — у олти ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазога ёки оғирроқ жазога ҳукм қилинганида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни юбориш зарурияти юзага келганда ҳамда бунинг учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган асослар ва шартлар мавжуд бўлганда, барча зарур материаллар мазкур сўровни юбориш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўров юбораётган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, яшаш жойи ёки турган жойи ҳақидаги маълумотлар ва унинг шахси ҳақидаги бошқа маълумотлар, шунингдек имкони борича ташқи қиёфаси тавсифи, фотосурати ва шахсни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахс томонидан содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари баёни ва тавсифи, шу жумладан у томонидан етказилган зарарнинг миқдори ҳақидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қилмиш жиноят деб эътироф этилишига асос бўладиган тегишли моддаси матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор ёхуд ҳукм чиқарилган жой ва сана тўғрисидаги, шунингдек ҳукм қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорнинг ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилиниши керак. Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қонуний кучга кирган ҳукмнинг тасдиқланган кўчирма нусхаси ва жазонинг ўталмаган муддати тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
600-модда. Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахснинг жиноий жавобгарлиги доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахс ўзи ушлаб берилгунига қадар содир этган ва ушлаб берилишига сабаб бўлмаган жинояти учун уни ушлаб берган давлатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, жазоланиши, шунингдек учинчи бир давлатга топширилиши мумкин эмас. Қуйидаги ҳолларда хорижий давлатнинг розилиги талаб қилинмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ушлаб берган шахс жиноят иши тугатилган кундан эътиборан, ҳукм қилинган тақдирда эса жазо ўталган ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этмаган бўлса. Ушлаб берилган шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиш имкониятига эга бўлмаган вақт бу муддатга қўшиб ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ушлаб берган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этган, аммо кейин ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсга нисбатан жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилган орган унинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини у томонидан ушлаб берилган шахсга нисбатан жиноят ишини юритиш натижалари ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур органнинг илтимосига кўра жиноят иши бўйича узил-кесил қарорнинг кўчирма нусхаси ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
601-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўров Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаролик принципи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни юборган хорижий давлат ваколатли органининг шунга ўхшаш вазиятда Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг сўровига биноан шахсни ушлаб бериш амалга оширилиши ҳақидаги ёзма ваъдаси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб берилаётганида содир этилган қилмиш учун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ёки оғирроқ жазони назарда тутса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров юборилган шахс олти ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазога ёки оғирроқ жазога ҳукм қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровни юборган хорижий давлат ўзига нисбатан сўров юборилган шахснинг фақат сўровда кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишини ҳамда суд муҳокамаси тугаганидан ва жазони ўтаганидан кейин мазкур давлат ҳудудини эркин тарк эта олишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг розилигисиз учинчи давлатга чиқариб юборилмаслигини, топширилмаслигини ёхуд ушлаб берилмаслигини, худди шунингдек қийноқларга, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги муомалага дучор этилмаслигини ва унга нисбатан ўлим жазоси қўлланилмаслигини кафолатласа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади. Айни бир шахсни ушлаб бериш тўғрисида бир неча давлатнинг сўрови мавжуд бўлганда, шахсни қайси давлатга ушлаб бериш кераклиги тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарор тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахсни йигирма тўрт соат ичида ёзма равишда хабардор қилади ва унга мазкур қарор устидан ушбу Кодекснинг 602-моддасига мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахс ёзма равишда хабардор этилган пайтдан эътиборан ўн сутка ўтиши билан кучга киради. Қабул қилинган қарор устидан шикоят қилинган тақдирда, шахсни ушлаб бериш суднинг ажрими қонуний кучга киргунига қадар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ўтгач ёки суднинг ажрими қонуний кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарорни, суднинг ажримини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
