Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2015 20.08.2010 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2015
Ҳужжат 20.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларини таснифлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (кейинги ўринларда «Классификатор» деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Классификатор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш, шу жумладан меҳнат дафтарчаларида ёзувларни қайд этиш, лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритиш юзасидан — республиканинг барча ташкилотларида қўлланилиши мажбурий;

ишга қабул қилишда ходимларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган барча давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий, бошқа ташкилотлар учун эса — тавсия тусига эга.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига вазирликлар ва идораларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда меҳнат бозорини таҳлил қилиш натижалари бўйича Классификаторни қайта кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Классификаторнинг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига нашр этилишини ва бериладиган буюртманомалар бўйича ташкилотлар ўртасида пулли асосда тарқатилишини, шунингдек вазирликнинг веб-сайтида электрон версияда жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини тайёрлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқсин, тавсияларни барча ташкилотларга етказиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда 2010 йил охиригача хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари тармоқ тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг кадрлар билан ишлаш хизматлари раҳбарлари учун амалий семинарлар ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасдиқланган Классификатор асосида 2011 йил охиригача, касб тайёргарлиги йўналишларига қўйиладиган талабларни кўрсатган ҳолда, хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини, шунингдек тегишли лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЛАССИФИКАТОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Классификатор хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларини, ходимлар тоифасини ва ишга қабул қилишда маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Классификатор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш, шу жумладан меҳнат дафтарчаларида ёзувларни қайд этиш, лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритиш юзасидан — республиканинг барча ташкилотларида қўлланилиши мажбурий;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга қабул қилишда ходимларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган барча давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий, бошқа ташкилотлар учун эса — тавсия тусига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Классификатор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномаси ва ташкилотларнинг штат жадвалини тузишда, меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат муносабатлари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва касбларни ходимларнинг (бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ходимлар, ишлаб чиқариш ходимлари ва бошқа ходимларнинг) тегишли тоифаларига киритишда раҳбарлар, мутахассислар, бошқа хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари номларини стандартлаштириш ва бирхиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар (мутахассислар)нинг маълумоти даражасини, малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда уларни жой-жойига самарали қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар персонали тоифалари бўйича меҳнат ҳисоби, таҳлили ва статистикасини юритиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Классификатор белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган тармоқ тариф-малака маълумотномалари учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Классификаторда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг алифбо тартибида жойлаштирилган номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқ хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари кодлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматчиларнинг аниқ лавозимлари ва ишчилар касблари тегишли бўлган ходимлар тоифалари номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматчи лавозимига ёки ишчи касби бўйича ишга қабул қилишда функционал вазифаларни бажариш учун талаб қилинадиган ходим маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талабларга кўрсатмалар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Классификаторга киритилган лавозимлар, хизматчилар ва ишчилар касблари номлари ва уларнинг идентификацион код рақамлари (кейинги ўринларда «код» деб аталади) Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кодлар Халқаро меҳнат ташкилотининг Касбларнинг халқаро стандарт классификаторига (Касбларнинг халқаро стандарт классификатори-88 ёки ISCO — инглизча) мувофиқдир ва тўртта рақамдан иборат, улардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчиси — Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг асосий гуруҳи номини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчиси — Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг кичик гуруҳи номини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчиси — Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг қуйи гуруҳи номини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчиси — Касбларнинг миллий стандарт классификаторининг бошланғич гуруҳи номини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Классификатор мақсадлари учун қуйидаги таъриф ва тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лавозим — ходимнинг ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик функцияларини бажариш билан боғлиқ функционал вазифалари доираси билан боғлиқ хизмат мавқеи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) касб — ходим томонидан касбга ўқиш ёки амалиёт натижасида эгалланган билимлар ва кўникмаларни ўз ичига олувчи меҳнат фаолияти тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизматчилар — ҳужжатларни тайёрлайдиган ва расмийлаштирадиган, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини амалга оширадиган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мутахассислар — бошқарув функцияларисиз ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштирадиган, лойиҳалаштирадиган ва назорат қиладиган, мураккаб техникага хизмат кўрсатадиган, ҳужжатларни ишлаб чиқадиган, ходимларни бошқарадиган, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолияти жараёнларини тартибга соладиган ходимлар. Мутахассислар бажарадиган функцияларига боғлиқ ҳолда бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига мансуб бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ишчилар — меҳнат қуроли ёрдамида меҳнат жараёнида ишлов берилиши керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа функцияларни бажарадиган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ходимлар тоифаси — меҳнат мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткичлари тизими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимлари — бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва бошқарув ходимлари мутахассисларига бўлинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ходимлари — ташкилотнинг иқтисодий фаолият турлари, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган тегишли маҳсулотлар (хизматлар) классификациясига мувофиқ бўлган ташкилотнинг асосий маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига бошқарув ходимларига тегишли бўлмаган муҳандис ходимлар ва техниклар, ишчилар, кичик мутахассислар ва ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган бошқа ходимлар киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ходимлар — функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажариш (чоп этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ходимлар — функциясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ходим маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талаблар — «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, хизматчи ёки ишчи касби бўйича ишга киришда, қоидага кўра, бажариладиган ишлар ва функционал вазифаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган маълумотнинг энг кам даражаси. Ишга қабул қилишда маълумот ихтисослигига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Классификаторда қуйидаги қисқартмалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ходимлар тоифаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б — бошқарув ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М — мутахассислар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т — техник ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х — хизмат кўрсатувчи ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И — ишлаб чиқариш ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ходимнинг маълумоти даражаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
О/М — олий маълумотли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎМКҲТ — ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТҚ — маълумоти даражасига талаб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки ташкилот тузилмасида Классификаторда кўрсатилмаган хизматчилар лавозими ёки ишчилар касблари мавжуд бўлса ёхуд жорий этилса, у ҳолда номи, ходимларнинг тоифаси, шунингдек ушбу лавозимлар ва касблар бўйича маълумот даражасига қўйиладиган энг кам талаблар Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун меҳнат органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Классификаторни қўллаш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари хизматчилар томонидан бажариладиган функцияларга боғлиқ ҳолда бошқарув ёки ишлаб чиқариш ходимлари тоифасига мансуб бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки ташкилотнинг тузилмасида ишлаб чиқариш бўлинмалари ажратиб кўрсатилмаган бўлса, мутахассислар бошқарув ходимларига мансуб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агар техник ходимларнинг лавозимлари ташкилотнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари учун белгиланган бўлса, уларнинг айрим лавозимлари ишлаб чиқариш ходимларига мансуб бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Хизматчилар лавозимлари ва ишчи касблари классификаторида кўрсатилмаган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчилар касблари бўйича: катта, ёрдамчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматчилар лавозимлари бўйича: ўринбосар, ёрдамчи, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, бош, етакчи, катта, кичик, олий маълумотли, ўрта махсус маълумотли, касб-ҳунар маълумотли, сменали, бригадали, вилоят, туман, участка, кон ва ҳоказо ҳосила лавозимлар ва касблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олий, биринчи, иккинчи, учинчи малака тоифалари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳосила лавозимлар ва касблар, шунингдек мутахассисларнинг айрим лавозимлари бўйича малака тоифалари бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳосила лавозимни, касбни ва малака тоифасини белгилашда лавозим мажбуриятларини бажаришда ходимларнинг мустақиллиги даражаси, қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги учун унинг жавобгарлиги, ташаббускорлик, меҳнат самарадорлиги ва сифати, шунингдек амалий фаолият тажрибаси ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича даража белгиланиши мумкин. Даража белгиланадиган лавозимлар ва касблар рўйхати, уни белгилаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бакалавр ёки магистр даражаси билан олий таълим муассасаларини тамомлаган ходимлар олий маълумотли ходимлар жумласига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини (техникумлар, касб-ҳунар-техник, тиббиёт, педагогика ва бошқа билим юртларини), 10 (11) йил ўқитиладиган умумтаълим мактабларини тамомлаган ходимлар ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ходимлар жумласига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Айрим ҳолларда Классификаторда белгиланган маълумот даражаси ва ихтисослигига эга бўлмаган, шу жумладан умумтаълим мактабларининг 8 (9)-синфларини тамомлаган (мажбурий 12 йиллик таълимга ўтилгунгача), бироқ етарли амалий тажрибага эга бўлган ва ўзларига юкланган лавозим мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажараётган ходимлар, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, маълумотнинг юқорироқ даражасини ёхуд бошқа ихтисослигини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташкилотларда ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек барча ҳужжатлардаги ёзувлар Классификаторда кўрсатилган хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Классификаторда хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари қуйидаги шаклда баён қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Касб, лавозим коди‎ Хизматчи лавозими ва ишчи касбининг номи‎ Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича код‎ Ходимлар тоифаси‎ Талаб қилинадиган маълумотнинг энг кам даражаси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-устунда ишчи касби ёки хизматчи лавозимининг тартиб рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-устунда тегишлилик коди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — ишчи касби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — хизматчи лавозими кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-устунда хизматчи лавозими ёки ишчи касбининг тўлиқ номи кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-устунда Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқ белгиланган код кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-устунда ушбу хизматчи лавозими ва ишчи касби мансуб бўлган ходимлар тоифаси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-устунда хизматчининг тегишли лавозимига ёки ишчи касби бўйича ишга қабул қилишда талаб қилинадиган маълумотнинг энг кам даражаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвали*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Жадвал рус тилида берилган.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда; 2012 й., 26-27-сон, 301-модда; 2013 й., 6-сон, 74-модда, 51-сон, 673-модда)