Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2020 29.08.2010 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика уй-жой фондининг кўп квартирали уйларида лифт асбоб-ускуналарини янгилаш ва таъмирлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 июндаги 376-сонли «2021 — 2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг кўп квартирали уйларда яшаши учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш, авария ҳолатларининг олдини олиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 2010-2011 йилларда республика шаҳарларидаги ҳамда 2010—2014 йилларда Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурининг бажарилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек уй-жой фонди сақланиши мониторингини олиб бориш комиссиялари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурини амалга ошириш харажатларини молиялаштириш тенг улушларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет параметрларида белгиланган тартибда назарда тутилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг йил бошидаги бўш қолдиқлари ҳамда прогнозлардан ортиқча тушумлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурини амалга ошириш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнозлардан ортиқча тушумлари ҳисобига молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011—2014 йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар асосида Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурининг бажарилиши учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилаш бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ — белгиланган тартибда декларация қилинган нархлар бўйича — лифтлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар етказиб берувчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лифтларни монтаж қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар танлов асосида — пудратчи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси ҳамда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси пудратчи томонидан лифтларни алмаштириш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг қабул қилиниши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уларнинг уюшмалари билан биргаликда бир ой муддатда кўп квартирали уйлардаги лифтларни тўлиқ хатловдан ўтказсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали уйлардаги лифтларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра ҳар йили, 2010-2011 йилларда республика шаҳарларида ва 2010—2014 йилларда Тошкент шаҳрида лифтларнинг техник ҳолати тўғрисида носозлик далолатномаларини тузсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда лифтларни янгилаш ва таъмирлашнинг аниқ дастурларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда ҳар йили лифтларни таъмирлаш-тиклаш ишларининг чекланган қийматини белгиласинлар;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурининг бажарилиши тўғрисида таҳлилий ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2010 йил 1 октябргача лифтларга зарур тарзда хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш ҳамда улардан хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш юзасидан тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан олдиндан келишмасдан ёки уни хабардор қилмасдан, кўп квартирали уйларда ўрнатилган лифтларнинг техник ҳолатини тизимли асосда назорат қилсин;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лифтлардан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уларнинг уюшмалари иштирокида семинар ўтказилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотларга ушбу ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига лифтларга хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш бўйича курслар ўтказилишида кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Лифтларни ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 303-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда, 51-сон, 665-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)