ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2009 ЙИЛ 18 АВГУСТДАГИ 233-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИННОВАЦИОН ИШЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚАТНАШУВЧИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ ВА РАҲБАР ХОДИМЛАРИНИНГ БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2137]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 6, 200-Қ/Қ, 104-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2171, 22.12.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 230-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ ўзгартирилсин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2010 йил 1 августдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2009 йил 16 декабрдаги 13, 80Қ/Қ, 116-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2057, 2009 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 52-сон, 581-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 16 август,
1-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 16 август,
152/1-ҚҚ-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 16 август,
66-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 16 августдаги 1, 152/1-ҚҚ, 66-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
| Т/р |
Лавозимларнинг номи |
Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм |
| 1. | Институт директори | |
| профессор | 698 932 | |
| фан доктори | 670 536 | |
| фан номзоди | 642 296 | |
| 2. | Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори | |
| профессор | 642 296 | |
| фан доктори | 619 476 | |
| фан номзоди | 591 762 | |
| 3. | Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири | |
| фан доктори ёки профессор | 619 476 | |
| катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди | 591 762 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди | 569 095 | |
| 4. | Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари | |
| фан доктори ёки профессор | 591 762 | |
| катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди | 569 095 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди | 546 304 | |
| 5. | Бош илмий ходим | |
| профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори | 591 762 | |
| катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори | 569 095 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори | 546 304 | |
| 6. | Етакчи илмий ходим | |
| илмий унвонга эга бўлган фан доктори | 569 095 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори | 546 304 | |
| илмий унвонга эга бўлган фан номзоди | 519 342 | |
| 7. | Катта илмий ходим | |
| илмий унвонга эга бўлган фан номзоди | 519 342 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди | 492 688 | |
| илмий даражага эга бўлмаган | 466 627 | |
| 8. | Кичик илмий ходим | |
| фан номзоди | 492 688 | |
| илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) | 466 627 | |
| илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) | 440 784 | |
| 9. | Тажриба орттирувчи тадқиқотчи | 388 907 |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 298-модда)