Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2017 21.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2142
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори, 21.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2142
Кучга кириш санаси
01.10.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖРО ЙИҒИМИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2142]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ва Бош прокуратурасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 168, 36-сонли «Ижро йиғимини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2952, 29.11.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижро йиғимини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2010 йил 7 сентябрдаги 75, 14-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимини қайтариш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) мувофиқ суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжати бўйича ундирилган ижро йиғимини қонунчиликда белгиланган ҳолатларда қайтариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом 2010 йил 1 апрелдан бошлаб суд ижрочилари томонидан ундирилган ижро йиғимини қайтаришда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижро йиғимининг қайтарилаётган суммасига фоизлар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ижро йиғимини қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижро йиғимини қайтаришга мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки марказий аппаратининг (бундан кейинги ўринларда Суд департаменти деб юритилади) ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандига мувофиқ ижро йиғимини қайтаришга асос;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қопланадиган улушини алоҳида кўрсатган ҳолда, қайтарилиши лозим бўлган жами маблағлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро йиғимини тўлаган ва ушбу кўрсатилган маблағлар қайтарилаётган шахснинг банк реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ундирилган ижро йиғими суммаларини Ўзбекистон Республикасининг тегишли тижорат банкида очилган махсус транзит ҳисоб рақамига ва мазкур ҳисоб рақамдан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ва Жамғармага ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда, ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор уни қабул қилган кундан бошлаб икки кун муддатдан кечиктирилмаган ҳолда ижро йиғимини уни тўлаган шахсга қайтариш учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижро йиғимини қайтарилиши Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб беш банк иш куни мобайнида Жамғарма маблағлари ҳисобидан, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилиши лозим бўлган ижро йиғими улушини Жамғармага қоплаб берилиши билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро йиғимининг Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилиши лозим бўлган тегишли улушини Жамғарманинг ҳисоб рақамига қоплаб бериш учун, Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси жами қайтарилиши лозим бўлган ижро йиғими суммасини қайтаргандан сўнг мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширган Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари жойлашган жойдаги тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органига (бундан кейинги ўринларда давлат солиқ хизмати органи деб юритилади) ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор нусхасига Жамғарманинг банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни ва қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли тижорат банкида очилган махсус транзит ҳисоб рақамига ундирилган ва мазкур ҳисоб рақамдан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ижро йиғимини ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро йиғимини тўлаган шахсга ундирилган маблағнинг қайтарилганлиги фактини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат солиқ хизмати органи Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясидан ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор нусхасини иловалари билан олган кундан бошлаб беш банк иш куни мобайнида тегишли молия органига ундирилган ижро йиғимининг тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушганлигини тасдиқловчи хулосани, келиб тушиши, ҳақиқатда келиб тушган ва қайтарилиши лозим бўлган маблағларни кўрсатган ҳолда ва Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясидан олинган ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда юборади, бунда хулосанинг нусхаси Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади. Агарда ундирилган ижро йиғимининг тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ҳақиқатда келиб тушганлиги тасдиқланмаган ҳолатда, давлат солиқ хизмати органининг тегишли хулосаси Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тегишли молия органи давлат солиқ хизмати органининг ундирилган ижро йиғими улушининг Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ҳақиқатда тушганлигини тасдиқловчи хулосасига асосан, хулоса олингандан сўнг икки банк иш кунидан кечикмаган ҳолда ўрнатилган тартибда тегишли маблағларни Жамғарманинг ҳисоб рақамига қоплаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларни қоплаб бериш, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ажратмалар амалга оширилгунга қадар даромадларнинг тегишли турлари бўйича тегишли шартли ҳисоб рақамлар (ШҲР) билан 23402-сон баланс ҳисобварағидан бюджетга жорий ҳар кунлик тушумлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 7 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 336-модда)