15.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1122-7
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 15.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1122-7
Кучга кириш санаси
25.09.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4 – сонли Қарори (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.