Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2000 — 2004 йилларга Ўзбекистонда «Кейс» компаниясининг универсал-ҳайдов тракторлари бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ташкил этиш дастури тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистонда «кейс» компаниясининг универсал-ҳайдов тракторлари бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ташкил этиш дастурини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси томонидан ишлаб чиқилган, «Кейс» компанияси билан келишилган ва қўшма ҳаракатлар дастури сифатида қабул қилинган 2000-2004 йилларда «Кейс» универсал-ҳайдов тракторларининг бутловчи буюмларини маҳаллийлаштириш бўйича ишлаб чиқаришларни ташкил этиш Дастури маъқуллансин (илова* қилинган).
* Илова берилмайди.
2. Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ:
«Кейс» универсал-ҳайдов тракторларини узелли йиғиш, синаш ва бўяш ҳамда ушбу тракторларга трансмиссияларни йиғиш ишлари «ЎзКейсТрактор» қўшма корхонаси доирасида ташкил этилади;
«Кейс» фирмаси универсал-ҳайдов тракторларининг маҳаллийлаштириладиган бутловчи буюмлари ва деталларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қувватларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва яратиш «ТТЗ» давлат акциядорлик жамиятида, «Агрегат заводи» ОАЖ, «Технолог» ОАЖ, «Нормал» ОАЖ, «ЎзКамминзМотор» қўшма корхонасида ҳамда «Ўзелтехсаноат,» «Ўзавтосаноат,» «Ўзкимёсаноат» уюшмаларининг корхоналарида амалга оширилиб, 2004 йилда маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизга етказилади.
3. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси, «Кейс» компаниясининг универсал-ҳайдов тракторлари учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш ишларида иштирок этаётган уюшмалар ва корхоналарнинг таклифларига розилик билдирилсин ҳамда техник қайта жиҳозлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилсин:
2000 йилда «ТТЗ» давлат акциядорлик жамиятида олд ва орқа ғилдираклар учун юклар, капотлар, қопламалар, осма тизим элементлари ишлаб чиқариш қувватлари яратилсин ва ўзлаштирилсин, «ЎзКамминзМотор» қўшма корхонасида эса двигателлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилсин;
2001 йилда «ТТЗ» давлат акциядорлик жамиятида валлар ва шестернялар, «Агрегат заводи» очиқ акциядорлик жамиятида олд кўприклар, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналарида резина-техника буюмлари, «Ўзавтосаноат» уюшмасининг «ЎзЕксайд» қўшма корхонасида аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришни ташкил этсин;
2002 йилда «ТТЗ» давлат акциядорлик жамиятида кабиналар, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси корхоналарида электротехника буюмлари, жгутлар, «Ўзавтосаноат» уюшмаси корхоналарида кабиналар ойналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштирсин;
2003 йилда «ТТЗ» давлат акциядорлик жамиятида бутловчи қисмлар ва трансмиссия узеллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ва «ЎзКейсТрактор» қўшма корхонасида трансмиссияни йиғишни ташкил этишни тугалласин.
4. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси «Ўзелтехсаноат,» «Ўзкимёсаноат,» «Ўзавтосаноат» уюшмалари билан биргаликда «ЎзКейсТрактор» қўшма корхонаси билан келишилган миқдор, сифат ва қиймат кўрсаткичларига мувофиқ «Кейс» фирмасининг универсал-ҳайдов тракторларига бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш ва етказиб беришни ташкил этишнинг маҳаллий дастурларини ишлаб чиқсин ва бутловчи буюмлар етказиб беришни амалга оширсин.
6. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси «Ўзелтехсаноат,» «Ўзкимёсаноат,» «Ўзавтосаноат» уюшмалари билан биргаликда икки ой муддатда мазкур лойиҳада иштирок этувчи ишлаб чиқаришларни техника билан қайта жиҳозлашнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги техник-иқтисодий асослар тасдиқлангандан кейин «Кейс» универсал-ҳайдов тракторлари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини ҳар йили аниқлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритсин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси бутловчи буюмларни маҳаллийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш учун илмий-техника тараққиёти бошқармаси тузилмасида маҳаллийлаштириш бўлими ташкил этилсин, бунинг учун икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига холдинг бошқарувининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвали бўйича таклифлар тақдим этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 8 апрель,
135-сон