20.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1584-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 20.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1584-1
Кучга кириш санаси
30.09.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ГЕРБЛИ БЛАНКАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ, САРФЛАШ ВА УЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1584-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 137-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 19 июндаги 95-мҳ-сон «Нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1584, 2006 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 239-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д.Якубова) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С.Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Буйруқнинг ўзбек ва рус тилларидаги матнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи ва 1-банддаги «Нотариал идоралари» ва «нотариальными конторами» деган сўзлар тегишлича «Давлат нотариал идоралари» ва «государственными нотариальными конторами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни», «ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар», «и нотариусов, занимающихся частной практикой» ва «и нотариусами, занимающимися частной практикой» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи ва 1—4-иловаларнинг грифидаги «Нотариал идоралари» деган сўзлар «Давлат нотариал идоралари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банддаги «нотариал идораларга» деган сўзлар «давлат нотариал идораларига (бундан кейинги ўринларда нотариал идоралар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банддаги «давлат нотариал идоралари ва хусусий нотариусларга» деган сўзлар «нотариал идораларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банддаги «Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар» деган сўзлар «Нотариал идоралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банддаги «давлат нотариал идоралари ва хусусий нотариусларни» деган сўзлар «нотариал идораларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банддаги «давлат нотариал идораларидан» ва «давлат нотариал идораларида давлат нотариуси ва хусусий нотариусга» деган сўзлар тегишлича «нотариал идораларда» ва «нотариал идораларда эса нотариусга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Гербли бланкалар билан ишлашда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибга риоя қилиниши учун нотариуслар, икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал идораларда эса катта нотариуслар шахсан масъулдир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Нотариус билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали Адлия бошқармасига топширилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 334-модда)