Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021 26.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2136
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 26.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2136
Кучга кириш санаси
05.09.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
Ҳужжат 10.03.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2136]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 14-сон ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 3-2021-сонли ««Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2136-4, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сонли «2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сонли «Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 67 ва 329-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сонли «2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорининг 6-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сонли «Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасалари бюджетларини ҳисоблаш учун харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан бюджет маблағлари ҳисобидан олий таълим муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Харажатларнинг базавий нормативлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — ОТМлар деб юритилади) учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш мақсадида қўлланилади, мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган ОТМлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағларни режалаштириш (харажатлар сметасини тузиш) ва харажат қилиш Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) асосан ҳамда қонунчиликка мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштиришнинг кетма-кетлиги таъминланган ҳолда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2136-3, 06.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан ОТМлар учун бюджет маблағлари ҳажмини аниқлаш тегишли йил учун тасдиқланадиган республика бюджети параметрларининг «Ўрта махсус, олий таълим ва кадрлар малакасини ошириш» харажатлари доирасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили келгуси молия йили учун бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика олий таълим муассасаларининг гуруҳлари бўйича бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларини тасдиқлайдилар.
(3-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 15 февралдаги 11, 56-сонли қарорига (рўйхат рақами 2136-1, 23.02.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 82-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия йилига ОТМ учун бюджет маблағлар ҳажмини аниқлашда қуйидаги харажатларнинг базавий нормативлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонунчилик билан белгиланган барча устама ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркиби, бошқарув, маъмурий-хўжалик ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, стипендия тўловлари, иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар ҳамда ОТМни сақлаш билан боғлиқ бошқа жорий харажатларни (давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифига мувофиқ коммунал хизматлар, фойдаланиш ва ўқитиш харажатлари, жорий таъмирлаш, чиқимга оид материаллар ва кам баҳоли инвентарлар ҳамда бошқа жорий харажатлар) ўз ичига олувчи бир талабани ўқитиш учун жорий харажатларнинг базавий нормативлари, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми аниқланадиган ОТМнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва яхшилаш харажатлари бўйича харажатларнинг базавий нормативлари, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг битта талабасини овқат, кийим-бош, пойабзал ва шахсий гигиена буюмлари, шунингдек, битирув ва ишга жойлашиш учун бериладиган бир йўла нафақа билан таъминлаш бўйича харажатларнинг базавий нормативлари, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ОТМдаги ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларига қўлланиладиган тузатиш коэффициентлари, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир талабани ўқитиш учун жорий харажатларнинг базавий нормативларини аниқлашда ОТМлар талабаларни тайёрлашнинг асосий йўналишидан келиб чиқиб гуруҳларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат университетлари ҳамда ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари билан бошқа ОТМлардан фарқланадиган ОТМлар ҳам алоҳида гуруҳларга бирлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан ОТМ учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ОТМга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмининг ҳисоби қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БСВ = (БНЗ1 * К1 * (N + Nко)) + ((БНЗ2 * К2 + БНЗ3) * (N + Nко)) + (БНД1 * (Nдс – Nдсв) + БНД2 * Nдсв) + (ОТснс * Nснс), бунда:
