Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.04.2002 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли дон экинлари ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини ҳамда давлат ресурслари учун дон сотиш бўйича контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни ташкил этиш ва амалга ошириш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 15 майигача дон ўриш комбайнлари, дон ташувчи транспорт воситалари тайёрланишини ҳамда уларнинг «Ўздавтехназорат» ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси инспекторларининг далолатномалари бўйича комиссия орқали қабул қилиб олинишини, шунингдек хўжаликлардаги дон хирмонлари тайёрланишини тугалласинлар, донни қабул қилиш майдончаларини, дон тозалаш қурилмалари ва бошқа донни дастлабки қайта ишлаш воситаларини тузатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича комбайнларнинг, шу жумладан юқори унумли «Кейс» ва «Клаас», «Нью-Холланд» комбайнлари ҳосил ўрим-йиғимида 1-иловага мувофиқ миқдорда қатнашишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамма жойда комбайнларнинг гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этсинлар, ҳар бир гуруҳга транспорт, техник хизмат кўрсатиш ва ёнилғи қуйиш воситаларини бириктирсинлар. Дон етилиши муддатлари ҳисобга олинган ҳолда гуруҳларнинг ҳаракат қилиш йўналишлари ишлаб чиқилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техниканинг ишга яроқли ҳолда бўлишини таъминлаш учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур захирасини яратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон янчиб олиниши ва унинг кирим қилиниши устидан назоратни таъминлаш учун ҳосил эксперт баҳоланишини ҳамда ҳар бир дала бўйича тегишли далолатномалар тузилишини бошоқли дон экинларини йиғиштириб олиш бошлангунгача тугалласинлар. Дон ҳосилдорлигининг прогноз ва амалдаги кўрсаткичлари ўртасида асосланмаган фарқ пайдо бўлган тақдирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари кўрилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон хўжаликлар томонидан албатта дастлаб тозаланган, ифлослиги ва намлиги стандарт нормативлардан ортиқ бўлмаган ҳолда тайёрлов пунктларига етказиб берилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда операторлар, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва ўрим-йиғимда, донни тозалаш ва ташишда, техникага хизмат кўрсатишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига иш унумига ва ҳосил ўрим-йиғими сифатига қараб ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришга доир тавсияларни ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга маҳсулот билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни фақат «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси дон қабул қилиш корхоналарига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқатбоп доннинг давлат захирасини 2002 йилга тасдиқланган дон балансига қатъий мувофиқ миқдорда янгиласин, унинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 майдаги 209-33-сон қарорида белгиланган дон маҳсулотлари корхоналарида алоҳида сақланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
элеваторлар ва омборлар, шунингдек дон маҳсулотлари фумигантлар билан ўз вақтида зарарсизлантирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси комбайнларга ва бошқа техникага хизмат кўрсатишда амалий ёрдам бериш учун донни йиғиштириб олиш даврида 2-иловага мувофиқ корхоналарни йирик дон етиштирувчи туманларга шартнома асосида бириктириб қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доннинг комбайнлардан хирмонгача ва дон қабул қилиш пунктларигача ташишнинг топшириқда белгиланган ҳажмлари бажарилишини таъминлайдиган миқдорда 3-иловага мувофиқ донни ташиш учун юк автомобиллари, тиркамали транспорт тракторлари қўйилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда дон ташишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автотранспортини шартнома асосида жалб этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, хўжаликлар томонидан донни дон қабул қилиш пунктларига ташиш бўйича транспорт харажатлари «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўздавдонинспекция», «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликларнинг ўзлари етиштирган ҳосилдан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 14 сентябрдаги 373-сон қарорида белгиланган миқдорларда уруғлик ғамлашини ташкил этсин ҳамда уруғлик тайёрлаш сифати устидан кундалик назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2002 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш ишларини ташкил этиш учун 4-иловага мувофиқ таркибда Ишчи комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимлари раҳбарлигида республиканинг барча минтақаларида шундай комиссиялар ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия (И.Ҳ. Жўрабеков):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли дон экинлари ҳосили уюшқоқлик билан йиғиштириб олиниши ишларининг бажарилишини мунтазам ўрганиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия мажлисларида ҳудудий штаблар, республика вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш бўйича улар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишни амалиётга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2002 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш даврида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда доннинг талон-торож қилиниши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантларидан 2200 кишини 5-иловага мувофиқ вилоятлар ички ишлар бошқармалари ихтиёрига юборсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомалари бўйича тингловчилар ва курсантларни вақтинча бўлиш жойига олиб бориш ҳамда ҳосил йиғиштириб олингандан кейин уларни қайтариб олиб келиш учун зарур миқдордаги транспорт воситалари ажратилишини таъминласинлар. Тингловчилар ва курсантларни ташиш билан боғлиқ транспорт харажатлари «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари тингловчилар ва курсантларни вақтинча яшаш жойлари, озиқ-овқат, уларни ташиш учун транспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, дон хирмонларида ва донни қабул қилиб олиш пунктларида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ташкил қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юборилаётган тингловчилар ва курсантларга тиббий хизмат кўрсатилишини, улар яшаётган жойлардаги санитария ҳолати кундалик назорат қилинишини таъминласин. «Дори-дармон» давлат-акциядорлик жамияти Ички ишлар вазирлигига сотиш учун зарур миқдорда дори-дармонлар ва бошқа даволаш воситалари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳосилни йиғиштириб олиш даврида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ва ҳосилни йиғиштириб олиш ва ташиш билан банд бўлган бошқа ташкилотларга ёнилғи-мойлаш материаллари белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласинлар, «Кейс», «Клаас» ва «Нью-Холланд» компанияларида ишлаб чиқарилган комбайнлар ва тракторлар учун мой етказиб берилишига алоҳида эътиборни қаратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил дон ҳосили учун ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ ажратишда ҳосилни йиғиштириб олиш учун республиканинг бошқа минтақаларидан жалб қилинган «Кейс» ва «Класс» комбайнлари хизмати, дон ташиш бўйича автотранспорт хизматлари, шунингдек «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва донни ўриб-йиғиб олиш мавсумига техник ёрдам кўрсатувчи бошқа ташкилотларнинг корхоналари хизматлари учун ҳақ тўлаш харажатларини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» корпорацияси билан биргаликда топширилган дон учун хўжаликлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва бошқа хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига хўжаликлар ва машина-трактор парклари, автохўжаликларнинг дон ўриш-йиғиш мавсуми қатнашчиларига ҳар 5 кунда иш ҳақи тўлаш учун нақд пулга бўлган эҳтиёжини Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан молиялаштириладиган маблағлар ҳисобига тўлиқ ҳажмда таъминлаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дон ташишни амалга оширувчи темир йўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш мақсадида 2002 йил дон ҳосилини ташиш даври учун жорий йилнинг 1 ноябригача «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси тизими корхоналари учун, транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ долзарб эҳтиёжларга пул тушумидан ажратмалар ставкаси, истисно тариқасида, 15 фоизгача миқдорда белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзагромашсервис» уюшмаси корхоналари қишлоқ хўжалиги техникасини бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга тайёрлаш учун таъмирлаш материаллари олиб келишда божхона тўловлари тўлашдан 6-иловага мувофиқ (божхонада расмийлаштирилганлик йиғимларидан ташқари), шунингдек уларни таъмирлаш корхоналари ва машина-трактор паркларига сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги хўжаликлар томонидан дон етиштириш ва уни сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг тўғрилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари даражасида мунтазам равишда текшириб борсин, аниқланган бузилишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига дарҳол ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 23 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 апрелдаги 136-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилда бошоқли дон экинлари ҳосили ўрим-йиғимида ғалла комбайнларининг қатнашиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(дона)

