Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қамчиқ» ва «Резак» туннелларида ёнғин хавфсизлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Стратегик аҳамиятга эга бўлган А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида жойлашган «Қамчиқ» ва «Резак» туннеллари, шунингдек уларга туташ аҳоли пунктлари хавфсизлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йил 1 январдан бошлаб А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» ва «Резак» туннелларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳарбийлаштирилган қисм ташкил этиш учун Ички ишлар вазирлигига иловага мувофиқ 33 нафар қўшимча штат бирлиги ажратсин.
2. Молия вазирлиги (М. Нурмуратов) Ички ишлар вазирлигига қўшимча ходимлар таъминоти учун бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
3. «Ўзавтойўл» давлат-акционерлик концерни (Р. Юнусов) «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (И. Саидахмедов) билан тенг улушли иштирок этиш ҳисобига Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) билан биргаликда 2003 йил 1 сентябргача А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг 163-километрида янгидан ташкил этилаётган ҳарбийлаштирилган ёнғин ўчириш қисми учун ўт ўчириш депоси қурилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 27 декабрь,
452-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрь 452-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Қамчиқ» ва «Резак» туннелларини қўриқлаш бўйича ёнғин хавфсизлиги ҳарбийлаштирилган қисмининг
ТУЗИЛМАСИ
Наманган вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қисм бошлиғи 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қисм бошлиғи ўринбосари 1 | Ўт ўчириш машиналарини бошқариш бўйича катта инструктор-ҳайдовчи 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бўлинма командири 3 | Смена бошлиғи 3 | Диспетчер-радиотелефончи 3 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳайдовчи 6 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Катта ўт ўчирувчи 3 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўт ўчирувчи 12 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жами | Шу жумладан | |
Катта ва ўрта раҳбарлар таркиби | Кичик раҳбарлар таркиби | |
33 | 5 | 28 |