602-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоят ёки Тошкент шаҳар судларига мазкур шахс ёхуд унинг ҳимоячиси томонидан хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн сутка ичида шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойнинг маъмурияти шикоятни олиши билан уни дарҳол судга юборади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарнома олинган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай судга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини тасдиқловчи материалларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш шикоят суд томонидан олинган кундан эътиборан ўн сутка ичида уч нафар судьядан иборат таркибда, очиқ суд мажлисида прокурор, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахс ва, агар ишда иштирок этаётган бўлса, унинг ҳимоячиси иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси бошланишида раислик қилувчи қайси шикоят кўриб чиқилишини эълон қилади, ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Аризачи ва (ёки) унинг ҳимоячиси шикоятни асослаб беради, шундан сўнг сўз прокурорга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси давомида суд шикоят берган шахснинг айблилиги масаласини муҳокама қилмай, устидан шикоят берилган қарорнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини текшириш билан чекланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни кўриб чиқиш натижасида суд қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятни қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими апелляция шикояти бериш ёки протести билдириш муддати тугаши билан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими ўқиб эшиттирилганидан кейин дарҳол прокурорга, шунингдек ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан ўн сутка ичида апелляция тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти ёки протести ажримни чиқарган суд орқали берилиб, суд уни материаллар билан биргаликда уч сутка ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига юбориши ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти ёки протести келиб тушган кундан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция шикоятини ёки протестини кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини ёки протестини эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг ажримини бекор қилиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради ва дарҳол ижро этилиши керак. Апелляция инстанцияси судининг ажрими прокурорга ижрони ташкил этиш учун, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига маълумот учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
603-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни хорижий давлатга ушлаб беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни хорижий давлатга ушлаб беришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров юборилишига сабаб бўлган жиноят Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси манфаатларига қарши унинг ҳудудидан ташқарида содир этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айни ўша қилмиш учун қонуний кучга кирган ҳукм ёки суднинг ажрими (қарори) ёхуд ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги ёки уни тугатиш тўғрисидаги бекор қилинмаган қарори мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров юборилишига асос бўлган қилмиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра жиноят бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш мумкин бўлмаса ёки тугатилиши лозим бўлса ёхуд муддати ўтиб кетганлиги туфайли ёки бошқа қонуний асосга кўра ҳукмни ижро этиш мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасида айни ўша қилмиш учун жиноят иши қўзғатилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан сўров келиб тушган шахсга уни сўраётган давлатда ирқи, диний эътиқоди, фуқаролиги, миллати, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий эътиқодига кўра таъқиб этилиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон Республикасида бошпана берилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган шахсга нисбатан унинг йўқлигида чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш, агар ҳукм қилинган шахс ўзининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини таъминлаш учун етарлича имкониятга эга бўлмаган деб ҳисоблашга асослар бўлса, рад этилиши мумкин. Агар сўровни юборган хорижий давлат ҳукм қилинган шахсга унинг иштирокида такрорий суд муҳокамаси ўтказилишига бўлган ҳуқуқни кафолатласа, ушлаб бериш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш амалга оширилмаса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
604-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб беришни кечиктириш ва вақтинча ушлаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки жазони ўтаётган бўлса, уни ушлаб бериш жиноят иши тугатилгунига, ҳукм ижро этилгунига ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилингунига қадар кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жазони ўтаётган шахсни ушлаб беришни кечиктириш жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетишига сабаб бўлиши ёки жиноятни тергов қилишга зарар етказиши мумкин бўлса, сўралаётган шахс, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланган шартларга риоя этиш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, вақтинча ушлаб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча ушлаб берилган шахс жиноят иши бўйича қайси процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун ушлаб берилган бўлса, ўша процессуал ҳаракатлар бажарилганидан кейин, бироқ шахс топширилган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай қайтариб берилиши керак. Ҳар иккала давлат ваколатли органларининг ўзаро аҳдлашувига кўра бу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган ёки қонунга мувофиқ ҳукм қилиниши мумкин бўлган жазо муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