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2136-3, 06.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БСВ — ОТМ учун бюджет маблағлари ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БНЗ1 — меҳнатга ҳақ тўлаш, ягона ижтимоий тўлов, стипендия ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш харажатларини ҳамда моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан устамалар ва қонунчилик билан белгиланган бошқа устама ва қўшимчаларни ўз ичига олувчи ОТМнинг бир талабаси учун жорий харажатларнинг базавий нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БНЗ2 — 4-гуруҳ харажатлари бўйича ОТМнинг бир талабаси учун жорий харажатларнинг базавий нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БНЗ3 — асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми аниқланадиган ОТМнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва яхшилаш харажатлари бўйича харажатларнинг базавий нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N — ҳамма таълим йўналишлари ва босқичлари бўйича ўртача йиллик талабалар сони (сиртқи таълим талабалари учун 0,1 коэффициенти қўлланилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўртача йиллик талабалар сони молия йилида режалаштириладиган талабалар сонининг курслар бўйича ўзгаришини инобатга олган ҳолда аниқланади (қабул, битирув, талабалар сафидан чиқариш) ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N = Ун + Уп/3 – Ув/2 – Уо * 0,6, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N — ўртача йиллик талабалар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ун — йил бошига талабалар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уп — талабаларни қабул қилишнинг кутилаётган сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ув — битирувчи талабаларнинг кутилаётган сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уо — талабалар сафидан чиқаришнинг кутилаётган сони;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Nко — ОТМнинг клиник ординатурасида ўқиётган шахсларнинг ўртача йиллик сони (тиббиёт ОТМлари учун);
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2136-3, 06.03.2014 й.) асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
К1 — ОТМдаги ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўлланиладиган ОТМнинг меҳнатга ҳақ тўлаш, ягона ижтимоий тўлов ва стипендия харажатлари ҳажмини оширувчи тузатиш коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
К2 — ОТМдаги ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўлланиладиган ОТМнинг 4-гуруҳ харажатлари ҳажмини оширувчи тузатиш коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БНД1 — тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БНД2 — тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир битирувчи талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Nдс — тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларининг йил бошига сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Nдсв — жорий молия йилида тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг битирувчи талабалари сони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТснс — жорий молия йилидаги катта илмий ходим-изланувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган ҳолда (жорий молия йилининг 1 январь ҳолатидаги катта илмий ходим-изланувчининг лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Nснс — ОТМнинг олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқиётган катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўртача йиллик сони.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2136-3, 06.03.2014 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бюджет маблағлари ҳисобидан ОТМнинг харажатлар сметасини тузиш (режалаштириш)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ОТМнинг харажатлар сметасини тузиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами № 2157, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 440-модда) асосан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 15 февралдаги 11, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2136-1, 23.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 82-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги («Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами», 1999 й., 9-сон, 51-модда) қарорига, бюджетдан молиялаштиришнинг тасдиқланган харажатларнинг базавий нормативлари ва мазкур Низомнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ ОТМ мустақил равишда харажатлар сметасини ҳамда тасдиқланган намунавий штат бирликлари асосида штатлар жадвалини тузади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Харажатлар сметаси, штатлар жадвали ва профессор-ўқитувчилар таркибининг штат формулярларини тузиш ўрнатилган тартибга қатъий риоя қилган ҳолда ва харажатларнинг базавий нормативлари ва тузатиш коэффициентлари асосида ҳисобланган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш асосида ҳисобланган ОТМ учун бюджет маблағлари ҳажми қуйидаги қатъий тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стипендиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларини моддий таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар учун харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган жорий харажатлар ва бошқа харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар сметасига иш ҳақи маблағлари базавий лавозим маошлари, Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар ва иш ҳақи ставкалари, уларга қонунчилик билан белгиланган устама ва қўшимчалардан келиб чиқиб ҳамда амалдаги намунавий штат бирликлари ва нормативларга, профессор-ўқитувчилар таркибининг йиллик индивидуал иш режаларига ва бошқаларга амал қилган ҳолда киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ижтимоий тўлов миқдори харажатлар сметасига қонунчиликда ўрнатилган миқдорларда киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стипендия харажатлари стипендиялар миқдорлари ва амалдаги стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ ҳисобланади;
