Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ БЎЙИЧА АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 31 январда 1447-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 27 августдаги 72-сонли «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи ставкасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1447-1, 02.09.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 декабрдаги 610-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи ставкаси қўшилган қиймат солиғисиз келишилган (эркин) нархларда (акциз солиғи суммаси билан биргаликда) юклаб жўнатилган маҳсулот, шу жумладан қайта ишлов учун қабул қилинган хом ашёдан тайёрланган маҳсулот қийматига нисбатан 20% миқдорида белгилансин ва юридик шахслар томонидан солиқ суммасини тўлаш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 31 декабрь,
133-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 38-модда)