Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.03.2001 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЮЗ БЕРГАН ЗИЛЗИЛА ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 18 январда Қашқадарё вилояти ҳудудида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш, зилзиладан зарар кўрган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукумат комиссияси (Р. Азимов)нинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг зилзиладан зарар кўрган туманларида тиклаш ишларини олиб бориш ва янги қурилишларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобига 2-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, буюртмачи вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиклаш ишлари ва янги қурилишлар Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда олиб борилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши жадаллаштириладиган ва янгидан қуриладиган объектларнинг аниқ рўйхатини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги лойиҳалаш институтлари билан биргаликда 2001 йилда ишга тушириладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари икки ой муддатда ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, қуйидагилар 2001 йилда қурилиши жадаллаштириладиган объектларни ва янги қурилиш ишларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Кафолат жамғармасининг 2,0 млрд сўм миқдоридаги маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджети ва Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг даромад қисми харажат қисмидан ортиқ бўлиши ҳисобига тенг улушларда 7,0 млрд сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, 2001 йилда ва кейинги йилларда маблағ билан таъминлаш ҳажмларини аниқлаштиришга доир таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун масъулият Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Қашқадарё вилоятида юз берган зилзила оқибатларини бартараф этишга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2002 ва 2003 йилларга инвестиция дастурларини шакллантиришда бузиб ташланаётган объектлар ўрнига қурилаётган объектлар ишга туширилишини таъминлаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлигига мақсадли ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, коммунал хўжалиги, маъмурий, маданий-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни тиклаш чора-тадбирлари 3-иловага* мувофиқ тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 4-иловага* мувофиқ корпорациялар, компаниялар ва тижорат банкларининг зилзиладан зарар кўрган туманларда биттадан умумтаълим мактабини ўз молиявий ресурслари ҳисобига қуриш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар ва корхоналарга 2001 йил 1 июнгача бўлган муддатда Қашқадарё вилоятининг зилзиладан зарар кўрган объектларида қурилиш ва тиклаш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда бажаришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг ўз вақтида ажратилишини ҳамда бузиб ташланадиган объектлар ўрнига янгидан қуриладиган ва қайта тикланадиган объектларни лойиҳалаш учун лойиҳалаш ташкилотларига лойиҳалашдан олдинги зарур ҳужжатлар берилишини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда якка тартибдаги уй-жойларга етказилган зарарни, уларни қайта тиклаш ва таъмирлаш учун зарур қурилиш материаллари ҳажмини аниқлаш ишларини тугалласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзқурилишматериаллари» компанияси, «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, вазирликлар ва идоралар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги буюртманомасига биноан, зилзиладан зарар кўрган объектларни қайта тиклаш учун қурилиш материалларининг биринчи навбатда етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, уй-жойларни қайта тиклаш ва қуриш учун Ҳукумат комиссияси белгилаган ҳажмдаги қурилиш материаллари корхоналар томонидан аҳолига қўшилган қиймат солиғисиз сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тижорат банкларининг зилзиладан зарар кўрган якка тартибдаги уй-жойлар эгаларига кредит бериш учун: «Пахта-банк» томонидан — 40 млн сўм, «Ўзтадбиркорбанк» томонидан — 40 млн сўм ва Халқ банки томонидан — 20 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зилзиладан зарар кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетига республика бюджетидан 150 млн сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, оилаларга моддий ёрдам тўлови етказилган зарарга кўра табақалаштирилган миқдорларда, зилзиладан зарар кўрган туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар қарорларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали, яшаш жойи бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги зарар кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси ҳисобидан 15,2 млн сўм маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси суғурта компанияларининг фуқароларнинг аризаларига мувофиқ, жами 26,5 млн сўм, шу жумладан «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бўйича — 4,0 млн сўм, «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бўйича — 1,5 млн сўм, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси бўйича — 20,0 млн сўм, «Мадад» суғурта агентлиги бўйича — 1,0 млн сўм суғурта тўлови тўлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вазирликлар ва идоралар Ҳукумат комиссиясига ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-сон