605-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш учун ушлаб туриш ва қамоққа олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органидан тегишли тарзда расмийлаштирилган сўров олинганда ва мазкур шахсни ушлаб бериш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ушбу шахс ушлаб турилиши ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ваколатли органининг илтимосномасига биноан шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров олингунига қадар ҳам ушлаб турилиши мумкин. Илтимосномада қамоққа олиш тўғрисидаги қарорга ёки қонуний кучга кирган ҳукмга ҳавола ва мазкур сўров қўшимча равишда тақдим этилиши кўрсатилиши керак. Шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома ушбу сўров юборилгунига қадар почта, телеграф, телекс, факс ёки бошқа алоқа воситалари орқали етказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс, агар у бошқа давлат ҳудудида уни ушлаб беришга сабаб бўладиган жиноят содир этган деб гумон қилиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган илтимосномасиз ҳам етмиш икки соатгача ушлаб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс ушланганидан кейин ички ишлар органларининг ёки бошқа суриштирув органларининг ходимлари олинган материалларни прокурорга тақдим этади, у материалларни ўрганиб чиқади ва ушлаб турилган шахснинг қидирув эълон қилинган шахс эканлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд бўлган, шунингдек ушбу Кодекснинг 603-моддасида баён қилинган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритиши, унинг судья томонидан кўриб чиқилиши, ажрим чиқарилиши, шунингдек судьянинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш ушбу Кодекснинг 241 ва 243-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Шахс қамоққа олинганлиги тўғрисида прокурор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни қамоққа олиш ҳақида илтимоснома ёки ушлаб бериш тўғрисида сўров юборган ёхуд юбориши мумкин бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органини дарҳол ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахсни қамоқда сақлаб туриш муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади. Мазкур муддат ушлаб бериладиган шахснинг топширилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек хорижий давлатнинг ваколатли органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров юзасидан қўшимча маълумотлар талаб қилинган ҳолларда ушбу Кодекснинг 245-моддаси иккинчи қисмида ва 247-моддасида назарда тутилган тартибда узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари талабларига риоя этилганлигини ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
606-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахсни озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб беришни таъминлаш учун ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахс прокурорнинг қарори асосида дарҳол озод қилиниши керак, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 605-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ушлаб турилган шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома у ушланган пайтдан эътиборан уч сутка ичида келиб тушмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлат ваколатли органининг уни озод қилиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномаси келиб тушган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қирқ сутка ичида тақдим этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатнинг ваколатли органидан қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қўшимча равишда сўралган маълумотлар бир ой ичида, хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси келиб тушган тақдирда эса икки ой ичида келиб тушмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш суд томонидан рад этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ушлаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор суд томонидан бекор қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахс уни топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қабул қилиб олинмаган бўлса, агар бундай топшириш санаси кўчирилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қабул қилинган қарор ҳақида қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқарган судни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ушлаб бериш мақсадида такроран ушлаб туриш ва қамоққа олишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида янги сўров олинганидан кейин йўл қўйилади, ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
607-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ушлаб бериладиган шахсни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушлаб бериладиган шахсни топшириш жойи, санаси ва вақти ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Агар мазкур шахс топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида қабул қилиб олинмаса, у қамоқдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатнинг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли қабул қилиб олиши мумкин бўлмай қолган ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилган тақдирда, топшириш санаси кўчирилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли топшириши мумкин бўлмай қолса, топшириш санаси ўша тартибда кўчирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ваколатли органининг учинчи давлат томонидан мазкур органга ушлаб берилган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси ушбу Кодекснинг 601 ва 603-моддалари талабларига риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
609-модда. Ашёларни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни хорижий давлатнинг ваколатли органига ушлаб беришда жиноят қуроли бўлган ашёлар, шунингдек жиноят изларини ўзида акс эттирган ёки жиноий йўл билан топилган ашёлар топширилади. Бу ашёлар шахсни ушлаб бериш унинг вафот этганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли амалга оширилиши мумкин бўлмай қолган тақдирда ҳам мазкур органнинг илтимосига биноан топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш, агар мазкур ашёлар бошқа жиноят ишини юритиш учун зарур бўлса, вақтинча кечиктириб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш хорижий давлат ваколатли органининг жиноят ишини юритиш тамомланиши билан ашёларни қайтариш тўғрисидаги кафолатлари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2010 йил 29 сентябрдаги 189 (5104)-сонида эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-262-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 340-модда)