Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
БИРЖА САВДОЛАРИДА ЦЕМЕНТНИ СОТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 16 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1677-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 358-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1677-3, 23.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 октябрдаги 222-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2007 йил, 43-сон, 429-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2007 йил 9 апрелдаги 23, 50, 01/ЎзРТХБ-18/11-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида цементни сотиш тартиби ҳақидаги низомга (рўйхат рақами 1677, 2007 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 17-18-сон, 190-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
24-банддаги «2» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
30-банддаги «2 фоиз» сўзи «10 фоизигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» Акциядорлик компанияси ва «ЎзРМХБ» ОАЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 сентябрь,
99-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 сентябрь,
73-сон
Давлат мулки қўмитаси раиси в.б. А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 сентябрь,
01/19-18/06-сон
Келишилган:
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2010 йил 25 август
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМОИЛОВ
2010 йил 25 август
«Ўзқурилишматериаллари» АК раиси Э. АКРАМОВ
2010 йил 25 август
«ЎзРМХБ» ОАЖ бошқарув раиси Т. ТЎХТАБОЕВ
2010 йил 25 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 327-модда)