Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 16.08.2010 йилдаги 178-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКАНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сон қарорини бажариш юзасидан, республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш, бюджет маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативидан келиб чиқиб ҳар бир олий таълим муассасаси учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларига олий таълим муассасалари таъминоти харажатларини, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлашга ва унга тенглаштирилган тўловларга харажатларни, иш ҳақига, стипендияларга ҳисобланган, таълим муассасаларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантиришга, шунингдек бошқа харажатларга, шу жумладан олий таълим муассасаларини ривожлантиришга ва уларнинг моддий-техника базасини яхшилашга харажатларни киритишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларини харажатларнинг базавий нормативларини белгилашда талабалар тайёрлашнинг асосий йўналишларига, таълим муассасаларининг моддий-техника базаси таъминоти бўйича шаклланаётган харажатларга қараб гуруҳларга бўлишни, шунингдек айрим таълим муассасаларида барча таълим муассасаларини ишончли молиявий таъминлашга кўмаклашадиган харажатларнинг базавий нормативларига тузатиш коэффициентларини қўллашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига ажратилаётган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишдан уларнинг манфаатдорлигини оширишни, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун масъулиятини кучайтиришни ва бюджет интизомини мустаҳкамлашни назарда тутадиган бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасалари харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив-режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика олий таълим муассасалари бўйича бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларини ҳар йили тасдиқласин, зарурият бўлганда, унга ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий штатларини тасдиқласин ва 2010 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритсин, бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларининг маъмурий-бошқарув ва ёрдамчи ходимлари сонини мақбуллаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларининг барча мавжуд майдонларининг бандлигини ва улардан самарали фойдаланилишини бир ой муддатда ялпи хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов якунлари бўйича олий таълим муассасаларининг ортиқча ва фойдаланилмаётган кўчмас мулкини сотиш ёхуд ундан бошқа самарали фойдаланишнинг усуллари бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси олий таълим муассасаларида бюджет интизомига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминласин, зарурият бўлганда, харажатларнинг базавий нормативлари ҳисоб-китобида тақдим этилган кўрсаткичларнинг ишончлилигини текширсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 276-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)