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 15 февралдаги 11, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2136-1, 23.02.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 82-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларининг моддий таъминоти бўйича харажатлар қонунчиликка мувофиқ ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ресурслари, коммунал хизматлар харажатлари ва жорий харажатларни ҳисоблаш натурал кўрсаткичлар, энергия ресурслари ва коммунал хизматларнинг амалдаги нархлари ва тарифларига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қоида тариқасида, ОТМларига иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар учун ажратилаётган бюджет маблағларининг ҳажми, давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар улушига мос равишда назарда тутилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2136-3, 06.03.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ОТМнинг айрим бюджет харажатлари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд бўлганда харажатларнинг базавий нормативлари асосида ҳисобланган бюджет харажатларининг ҳажми мазкур қарздорлик суммасига камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТМнинг кредитор қарздорлиги харажатларнинг базавий нормативлари асосида аниқланган бюджет харажатлар сметаси маблағлари доирасида, маблағ етишмаган тақдирда — мазкур ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар 2010 йилда, ОТМ учун I ва II гуруҳлар бўйича харажатларнинг базавий нормативлари ва тузатиш коэффициентлари асосида ҳисобланган бюджет маблағлари ҳажми 2010 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасидаги тегишли гуруҳлар бўйича режалаштирилган маблағлар ҳажмидан кўп бўлса, маблағ етишмовчилик асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ бюджетдан қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар ОТМга харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиқиб ажратилиши кўзда тутилган бюджет маблағлари ҳажми, ОТМнинг 2010 йилги тасдиқланган бюджет харажатлари сметасидаги тегишли гуруҳ харажатлари ҳажмидан кам бўлса, 2010 йилга тасдиқланган бюджет харажатлари сметасидаги маблағлар ҳажми камайтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иш ҳақи ва стипендиялар миқдорларининг, энергия ресурслар ва коммунал хизматлар нархлари ва тарифларининг ошиши муносабати билан ОТМларнинг бюджет харажатлар сметаси бўйича вужудга келадиган қўшимча маблағга эҳтиёжи асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан алоҳида ОТМларига харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан ҳисобланган IV гуруҳ харажатлари учун бюджет маблағлари ҳажмига қўшимча равишда бюджетдан ажратиладиган маблағлар назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш учун ОТМлари учун қўшимча бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра назарда тутилади ва ўрнатилган тартибда ОТМларнинг харажатлар сметасини тузиш жараёнида ёки тегишли молия йили давомида назарда тутилиши мумкин (харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали).
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2136-3, 06.03.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш, уларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда харажатлар сметаси ижроси бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Харажатларнинг базавий нормативлари ва тузатиш коэффициентларининг қўлланилиши муносабати билан ОТМларнинг бюджет харажатлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ОТМларнинг 2010 йилга тасдиқланган бюджет харажатлар сметаларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ОТМ харажатларини молиялаштириш (тўлаш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ОТМ харажатларини молиялаштириш (тўлаш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) Тартиби ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ОТМ харажатларини тўлаш ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан республика ғазначилик ҳисоб рақамидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Бошқа харажатлар» IV-гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларини моддий таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори-дармонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Харажатлар сметасининг тўғри тузилиши ва рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган харажатлар сметаси ҳисоб-китобларида кўрсатилган ОТМнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (майдони, кубатураси, сарфланаётган коммунал хизматлар бўйича натурал кўрсаткичлар ҳажми ва улар бўйича харажатларнинг тасдиқланган харажатлар сметасига ва паспорт маълумотига, шартномаларга ва ҳоказоларга мослиги)нинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ ОТМ раҳбари ва бош бухгалтери шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Штатлар жадвалини ва профессор-ўқитувчилар таркибининг штатлар формулярининг тўғри тузилиши ҳамда Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар, базавий лавозим маошлари, устама ва қўшимчаларнинг тўғри қўлланилиши бўйича жавобгарлик ОТМларининг молия ва бухгалтерия хизматларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ОТМлар томонидан бюджет интизомига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминлайди, зарур бўлганда, тақдим этилган миқдорий кўрсаткичлари, шунингдек ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг тўғрилиги ва улардан харажатларнинг базавий нормативларини ҳисоблашда фойдаланилиши устидан текширишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига харажатларни норматив режалаштириш тартиби татбиқ этилмайдиган олий таълим муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Олий таълим муассасалари номлари‎
1.‎

