LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Амударё этагида сув миқдорининг кўпайишини ва жорий йилда Туямўйин сув омборида сув захирасининг етарли ҳажмда тўпланишини ҳисобга олиб ҳамда ер ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2002 йил ҳосили учун иловага* мувофиқ қўшимча равишда шоли экиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шоликорлик хўжаликларини серҳосил ва районлаштирилган шоли навларининг кондицияли уруғлари билан зарур миқдорда таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
экишни ва экинларни парвариш қилиш агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш бўйича зарур ташкилий ва иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсин;