Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.04.2002 йилдаги 134-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 ЙИЛДА ШОЛИ ЭКИЛАДИГАН МАЙДОНЛАР ВА ШОЛИ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан шоли етиштириш самарадорлигини ошириш асосида аҳолининг гуручга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг кутилаётган сув таъминотини ҳисобга олган ҳолда 2002 йилда шоли экиладиган майдонлар, шоли етиштириш ва уни давлат ресурсларига сотиш ҳажмлари тўғрисидаги таклифига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин. Фарғона водийси ва 1-иловада кўрсатилмаган бошқа вилоятлар хўжаликларида шоли экиш қатъий тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида шоли экин майдонлари фақат ихтисослаштирилган хўжаликлар ҳудудларида жойлаштирилсин. Шу билан бирга шоли экин майдонларининг Қорақалпоғистон Республикасининг қирғоқ бўйидаги ерларида ва жанубий туманларида жойлаштирилишига йўл қўйилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йилда шолининг юқори ҳосилли, эртапишар навларининг қулай агротехник муддатларда, сув кафолатли бериладиган туманларда экилишини таъминласинлар. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида шолини кўчат усулида экиш технологияси кенг қўллансин, бунинг учун мавжуд махсус техника-паркидан фойдаланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамда коллектор ва каналларни тозалаш, уларнинг тубини чуқурлаштириш, шунингдек ташланма сув ҳавзаларидаги мавжуд сувлардан фойдаланиш ҳисобига қўшимча сув ресурсларини жалб этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар. Коллектор-дренаж сувларини чиқариш учун қўшимча насос агрегатлари ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 2002 йил шоли ҳосилидан уруғлик етиштириш ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналарига етказиб бериш бўйича 2-иловага мувофиқ топшириқ белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, уруғчилик хўжаликлари давлат ресурсларига товарбоп шоли сотишни фақат уруғлик шоли ғамлаш топшириқлари бажарилгандан кейингина амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг бошланғич уруғчиликни амалга оширишини, шоли навларининг асосий оригинатори ва уларнинг ягона етиштирувчиси, шунингдек юқори репродукцияли — суперэлита ва элита уруғлик етказиб берувчи эканлигини эътиборга олиб, 2002 йилда Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти давлат ресурсларига товарбоп шоли сотишдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда товарбоп шоли харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузилишини 2002 йил 1 майгача таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 2002 йил 1 августгача шоличилик хўжаликларига товарбоп ва уруғлик шоли давлат харидлари умумий суммасининг 50 фоизгачаси миқдорида босқичма-босқич аванс бериб боришни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда товар ва уруғлик учун харид қилинадиган шолининг харид (шартномавий) нархлари бўйича 2002 йил 1 августгача таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 апрелдаги 134-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилда шоли экиладиган майдонлар, шоли етиштириш ва харид қилиш ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экин майдони (минг гектар)‎ Ҳосилдорлик (га/ц)‎ Ялпи ҳосил (минг тонна)‎ Давлат ресурсларига сотиш (минг тонна)‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 15,0‎ 33,0‎ 49,5‎ 29,7‎
вилоятлар:‎
Сурхондарё‎ 5,0 33,0‎ 16,5‎ 9,9‎
Сирдарё‎ 6,0 32,0‎ 19,2‎ 11,5‎
Тошкент‎ 9,0 37,8‎ 34,0‎ 20,4‎
Хоразм‎ 10,0‎ 40,0‎ 40,0‎ 24,0‎

Жами:‎

45,0‎ 35,4‎ 159,2‎ 95,5‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 апрелдаги 134-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил ҳосилидан уруғлик шоли етиштириш ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналарига етказиб бериш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОПШИРИҚ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(тонна)

Уруғлик тайёрлаш ҳажми, ҳаммаси

шу жумладан:

юқори репродукцияли (элита, IR)‎

Навдор‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ 3750‎ 100‎ 3650‎
вилоятлар:‎
Сурхондарё‎ 1250‎ 200‎ 1050‎
Сирдарё‎ 1500‎ 400‎ 1100‎
Тошкент‎ 2250‎ 600‎ 1650‎
Хоразм‎ 2500‎ 100‎ 2400‎
Жами:‎ 11250‎ 1400‎ 9850‎