Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.02.1999 йилдаги 75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 ЙИЛДА ШОЛИ ЭКИН МАЙДОНЛАРИ ВА ЯЛПИ ҲОСИЛИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шоли етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, республика аҳолисининг шоли маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 1999 йилда шоли экин майдонлари, унинг ялпи ҳосили ва давлат ресурсларига шоли сотиш ҳажмлари тўғрисидаги таклифига иловага мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўздавуруғназорат» маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1999 йил ҳосили учун шолининг юқори ҳосилли навлари, шу жумладан, тезпишар, ўта тезпишар ва ўрта тезпишар навлари шоли экиладиган зоналарнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилишини таъминласинлар. Элита-уруғчилик хўжаликлари билан биргаликда хўжаликларни сертификацияланган генетик жиҳатдан соф навли уруғлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари шолизорларни сув ресурслари билан кафолатли таъминланган майдонларда жойлаштириш ишларини ташкил этсинлар, районлаштирилган ва юқори ҳосилли навлар экилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида асосий ва айниқса такрор экишда шолини кўчат усулида экишни кенгайтириш, бунинг учун келтирилган махсус техника ва асбоб-ускуналарни кенг қўллаш чора-тадбирлари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси (Отаев), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат ресурсларига шолини шартнома нархлари бўйича харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузишни 1999 йил 1 мартгача якунласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1999 йил ҳосили учун шоли етиштирувчи хўжаликларга шоли давлат хариди умумий суммасининг 50 фоизигача миқдордаги аванс Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига «Ғалла-банк» орқали «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси томонидан белгиланган тартибда берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси (Юсупбеков) шоли етиштирувчи хўжаликларга зарур миқдорда минерал ўғитлар ва гербицидлар етказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси (Матчонов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов) шоли етиштирувчи хўжаликларнинг буюртманомалари бўйича шоли етиштириш учун етишмаётган техникани ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. Олимжонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 февралдаги 75-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йилда шоли экин майдонлари ва уни етиштириш ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экин майдони, минг гектар Ҳосилдорлик, га/ц Ялпи ҳосил, минг тонна Давлат ресурсларига сотиш, минг тонна
Қорақалпоғистон Республикаси 88,5‎ 32,7‎ 289,2‎ 173,6‎
вилоятлар:‎
Наманган 3‎ 35,0‎ 10,5‎ 6,3‎
Сурхондарё‎ 5‎ 30,0‎ 15‎ 9‎
Сирдарё‎ 7‎ 30,0‎ 21‎ 12,6‎
Тошкент‎ 11,5‎ 37,8‎ 43,5‎ 26‎
Фарғона‎ 1‎ 38,0‎ 3,8‎ 2,3‎
Хоразм‎ 30‎ 39,0‎ 117‎ 70,2‎
Ҳаммаси: ‎ 146‎ 34,2‎ 500‎ 300‎