Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2002 ЙИЛДА ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАРИДИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари асосий турларининг тасдиқланган балансларига мувофиқ ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида харид қилиш ҳамда 2002 йилда уларга давлат эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2002 йилда ижтимоий соҳа муассасаларини таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурслари ҳажмлари тўғрисидаги таклифларига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилувчи вазирликлар, идоралар 1 ва 2-иловаларда* кўрсатилган товар ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар белгиланган тартибда тузилишини ҳамда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат хариди бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва ижтимоий соҳа муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобига тўлиқ ҳажмда ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.
* 2-илова берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
уч кун муддатда 2002 йил учун озиқ-овқат ресурсларининг ҳисоблаб чиқилган ҳажмларини махсус истеъмолчилар ва уларга тенглаштирилган контингент, шунингдек ижтимоий соҳа муассасалари учун озиқ-овқатлар харид қилувчи вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига етказсин;
ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар ва уларга тенглаштирилган контингентларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши устидан ҳар чоракда мониторинг ўтказсин ҳамда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
5 Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари тегишли контингентнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ва ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
6 Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчиларни ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибининг 1.2-банди олтинчи хатбошидаги «қуруқ сут, болалар овқати» сўзлари чиқариб ташлансин.
7 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 14 июнь,
213-сон