Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбeкистон Рeспубликаси Божхона автойўлакларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали тақиқланган товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, юк транспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзитини тартибга солиш, шунингдек, божхона назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг авто чегара божхона постлари ходимларининг штатдаги сони иловага мувофиқ 53 нафарга кўпайтирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона постларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни умумий харажатлар сметаси маблағлари ҳисобига амалга оширсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 11 февраль,
67-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 11 февралдаги 67-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Божхона автомобиль ўтиш пунктларини яратиш ва кучайтириш учун қўшимча ходимлар сони
Жами | Шу жумладан: | ||
катта ва ўрта бошлиқлар таркиби | кичик бошлиқлар таркиби | ||
жами | 53 | 44 | 9 |