‎‏

Ғалла комбайнлари, жами

шу жумладан, «Кейс», «Клаас», «Нью-Холланд» комбайнлари

улардан:

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 апрелдаги 112-сон қарорига мувофиқ олиб келинадигани

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан жалб этиладигани

Қорақалпоғистон Республикаси

58‎‎

58‎‎
Вилоятлар:
Андижон 327‎ 146‎ 12‎
Бухоро 193‎ 98‎ 10‎
Жиззах 487‎ 215‎ 10‎ 25‎
Қашқадарё 960‎ 246‎ 12‎ 25‎
Навоий 112‎ 44‎ 2‎
Наманган 355‎ 103‎ 10‎ 5‎
Самарқанд 448‎ 190‎ 10‎ 25‎
Сурхондарё 400‎ 164‎ 5‎ 25‎
Сирдарё 230‎ 171‎ 5‎ 27‎
Тошкент 476‎ 185‎ 12‎ 13‎
Фарғона 395‎ 148‎ 12‎ 10‎
Хоразм 68‎ 68‎

Ҳаммаси:

4509‎ 1836‎ 100‎ 155‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 апрелдаги 136-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш даврида «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси корхоналарини дон экувчи йирик туманларга бириктириб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Туманлар

Корхоналар

Жиззах вилояти

Бахмал «Тошкент агрегат заводи» ОАЖ
Зомин «Тошкент трактор заводи» ДАБ
Янгиобод‎ Жиззах шаҳридаги «Таъмирлаш заводи» АЖ
Ғаллаорол «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖ

Қашқадарё вилояти

Ғузор «Тошқишлоқмаш» ОАЖ
Косон «Қарши таъмирлаш заводи» АЖ
Қамаши «Гидравлика» АЖ
Чироқчи «Ускунақурувчи» АЖ
Яккабоғ «Кимёқишлоқмаш» ОАЖ

Навоий вилояти

Нурота Навоий кон-металлургия комбинатининг «Таъмирлаш-механика заводи» АЖ

Самарқанд вилояти

Булунғур Самарқанд шаҳридаги «Таъмирлаш заводи» АЖ
Нуробод «Қуғайтаъмирлаш» АЖ

Сурхондарё вилояти

Бойсун «Термиз таъмирлаш механика заводи» АЖ
Денов «Денов таъмирлаш механика заводи» АЖ
Шеробод «Шўрчи таъмирлаш заводи» АЖ

Сирдарё вилояти

Оқолтин «Ўзбекқишлоқмаш» ОАЖ

Тошкент вилояти

Оҳангарон «Тош ОР» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 апрелдаги 136-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ташиш учун жалб қилинадиган транспорт воситалари сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(дона)‎

Жами Шу жумладан: Улардан:
автомобиллар тиркамали тракторлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликлари ва корхоналари Умумий фойдаланишдаги автокорхоналар (автомобиллар) «Ўзагромашсервис» уюшмаси (автомобиллар) бошқа ташкилотлар (автомобиллари)
автомобиллар тиркамали тракторлар
Қорақалпоғистон Республикаси

298‎

98‎ 200‎ 80‎ 200‎ 18‎
вилоятлар:
Андижон 2385‎ 1285‎ 1100‎ 650‎ 1100‎ 220‎ 165‎ 250‎
Бухоро 1803‎ 1163‎ 640‎ 490‎ 640‎ 230‎ 93‎ 350‎
Жиззах 1421‎ 921‎ 500‎ 320‎ 500‎ 425‎ 56‎ 120‎
Қашқадарё 3671‎ 1371‎ 2300‎ 920‎ 2300‎ 320‎ 81‎ 50‎
Навоий 742‎ 442‎ 300‎ 160‎ 300‎ 155‎ 62‎ 65‎
Наманган 2783‎ 1283‎ 1500‎ 600‎ 1500‎ 100‎ 143‎ 440‎
Самарқанд 2587‎ 1787‎ 800‎ 1410‎ 800‎ 280‎ 97‎
Сурхондарё 2731‎ 1731‎ 1000‎ 1400‎ 1000‎ 150‎ 106‎ 75‎
Сирдарё 1473‎ 873‎ 600‎ 300‎ 600‎ 300‎ 43‎ 230‎
Тошкент 1859‎ 849‎ 1010‎ 560‎ 1010‎ 150‎ 124‎ 15‎
Фарғона 2357‎ 1557‎ 800‎ 1075‎ 800‎ 250‎ 132‎ 100‎
Хоразм 1646‎ 296‎ 1350‎ 270‎ 1350‎ 26‎

