Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ БЎЙИЧА АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҒИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 2-сентябрда 1447-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 31 декабрдаги 133-сонли «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи ставкасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2005 йил 31 январь, рўйхат рақами 1447) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 август,
72-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 307-модда)