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали‎

2.‎

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали‎

3.‎

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси‎

4.‎ Миллий рақс ва хореография Олий мактаби‎
5.‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги олий таълим муассасалари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари гуруҳлари бўйича бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минг сўм
Гуруҳлар

Олий таълим муассасалари номлари

БНЗ1 — ОТМ бир талабасига жорий харажатларининг базавий нормативи БНЗ2 — ОТМ бир талабасига 4-гуруҳ харажатлари бўйича жорий харажатларининг базавий нормативи БНЗ3 — ОТМ моддий-техника базасини ривожлантириш ва яхшилаш харажатлари бўйича харажатларнинг базавий нормативи
1 гуруҳ Тошкент давлат педагогика университети 2 177 96 65
Навоий давлат педагогика институти
Қўқон давлат педагогика институти
Нукус давлат педагогика институти
Жиззах давлат педагогика институти
Тошкент вилоят давлат педагогика институти
Тошкент давлат юридик университети
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Тошкент молия институти
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
2 гуруҳ Самарқанд давлат университети 2 256 96 65
Қорақалпоқ давлат университети
Бухоро давлат университети
Урганч давлат университети
Термиз давлат университети
Фарғона давлат университети
Қарши давлат университети
Наманган давлат университети
Андижон давлат университети
Гулистон давлат университети
3 гуруҳ Бухоро муҳандислик-технология институти 2 280 178 90
Фарғона политехника институти
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Наманган муҳандислик-педагогика институти
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти
Тошкент автомобиль-йўллари институти
Тошкент кимё-технология институти
Навоий давлат кончилик институти
Андижон машинасозлик институти
Жиззах политехника институти
Наманган муҳандислик-технология институти
4 гуруҳ Тошкент давлат аграр университети 2 326 178 90
Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти
Андижон қишлоқ хўжалиги институти
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали
5 гуруҳ Тошкент архитектура-қурилиш институти 2 483 122 90
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
6 группа Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2 516 96 65

Тошкент давлат шарқшунослик институти

Самарқанд давлат чет тиллар институти

7 гуруҳ Тошкент ахборот технологиялари университети 2 545 178 90
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали
8 гуруҳ Тошкент тиббиёт академияси 2 906 294 90
Тошкент тиббиёт педиатрия институти
Андижон тиббиёт институти
Самарқанд тиббиёт институти
Бухоро тиббиёт институти
Тошкент фармацевтика институти
Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиали
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали
Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали
9 гуруҳ Ўзбекистон давлат консерваторияси 8 992 1 023 90‎‎
Ўзбекистон давлат санъат институти 7 556 292 90‎‎
Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиали 6 536 1 897 90‎‎
Тошкент давлат маданият институти 3 028 210 90‎‎
Миллий рассомлик ва дизайн институти 5 012 260 90‎‎
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 2 527 111 90‎‎
Ўзбекистон миллий университети 3 558 163 90‎‎
Тошкент давлат техника университети 2 875 178 90‎‎
Тошкент ирригация ва мелиорация институти 3 164 207 90‎‎
Тошкент ислом университети 5 646 953 90‎‎
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 4 499 588 90‎‎
Солиқ академияси 5 160 978 90‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2136-3, 06.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган олий таълим муассасасининг бир талабасини таъминоти бўйича харажатларнинг базавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Нормативлар‎ Шартли белгилар‎ суммаси (минг сўм)
1.‎ Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи‎ БНД1 2 101
2.‎ Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир битирувчи талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи‎ БНД2 5 300
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасасининг бир талабасини ўқитиш харажатларининг базавий нормативларига қўлланиладиган тузатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Олий таълим муассасалари номлари К1 — ОТМнинг меҳнатга ҳақ тўлаш, ягона ижтимоий тўлов ва стипендия харажатлари ҳажмини оширувчи тузатиш коэффициенти К2 — ОТМнинг 4-гуруҳ харажатлари ҳажмини оширувчи тузатиш коэффициенти
1.‎ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти 1,137‎
2.‎ Тошкент автомобиль-йўллари институти 1,198‎
3.‎ Тошкент кимё-технология институти 1,286‎
4.‎ Тошкент ахборот технологиялари университети 1,058‎
5.‎ Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали 1,141‎
6.‎ Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали 1,375‎
7.‎ Тошкент давлат аграр университети 1,052‎ 1,064‎
8.‎ Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали 1,158‎ 1,330‎
9.‎ Тошкент тиббиёт академияси 1,313‎ 1,186‎
10.‎ Самарқанд тиббиёт институти 1,555‎
11.‎ Тошкент фармацевтика институти 1,385‎
12.‎ Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали 1,073‎
13.‎ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 1,017‎
14.‎ Тошкент давлат шарқшунослик институти 1,019‎
15.‎ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 1,109‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 296-модда; 2011 й., 7-8-сон, 82-модда, 38-сон, 391-модда; 2014 й., 10-сон, 115-модда)