Жами

25756‎ 13656‎ 12100‎ 8235‎ 12100‎ 2580‎ 1146‎ 1695‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 апрелдаги 136-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олишни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича Ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўрабеков И.Ҳ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ишчи комиссия раҳбари‎
Юсупов Н.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари‎
Қалибеков И.Ж.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибиятининг мудири‎
Нурмуродов М.Б.‎ —‎‎ Молия вазири‎
Муллажонов Ф.М.‎ —‎‎ Марказий банк раиси‎
Полвон-зода А.А.‎ —‎‎ Адлия вазири‎
Парпиев Б.Р.‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Бобожонов П.‎ —‎‎ Бош прокурор ўринбосари‎
Бегалиев С.Б.‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари‎
Салимов А.Ҳ.‎ —‎‎ Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари‎
Нажмиддинов И.Ҳ.‎ —‎‎ «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси раиси‎
Муталов Ҳ.Н.‎ —‎‎ «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси раиси‎
Нишонов Ш.Н.‎ —‎‎ «Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси‎
Бобомирзаев А.Б.‎ —‎‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси‎
Зоҳидов Р.Қ.‎ —‎‎ «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раиси‎
Ҳасанов У.Х.‎ —‎‎ «Ўзкимёсаноат» компанияси бошқаруви раиси‎
Аҳмедов А.А.‎ —‎‎ «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси бош директори‎
Сайдаҳмедов Ш.М.‎ —‎‎ «Ўзнефтниқайтаишлаш» компанияси раиси‎
Ахметов А.А.‎ —‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари‎
Матчонов Р.Д.‎ —‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси бошқаруви раиси‎
Аюпов А.М.‎ —‎‎ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси бошқаруви раиси‎
Юсупов Ф.А.‎ —‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компанияси бошқаруви раиси‎
Зуфаров Р.Э.‎ —‎‎ «Ўздонинспекция» бошлиғи‎
Тошматов Қ.Ф.‎ —‎‎ «Пахта-банк» бошқаруви раиси‎
Ўринбоев И.И.‎ —‎‎ «Ғалла-банк» бошқаруви раиси‎
Абдуллаев С.С.‎ —‎‎ Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 апрелдаги 136-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил бошоқли дон экинлари ҳосили ўрим-йиғимига жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚСИМОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р

Ички ишлар бошқармалари ихтиёрига

Таълим муассасасининг номи

Сони

1.‎ Қашқадарё вилояти ИИВ Академияси 600‎
2.‎ Сурхондарё вилояти ИИВ Академияси 400‎
3.‎ Самарқанд вилояти ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти 200‎
4.‎ Сирдарё вилояти ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти 300‎
5.‎ Тошкент вилояти ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти 300‎
6.‎ Жиззах вилояти ИИВ Ёнғинга қарши хавфсизлик олий мактаби 400‎
Ҳаммаси 2200‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 апрелдаги 136-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилда бошоқли дон экинлари ҳосили ўрим-йиғимига қишлоқ хўжалиги техникасини тайёрлаш учун келтириладиган таъмирлаш материаллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р

Таъмирлаш материалларининг номи

Миқдори (тонна)
1.‎ Қуюв кокси (ГОСТ 3340-86) 400‎
2.‎ Махсус конструкцияли металлар 500‎
3.‎ Пайвандлаш электродлари (АНО-4) 480‎
4.‎ Эритиш симлари 130‎